ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
165
Зарур мелиоратив тадбирларни аниқлашда ердан унумли фойдаланиш
катта аҳамиятга эга. Суғориладиган ҳудудда ердан фойдаланиш коэффиценти
(ЕФК) суғориладиган майдоннинг шу хўжалик умумий майдонига бўлган
нисбатини билдиради. Масалан, хўжаликнинг умумий ер майдони 3500 га,
суғориладиган майдони 2600 га десак,
2600
ЕФК =
= 0,74 % га тенг бўлади.
3500
ЕФК қиймати турли ҳудудларнинг табиий ва хўжалик шароитларига
қараб ҳар хил: 0,3-0,4 дан 0,6-0,85 гача ва ундан ҳам катта бўлади.
Суғориладиган ерлар орасида суғорилмайдиган ерлар бўлади. Шу
суғорилмайдиган ерларга суғориладиган ерлардан сизот сувлари оқиб
боради. Шунингдек, шўр ювиш жараѐнида ҳам суғориладиган ерларнинг
шўрини кеткизиш анча осон бўлади. Бу ерлар шўрланишга унча мойил
бўлмайди.
Ердан фойдаланиш коэффициенти қанча катта бўлса, сизот сув оқими
ҳам шунча кам - демак, шўрланишнинг олдини олиш бўйича қилинадиган
тадбирлар (сув-хўжалик, агромелиоратив) нинг зарурати ҳам катта бўлади.
Сизот сувлари оқими кучсиз бўлган туманларда зовур қазимасдан
суғориш майдонларини кенгайтириш сизот сувлари сатҳини кўтарилишига,
бу эса ўз навбатида ерларнинг шўрланишига сабаб бўлади.
Тупроқни ювишга тайѐрлаш.
Сувни оз сарфлаб кўп тузларни ювиб
юбориш учун қатор агротехник шартларга риоя қилиш зарур. Шўр ювишдан
олдин далани яхшилаб текислаб чиқиш энг муҳим шартлардан ҳисобланади.
Агар шўри ювиладиган даланинг юзи нотекис бўлса, у ерни текис ва
етарлича шўрсизлантириб бўлмайди. Шароитга қараб шўр ювиш натижалари
турлича бўлади. Турлича асосий ишлов беришлар билан биргаликда шўр
ювиш самаралилиги шўр ювиш муддатига боғлиқдир.
Ернинг шўри кечиктириб ювилганда (февраль-март ойларида) кузги
шудгорлаш ўзининг самарадорлигини анча йўқотади. Бу ҳолда пахта ҳосили
ҳам шудгорлашгача ювилгандагига қараганда кам бўлади. Иккинчи ҳолда
шўр ювиш олдидан далани ғўзапоядан тозалаб олинади, ҳам тупроқ чизель
билан юмшатилади.
Пахта бир-неча марта терилгандан кейин тупроқнинг 20 октябрь-
1-20 ноябргача бўлган муддатларда шўри ювилади. Шўр ювиш учун эски
эгатлар орқали сув қуйилади, сув суғорилаѐтган участкадан бошқа ѐққа
ташлаб қўйилмайди ва мавжуд суғориш тармоқлари (ўқ ариқлар, муваққат
ариқлар)дан буғот сифатида фойдаланилади. Демак, экиш олдидан шўри
ювиладиган ернинг иқлим шароитига ва тупроқ мелиоратив хусусиятларига
қараб ундаги тузлар тури ва миқдорига қараб ишлов бериш ва шўрини ювиш
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |