ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
337
Худудий
харитаграммалар
тупроқларнинг
эрозияланганлик,
кислоталилик, шўрланганлик даражаси ва бошқа кўрсаткичлари бўйича
тузилади. Тупроқ хариталарига уқтириш китоби ѐки тупроқ очерки,
харитаграммаларга эса тушунтириш хати албатта илова қилинади.
Тупроқ очерки ѐки тушунтириш хатида барча ўтказилган ишнинг
натижалари ѐзиб қўйилади, уларда хўжаликниинг табиий шароити, тупроқ
қоплами, тупроқ хусусиятларининг морфологик ва аналитик таърифи,
тупроқларнинг агроишлаб чиқариш гуруҳлаштириш ва тупроқлардан
фойдаланишга доир тавсиялар, уларнинг унумдорлигии ошириш юзасидан
чора-тадбирлар кўрсатилади.
Тупроқларнинг агроишлаб чиқариш гуруҳлаштириш деганда генезиси,
хоссалари, фойдаланиши ва тавсия этиладиган чора-тадбирлар бўйича бир-
бирига яқин бўлган бир неча хил тупроқ айирмаларини бирлаштириши
тушунилади.
Тупроқни текширишга оид маълумотллардан ички хўжалик эр тузиш
ишларида алмашлаб экиладиган майдонларни тўғри белгилаш учун,
шунингдек экин майдонларининг трансформастияси ѐки улардан
фойдаланишни ўзгартириш учун қўлланилади. Хўжалик тупроқларини
текшириш ишлари эр тузиш ишларидан олдин ўтказилиши керак. Тупроқ
хариталари ва харитаграммаларидан тупроққа ишлов бериш ва ўғитлаш
тизимини, тупроқларни мелиорастиялаш ҳамда бонитировкалаш турларини
аниқлашда фойдаланилади.
Тупроқни далада текшириш иши,асосан, текшиирилмоқчи бўлган
жойнинг табиий шароити ва тупроғи ҳақидаги адабиѐтларни тўла ўрганиб
чиқишдан иборат. Шунингдек, шу жойнинг топографик асоси, режаси, ва
тупроқларнинг тарқалиши жойлашини ўрганиб чиқилади.
Тупроқни далада текшириш учун қуйидагиларни тайѐрлаш керак:
топографик асос, дала кундалик дафтари, тупроқ айирмаси, чуқурни ѐзиш
учун махсус дафтар, рангли ва оддий (қора) қалам, ўчирғич, намуна олиш
учун қоп ѐки қоғоз, каноп ѐки йўғон ип, рулетка ѐки пўлат ўлчагич, ўткир
белкурак, ўткир қалин пичоқ, чарм ѐки брезент сумка, рюкзак ѐки қоп,
компас, блокнот, монолит (100*20*8) ва оддий яшик, бурма ва оддий мих,
отвѐрка, болғача, дала соябони, реактивли яшик (ҲCл, БаCл
2
, АгНО
3
ларнинг
10% ли эритмаси, фенолфталеин), пробирка, воронка, филтр ва дистилланган
сув, лупа, эклиметр, визирли чизғич, тупроқ пармаси (бура) гербарий учун
тайѐрланган сим тўр.
Бу кўрсатилганларни тайѐрлаб фермер хўжалиги худуди билан
танишиб чиқилгандан сўнг тупроқни текшириш бошланади.Тупроқ
харитасини чизиш ва анализ қилиш учун даладан намуналар олинади.
Хўжалик ва бошқа ердан фойдаланувчиларни тупроқларини
бонитировка қилиш учун тупроқ карталари асос бўлиб хизмат қилади.
Баҳолаш объекти улардан ажратилган ҳар хил тупроқдир. Амалий
бонитировка қуйидагича амалга оширилади. Дастлаб тупроқ картасидаги
экспликастиядан тартиб бўйича генетик гуруҳларни ва тупроқ хилларини
механик таркибини бонитетини дастлабки баллари аниқланади. Бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |