Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

 
Савол ва топшириқлар: 
1. Тупроқни далада текшириш услуби қандай? 
2. Тупроқнинг морфологик белгиларини санаб ўтинг ва тавсифланг? 
1.
Тупроқ хариталари, уларнинг аҳамияти ва турлари ҳақида тушунча 
беринг? 
 


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
336 
10-машғулот 
Тупроқ харита ва харитограммалари билан танишиш ва улардан 
фойдаланишни ўрганиш. ГАТ технологиялари билан танишиш 
Тупроқ харитасини чизиш ва анализ қилиш учун даладан намуналар 
олинади. Хўжаликларда эрлардан тўғри ва самарали фойдаланиш тупроқ 
хариталари, тупроқ ва агрокимѐвий харитаграммалари асоосида олиб 
борилиши лозим. 
Тупроқ харитаси-маълум территория (хўжалик, туман, вилоят каби) 
тупроқ қопламини маълум масштабда кичрайтирилган ҳолда қоғозга акс 
эттириш демакдир. 
Қандай масштабда чизилганига қараб тупроқ хариталарининг қуйидаги 
хиллари ажратилади; 
Кичик масштабли хариталарда (1:300000 дан кичик) вилоятлар, 
ўлкалар, республикалар ва шунингдек бутун мамлакат тупроқ- қоплами акс 
эттирилади. Улардан эр фондларини ҳисобга олиб бориш (тупроқ географик 
раѐнлаштиириш ва ҳоказо) учун фойдаланилади. 
Ўртача масштабли хариталар (1:300000-1:100000) асосан йиғма ва 
обзор тарзида бўлади, улар агротупроқ раѐлаштиришни ўз ичига олади ва 
планлаштирувчи ҳамда раҳбар органларга мўлжалланади. 
Йирик масштабли хариталар (1:50000; 1:25000; 1:10000) фермер 
хўжаликлар учун тузилади. 
Мукаммал хариталар (1:5000-1:200) илмий текшириш мвассасалари 
(тажриба станстиялари, институтлар ва бошқалар)нинг экин майдонларида 
тузилади. Улар асосида хўжаликларда айрим участкаларниинг захини 
қочириш ва суғориш, боғлар, токзорлар барпо қилиш, тажриба ва нав синаш 
участкаларини ташкил этиш кабилар лойиҳаланади. 
Хўжаликлар (фермер) тупроқ қоплами харитасини тузиш учун масштаб 
(1:50000 дан 1:10000 гача) текшириладиган худуднинг релефини, тупроқ 
қопламини, хўжаликнинг ихтисослашувини ҳисобга олиб танланади. 
Ўзбекистон пахтачилик хўжаликларининг одатда релефи текисроқ бўлган 
шароитда 1:10000 масштабли тупроқ хариталари тузилади. (1см да 100м). 
Харитаграмма-қишлоқ хўжалик экинлар майдонларининг тупроқ 
харитаси масштабида чизилган схема тарзидаги тасвири. Харитаграммалар 
тупроқнинг айрим хоссалари таърифини тўлдириш учун (чириндили қатлам 
қалинлиги, механик таркиби, эрозияланганлик даражаси, шўрланганлиги ва 
таъминланганлиги каби) ҳамда тупроқлардан фойдаланишга доир 
тавсияларни аниқлаштириш, мужассамлари учун мўлжалланган. Бундан 
ташқари тупроқ таркибидаги калий ва фосфорнинг ҳаракатчан формасини 
кўрсатувчи агрокимѐвий харитаграммалар ҳам тузилади. 
Умумий харитаграммалар жумласига тупроқларни агроишлаб чиқариш 
гуруҳларга бирлаштириш ва улардан фойдаланишга доир тавсиялар берувчи 
харитограммалар, ҳаракатчан шаклдаги фосфор ва калийнинг миқдорини
кўрсатувчи харитограммалар ҳамда тупроқлар бонитировкасига доир 
картограммалар киради. 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish