Молибден
Молибден кўпроқ. дуккакли экинлар таркибида (Р, 5— 20,0 мг/кг) учрайди. Бошоқли дон экинлари 0,2—1,0 мг/кг атрофида молибден тутади.
Молибден ўсимликларга бошқа микроэлементларга нисбатан камроқ. ютилади. Ўсимлик баргларида молибден бошқа аъзоларга нисбатан кўпроқ. тупланади (9-рангли расм). Аксарият ўсимликларда молибден миқдорининг кўйи чегараси 1 кг қуруқ моддада 0,1 мг ҳисобланади. Дуккакли экинларда бу кўрсаткич 0,4 мг/кг ни ташкил қилади.
Молибден ўсимликлардаги нитратредуктаза ферменти таркибига киради. Умуман олганда, молибденни ўсимликлардаги «азот алмашиниш жараёни микроэлементи» деб аташ мумкин. Молибден фотосинтез, нафас олиш, витамин ва ферментлар синтезида фаол иштирок этади.
Тупроқларда молибденнинг ялпи миқдори 0,2—2,4 мг/кг ни ташкил этсада, ҳаракатчан шакли 0,1—0,27 мг/кг дан ошмайди. Гумусга бой тупроқлар ўз таркибида молибден ялпи миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради.
Молибден билан яхши таъминланган тупроқларда ўсимликлар азот, фосфор ва калийни яхши ўзлаштиради. Азот оқсил таркибига тулиқ ўтади, натижада сабзавот ва полиз экинларида азотнинг нитрат шаклида тугша-нишининг олди олинади. Шунинг учун молибденни дуккакли экинларга фосфор ва калий билан бошқа экинларга эса, азот билан бирга қўллаш тавсия этилади.
Молибденга талабчан ўсимликлар жумласига беда, себарга, суя, хашаки дуккаклилар, вика, гулкарам, илдизмевалилар, рапс, бошкарам ва сабзавотлар киради. Ўсимликларнинг 1 кг қуруқ моддаси таркибида молибден миқдори 1 мг дан ортиқ бўлса, инсон ва ҳайвонлар хаёти учун хавфли ҳисобланади.
Молибденли микроўғитларнинг тури кўп бўлсада, саноатда кўпроқ таркибида 52—53 % молибден тутган аммоний молибдат ишлаб чиқарилади
Электрочироқ саноати чиқиндилари ўз таркибида 5—8 % Мо тутгани учун улардан микроўғит сифатида фойдаланиш мумкин. Молибденли оддий ва қўш суперфосфатлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.
Молибденли микроўғитлар бир неча усулда қўлланилиши мумкин. Уруғларни микроўғит билан ишлаш учун 1 ц йирик уруғлар учун 25—50 г, беда уруғлари учун 500—800 г аммоний молибдат сарфлаш лозим (37-жадвал).
Уруғларни экиш олдидан молибденли микроўғитлар билан ичьташ ўғит қўллашнинг самарали усули ҳисобланади. Бунинг учун 1 ц йирик уруғларга 25—50 г, беданинг майда уруғларига 500—800 г аммоний молибдат олинади, 2—3 л сувда эритилиб, аралаштирилади.
Илдиздан ташқари озиқлантиришда 1 га майдондаги нихолларга 200—600 г аммоний молибдат ишлатилади. 50 кг молибденли суперфосфат билан тупроққа 50— 100 г молибден келиб тушади.
Рух экинларнинг иссиқ ва совуқда чидамлилигини оширали, фосфорни кўпроқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. Рух танқислигида ноорганик фосфорнинг органик шаклга ўтиши секинлашади, шунингдек, ўсимликлар танасида сахароза ва крахмал миқдори камаяди, азотнинг нооқсил шаклдаги бирикмалари тутшаниши кузатилади. Хозирча ўз таркибида рух элементи тутган 30 дан ортиқ фермент аниқланган.
Рух етишмаганда, ўсимлик ҳужайраларининг бўлиниши секинлашади, барглар оч яшил (баъзан оқ) тусга киради, шакли ўзгаради, поядаги бутам оралари қисқаради, мевалар буришиб қолади.
Ўрта Осиёнинг мутадил ва кучсиз ишқорий тупроқларида рух танқислиги кузатилади.
Минтақамиз тупроқларида рух микдори 1,4—1,8 мг/кг дан кам бўлганда, рухли ўғитлар қўллашга эҳтиёж сезилади.
Рухли ўғитлар сифатида саноат чиқиндилари, рух сульфат ва полимикроўғит (ПМУ—7) дан кенг фойдаланилади (38-жадвал).
.
Рухли микроўғитлар
Do'stlaringiz bilan baham: |