«tuproqshunoslik va agrokimyo»


Калийли ўғитларнинг экологик роли



Download 18,39 Mb.
bet77/83
Sana24.02.2022
Hajmi18,39 Mb.
#203959
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83
Bog'liq
Tuproqshunoslik va agrokimyo majmua

Калийли ўғитларнинг экологик роли
Калийли ўғитлар азот ва фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмидан кам бўлиб, 12 млн. т. ни ташкил этади. Бу ўғит ўсимлик организмида мухим хаётий жараёнларни бажаради. Масалан, ҳужайранинг сув фаолиятини тартибга солишга, углеводларнинг барглардан бошқа органларга оқиб ўтишига, фотосинтез жараёнининг бир маромда боришига олиб келади. Ўсимлик таркибидаги калий миқдори 0,01% дан 2-3% бўлиб, бу ўғитни тупроққа беришда тупроқдаги ҳаракатчан калий миқдорини қатъий ҳисобга олиш керак бўлади. Чунки 1 кг тупроқ таркибида 400 мг дан ортиқ калий бўлса, айни тупроққа йиллик нормадаги калий миқдорининг 20-40% ни бериш лозим. Шўрланган ёки шўрланишга мойил тупроқларга калийли ўғитни сульфатли тузлари шаклида бериш мақсадга мувофиқ. Агарда у KCl ҳолида берилса, хлор ионлари тупроқда янада кўпайиб кетиши ва экинларнинг заҳарланишига олиб келади. Калийли ўғитларни агрокимёвий хаританомаларга риоя қилмасдан тупроққа бериш, ҳосилнинг пишиб етилишини кечиктиради, сифатига салбий таъсир кўрсатади, атроф-муҳит, тупроқ, сув ва сув хавзаларининг ифлосланишига сабаб бўлади. Салбий таъсирнинг олдини олиш:
-ўғитларни сақлашда омборхоналарни сув хавзалари ва аҳоли пунктларидан узоқроқда қуриш;
-ташиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилиш;
-минерал ўғитларнинг йиллик нормасини белгилашда табиий географик шароит, тупроқ унумдорлиги ва режалаштирилган ҳосилни ҳисобга олиш;
-ер ости сизот сувлар сатхини хисобга олиш.
Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиши.
Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиш манбаларини асосан, металл ишлаб чиқариш саноати чиқиндилари, турли ёқилғиларнинг ёниш махсулотлари, автомобил дудлари ва чиқинди газлар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган химикатлар ва бошқалар ташкил этади. Оғир металларга қўрғошин, ванадий, хром, марганец, кобальт, никель, мис, рух, висмут, молибден, сурьма, кадмий, темир ва бошқалар киради.
Атроф-муҳит учун хавфлиларига симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяқ селен, фтор кирса, улар ичида ўта хавфлилари симоб, қўрғошин ва кадмий ҳисобланади.
Кўмир, нефт, газ ва бошқа бир қатор ёқилғилардан фойдаланиш шу даражада ошиб кетганки, атроф-муҳитни металл ишлаб чиқариш саноатига нисбатан бир неча бор ортиқ ифлослантирмоқда. Автомобил дудлари ва ташландиқ газлари орқали тупроққа хар йили 200-250 минг т. қўрғошин тушади. Шунингдек, оғир металлар биоцидлар ва минерал ўғитлар билан ҳам тупроққа тушади.
Оғир металлар тупроқдан ўсимликка, ўсимликдан эса ҳайвон организмига ўтади ва тирик организмга зарарли таъсир кўрсатади.
Симоб – энг хавфли кимёвий элемент бўлиб, унинг метил симоб бирикмаси табиатдаги анорганик бирикмаларнинг анаэроб шароитда, органик моддалар билан таъсирлашиши натижасида ҳосил бўлади.
Метилсимоб ўта хавфли захарли модда бўлиб, сув, тупроқ, ўсимлик ва бошқа озиқланиш занжирлари орқали инсон организмига тушиши мумкин. Одам организмига ўтган симоб буйрақ жигар, ҳатто мияга жуда катта таъсир этиб, асаб касаллигини келтириб чиқариши ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Қўрғошин – ем-хашак таркибидаги 100мг/кг қўрғошин хайвонларни ўлимга олиб келиши мумкин. Тупроқ таркибидаги қўрғошин бирикмаларининг организмда сақланиш давомийлиги, метилсимоб бирикмасига қараганда узоқ бўлиб, у ўз таъсир кучини бир неча йилларгача сақлаб тура олиши мумкин.
Автомашиналарнинг детонациясини камайтириш учун бензинга қўшиладиган тетраэтил қўрғошин ўта захарли қўрғошин бирикмаси бўлиб, бу каби бензиннинг 1 л ёнганда, ҳавога 200-400 мг гача қўрғошин ажралиб чиқади.
Тупроқда қўрғошиннинг кўпайиши микроорга-низмларнинг камайишига олиб келади. Масалан, тупроққа 0,1-0,5% қўрғошин қўшилганда бактериялар колониясининг ривожланиши 50-75% гача камаяди.
Катта йўл ёқаларида етиштириладиган сабзавот экинлари таркибида қўрғошин миқдори нормал шароитда етиштирилган сабзавотникига қараганда 5-10 марта кўп бўлади. Ҳар соатда, ўрта ҳисобда 2000 дан кўп автомашина ўтадиган магистрал йўл ёқасидаги тупроқ таркибида қўрғошин 7000 мг/кг гача етган. Шу сабабли ҳам экин майдони автомашиналар серқатнов йўллардан 300 метр узоқликда бўлиб, оралиқ масофанинг ихоталаштирилиши мақсадга мувофиқдир.
Мишьяк – тупроққа, кўмир кули, металлургия ва минерал ўғитлар саноати чиқиндилари орқали тушади. Жуда захарли, айни элемент билан захарланган тупроқларда ёмғир чувалчанги бутунлай йўқолиб кетади.
Тупроқда мишьякнинг миқдори 165 мг/кг га етганда экилган маккажўхори ҳосил бермайди. 1 кг тупроқдаги мишьяк миқдори 100 мг дан 1 г га етганда тупроқ ўта захарли ҳисобланади.
Фтор – асосан тупроққа алюминий заводларидан чиққан чиқиндилар ва шунингдек, турли пестицид ва минерал ўғитлар билан тушади.
Фтор элементлар ичида энг актив ва энг осон реакцияга киришувчи элемент бўлиб, микро миқдори ҳаёт учун зарур бўлса, макро миқдори ҳаёт учун хавфли.
Фторнинг юқори концентрацияси суяк ва тирноқларни мўрт қилиб, тишни бўзади, қон томирлар фаолиятини кескин ёмонлаштиради. Фторнинг нормадан юқори бўлиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, озиқ моддалар мувозанатини бузилишига олиб келади.
Фтор билан ифлосланган тупроқларнинг донадорлиги бўзилиб, сув ўтказувчанлиги ёмонлашади.
Рух – бошқа оғир металларга нисбатан кам захарли бўлсада, лекин унинг тупроқда кўплаб тўпланиб қолиши атроф-муҳитнинг бузилишига олиб келади. Рухнинг тупроқдаги миллиондан 200-300 қисми беда ва қанд лавлагини, млн.дан 400 қисми эса сулини захарлаб ҳосилни умуман нобуд қилади.
Шунингдек, тупроқнинг нафас олиши, унинг биологик ва ферментатив активлиги, симбиотик бўлмаган азот тўплаши ва шунга ўхшаш кўрсаткичлари ҳам тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиш даражасидан дарак беради. Заҳарли металларнинг атроф-муҳитга тарқалиш даражасини аниқлаш учун тупроқшунос ва агрокимёгарлар тупроқ ва табиий биоценоз компонентлари ҳолатини акс эттирувчи йирик масштабли хариталар тузиши керак Бу хариталар ёрдамида тупроқ ва биоценоз компонентларининг оғир металлар билан ифлосланиш даражасини назорат қилиб туришлари лозим. Бу хариталарни тузиш учун заҳар тарқатувчи манбадан шамол йўналишини ҳисобга олиб, 25-30 км ўрта ҳисобда ҳар гектаридан 20 тагача тупроқ намуналари олинади. Заҳар тарқатувчи манба билан ифлосланган зона орасидаги масофа заҳар тарқатиш интенсивлигига қараб ҳар хил бўлади. Шунга қараб, намуна олиш учун ковланадиган румбалар ва намуналар сони ҳам кўпайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
Атроф-муҳитни оғир металлар билан ифлосланишдан мухофаза қилиш учун аввало, айни металларни ишлаб чиқарадиган саноатнинг пухта такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 1 т. хлор ишлаб чиқариш учун 45 кг симоб ишлатиладиган технологияни, симоб миқдорини 14-18 кг гача камайтириб ҳам шунча хлор олишга имкон берувчи технология билан алмаштириш мумкин. Хатто, 1т. хлор олиш учун ишлатиладиган симобни 1,0 кг гача камайтириш имкони ҳам мавжуд.
Қуйидаги жадвалда ифлосланиш даражасига қараб ўртача тупроқ
намуналари ва чуқурлар сони келтирилган.
Ифлосланган зонани аниқлаш учун намуналар олиш.


Зоналар

Заҳар чиқар манба оралиғи, км

Зонадан олин. ўртача намуна сони

Зонадаги кузатиш нуқталар сони

Ҳар бир намуна билан, харитада кўрсатил. майдон,га

Мухофаза зона-си и-ч муассасалари

0,5-0,75

1-2

1

1(100-50)

1

0,75-1,5

30

2-3

2-3(80-30)

2

2-8

60

3-4

3-4(30)

3

4-15

80

4-6

4-6(30)

4

8-200

60

4

4(30)

ФОН

20-30

80

2-3

2-3(30)

Сўнгги йилларда ўзида металлар тўпловчи микроорганизмларнинг кашф этилиши фандаги жуда катта янгилик бўлди. Бундай микроорганизмлар ёрдамида мис, уран, мишьяк каби элементларни тўпалаш мумкин.
Масалан, сўнгги йилларда, тошкўмир кони чиқиндиларидан германий, ваннадий, уран ва бошқа бир қатор кимёвий элементлар олинмоқда ва энг сўнгги қолдиғидан эса цемент ва бошқа бир қанча қурилиш материаллари тайёрланмоқда. Хозириги кунда, оғир металлар активлигини камайтирувчи бир қатор кимёвий препаратлар ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, шу мақсадда Германияда ион алмашинувчи смолалар кенг қўлланилмоқдаки, бу смолалар оғир металлар билан бирикиб «хелат» бирикмалар ҳосил қилади ва шу тарзда айни оғир металлар зарарсизлантирилади. Японияда ишлаб чиқилган Меркато-8 триазин препарати Англия, Франция, Германияда кенг қўлланилмоқда. Бу препарат тупроқ таркибидаги кадмий, симоб, рух, қўрғошин ва бошқа бир қанча оғир металларни сувда эримайдиган ва ўсимликка сингмайдиган шаклга ўтказиб, уни тупроққа мустахкам боғлайди. Препарат эритма ёки аэрозол ҳолатида қўлланилади.
Табиатни мухофаза қилиш муаммосини ҳал этиш 1-2 йил ёки 1-2 ўн йиллик тадбир бўлмасдан, у узоқ давом этадиган жараён ҳисобланиб, унда фан ва техника тариққиётига, инсоннинг яшаш шароитини яхшилашга кенг ўрин ажратилди.
Атроф-муҳитни софлигини таъминлаш аллақачонлар давлатлар доиарсидан ташқарига чиққан халқаро муаммодир. Ландшафт, қобиқ, бир бутун дарёлар турли давлатлар чегарасини кесиб ўтиб, бир давлат худудидаги ўрмонлар, денгиз ва кўллар иккинчи бир давлат худудига таъсир кўрсатади. Атмосфера чегара нималигини билмайди. Шунинг учун ҳам «Инсон ва табиат» муаммосини фақат Халқаро кўламда ҳал этиш мақсадга мувофиқдир. Табииий муҳит муаммоси бўйича давлатлараро ҳамкорликни фақат тинчлик шароитидагина амалга ошириш мумкин.


Download 18,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish