(Б. А. Ягодин)
|
Таъсир этувчи модда
|
Татлир этувчи модда миқдори, %
|
Рух сульфат Поли микроу гит (ПМ9- 7)
|
Zn
Zn
|
21,8-22,8
2-5
|
ПМУ—7 ўз таркибида 2—5 % рух тутади. Уни уруғларни экиш олдидан ёки экиш билан бирга қатор ораларига 20 кг/га меъёрида қўллаш тавсия этилади. Илдиздан ташқари озиқлантириш мақсадида кўпроқ рух сульфат ишлатилади (150—200 г/га). Рухли микроўғитларни бевосита уруғ билан аралаштириб қўллаш ҳам мумкин. Бунинг учун 4 г рух сульфат 4 л сувда эритилади ва 1 ц уруғ билан аралаштирилади.
Кобальт
Ўсимликларнинг I кг қуруқ, массаси таркибида ўртача 0,021 мг кобальт мавжуд. Айрим ўсимликларда бу кўрсаткич 11,6 мг/кг ни ташкил этади. Кобальт кўпроқ дуккакли экинларнинг туганакларида учрайди. Шунингдек, ўсимликларнинг генератив органлари (масалан гул) ҳам маълум миқдор кобальт тутади.
Ўсимлик таркибидаги ялпи кобальтнинг 50% и ион. 20% и витамин В„ ва қолган 30% и барқарор органик бирикмалар шаклидадир.
Ўсимликлар кобальтни молибденга нисбатан 300 марта кам талаб қилади. Кобальт бактерия ва ферментларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Кобальт таъсирида қандлавлаги ҳосилдорлиги гектарига 30—35 ц, шакар миқдори 0,8% ошиши кўзатилган.
Бўз тупроқлар таркибида кобальт миқдори 1,0 мг/кг дан кам бўлса, кобальтли микроўғитлар ишлатилиши лозим. Лекин чорва моллари учун сифатли озуқа етиштириш мақсадида тупроқ таркибидаги кобальт миқдори 2,0—2,5 мг/кг бўлганда ҳам мазкур микроэлементни ишлатиш мумкин. Ем-хашак таркибида кобальт миқдори 0,07 мг/кг дан кам бўлса, чорва молларида акобальтоз хасталиги юзага келади.
Кобальтли ўғитлар сифатида кобальт сульфат, кобальт нитрат ва кобальт хлорид тузларидан фойдаланилади.
КОМПЛЕКС ЎҒИТЛАР
Таркибида икки ёки ундан ортиқ озиқ элементини турли миқдор ва нисбатларда тутадиган ўғитлар комплекс ўғитлар деб юритилади.
Таркибига кўра икки компонентли (фосфорли-калийли, азотли-фосфорли, азотли-калишш) ва уч компонентли (азотли-фосфорли-калипли), олиниш усулига кўра мураккаб, мураккаб-аралаш ва аралаштирилган, агрегат ҳолатига кўра эса қаттиқ ва суюқ комплекс ўғитлар фарқланади.
Мураккаб ўғитлар катион ва анионлардан таркиб топган бўлиб, қатьий кимёвий формула билан ифодаланади— KNO3, NH4HN04 ва бошқа (10-расм).
Мураккаб-аралаш ўғитлар деганда, ягона технологик жараёнда аммиақ фосфат, нитрат ва сульфат кислоталар, аммиакли селитра суюқланмаси, фосфорит ёки апатит, калий тузларнинг ўзаро таъсирлашиши асосида олинадиган ва ҳар бир заррачасида кимёвий бирикмалар ҳолида икки ёки учта озиқ элементини тутадиган ўғитлар тушунилади. Аралаш ўғитлар икки ёки учта қуруқ ҳолатдаги оддий минерал ўғитларни аралаштириш йули билан олинади.
Бир пайтнинг ўзида таркибида юқори конпентрацияли икки ёки учта озиқ элементни тутиши комплекс ўғитларга хос ижобий хусусиятдир. Масалан, аммофос, диаммофос, аммониилаштирилган суперфосфат, нитрофос иккита озиқ элементи тутса, нитрофоска, карбоаммофоскалар таркибида учта озиқ элементи мавжуд. Айрим мураккаб ўғитлар таркибига микроэлементлар ҳам киритилади.
Комплекс ўғитлар қўллаш асосида ўғитларни тупроқда киритиш билан боғлиқ сарф-харажатларни оддий минерал ўғитларни алоҳида-алоҳида қўллашга нисбатан 1,5—2,0 марта камайтириш мумкин.
Айни чоғда комплекс ўғитлар таркибидаги фосфор усимликлар томонидан оддий фосфорли ўғитлардагидан кўпроқ ўзлаштирилади.
Комплекс ўғитлар фақат ўсимликларни озиқ элементлар билан таъминлашни яхшилаб қолмай, ўғитларни юклаш, ташиш ва тушириш билан боғлиқ харажатларни камайтиради, ўғит омборлари аджлишини арзонлаштиради.
39-жадвалда кенг тарқалган комплекс ўғитлар таркибидаги озиқ элементларнинг миқдори ва нисбатлари келтирилган.
Асосий комплекс ўғитлар таркибининг озиқ моддалар
миқдори ва нисбатлари
(А. В. Петербургский, 1989)
Ўғит номи
|
Озиқ моддалар нисбати
|
Озиқ моддаларнинг ялпи миқдори
|
Аммофос Диаммофос Нитроаммофос
Нитроаммофоска Нитрофоска
|
1:4:0
1:2.5:0
1:1:0
1:1:1
1:1:1
|
56-63
66—6S
48
48-51
33-35
|
Do'stlaringiz bilan baham: |