109
бўлиш жараѐнида ҳамда ўсимликларни
сув билан таъминлашда сизот
сувларнинг таъсири катта. Айниқса, уларнинг шўрланиш даражаси алоҳида
ўрин тутади.
Сизот суви сатҳи чуқурлаша борган сари тупроқ қатламларининг ҳам
намланиш даражаси ўзгаради (18-расм).
18-расм. Сизот сув сатҳидан тупроқ профилида намликнинг тарқалиши:
1-соз; 2-оғир қумоқ; 3-ўртача қумоқ; 4-енгил қумоқ; 5-қумлоқ; 6-қум; 7-тупроқ
кесими деворининг очиқ қолдирилган ҳолатдаги намлиги; 8-тупроқ кесими
деворининг тозаланган ҳолатдаги намлиги; 9-сизот сувлари сатҳи I, II, III -
намланиш зоналари.
Тупроқнинг сизот сувлари турган жойи устидаги туташ капилляр намлик
қавати
капилляр ҳошия
(КҲ) деб аталади. Бу қатламда тупроқнинг энг кўп нам
сиғимига тўғри келадиган миқдордаги капилляр сув бўлади.
Капилляр ҳошия (КҲ) қаватида дала шароитида тупроқ кесмасининг
деворидан тупроқ намлигини икки ҳолатда аниқлаш орқали билиш мумкин.
Бунда сизот сувлари чуқурлигигача қазилган тупроқ кесмаси 2 кун давомида
очиқ ҳолатда қолдирилади. Бундан мақсад тупроқ капиллярларида (қатламида)
бўлган сувни парланиб кетиши учун шароит яратишдир. Белгиланган вақт
ўтгандан сўнг тупроқ кесмасининг қуѐш нури тик тушмаган деворидан (шарқий
ва шимолий) сизот суви чуқурлигигача ҳар 10 см дан намликни аниқлаш учун
намуна олинади (биринчи ҳолат). Сўнгра, мана шу кесма девори дарҳол 20-25
см қалинликда қайта тозаланади ва яна юқоридаги
тартибда намуна олинади
(иккинчи ҳолат). Олинган тупроқ намуналари махсус лабораторияларда
қуритилиб, намлик кўрсаткичи топилади (намликни аниқлаш мазкур
қўлланмада берилади). Демак, намликни тупроқ кесмасининг қуруқ ҳамда
янгидан тозаланган ҳолатига намликни аниқлаб махсус график тариқасида
ифодалаш йўли билан капилляр ҳошия чизиғини топиш мумкин.
Графикда
албатта, маълум чуқурликда иккала ҳолатдаги тупроқ намлиги кўрсаткичи бир-
бирига яқин келиши (тенг бўлиши) ни кўрамиз. Хулоса қилиб айтиш мумкинки,
110
сизот суви сатҳидан кўтарилган капилляр сув намликнинг иккала ҳолатдаги
кўрсаткичи тенг бўлган баландликкача кўтарилиши мумкин (18-расм).
Тупроқда капилляр ҳошиянинг паст-баландлиги, биринчидан, сизот
сувларининг чуқурлигига боғлиқ бўлса, иккинчидан, механик таркибнинг
тупроқ қатламларида алмашиниб туриши (қум соз, қумлоқ, соз-қумоқ ва ҳ.к)
уларнинг тарқалиш баландлиги ва намланиш миқдорига боғлиқдир.
Сизот
сувларининг кўтарилиш тезлиги ва баландлиги тупроқнинг механик таркибига
қараб ўзгара боради. Қумли тупроқда капилляр кўтарилиш тезлиги жуда юқори,
баландлиги эса, аксинча, паст: соз тупроқларда капилляр кўтарилиш тезлиги
жуда секин, лекин баландлиги анча катта бўлади. Қумлоқ тупроқлар ўртача
ҳолатни эгаллаши, лекин кўтарилиш баландлиги соз тупроқларга нисбатан ҳам
катта бўлиши мумкин.
Тупроқнинг вертикал профилида механик таркибнинг алмашиниб
туриши, айниқса механик таркибни вертикал профилда пастдан юқорига қараб
енгиллашиб ѐки оғирлашиб бориши ҳам капилляр сувларни кўтарилиш тезлиги
ва баландлигида ўзига хос қонуниятларни вужудга келтиради.
18-расмда келтирилган маълумотларга эътибор қилсак қуйидагиларни
кўрамиз: ―а‖ ҳарфи билан белгиланган тупроқ вертикал профили ўртасида
механик таркибни алмашинуви (қумлоқ, қумсоз, енгил қумоқ) кузатилса, ―б‖
ҳарфи билан эса механик таркиб (енгил қумоқ, ўртача қумоқ, оғир қумоқ) дан
иборат тупроқ профили келтирилган. Натижада сизот сувларининг тарқалиши
бир-биридан фарқ қилади.
―А‖ ва ―Б‖ ҳолатларда ҳам капилляр сувлар тупроқларнинг
пастки
қатламларидан юқорига қараб тарқалишида учта зона мавжудлиги яққол
кўриниб турибди. Биринчи зона - сизот сувлари сатҳи атрофида жойлашган
қатламни ўз ичига олиб, унда намнинг миқдори капилляр нам сиғимига (КНС)
эга бўлади. Иккинчи зона пастдан юқорига қараб бир меъѐрда намланиб, бу
намнинг миқдори дала нам сиғимига (ДНС) га тенг бўлади. Учинчи зона - энг
актив зона ҳисобланиб, бу зонада тупроқ суви ҳам транспирацияга ҳам тупроқ
юзасидан буғланишга сарф бўлади. Шунинг учун ҳам бу зонада тупроқнинг
намлик даражаси анча паст бўлади.
Сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ҳамда
уларнинг капилляр
ҳошияси қалинлигини аниқлаш суғориладиган зона деҳқончилигида муҳим
амалий аҳамиятга эга. Чунки, бундай тупроқларга бериладиган йиллик сув
миқдорини белгилашда сизот сувлари ва уларнинг ҳолатига катта эътибор
берилади.
Шундай қилиб, сизот сувлари кўп ҳолларда маданий ўсимликлар учун
асосий сув манбаи вазифасини ўтайди. Агарда сизот сувлари у ѐки бу даражада
минераллашган бўлса, улар ерни қайта шўрланишга олиб келади.
Бунинг
олдини олиш мақсадида зовурлар қазиш каби тадбирлар кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: