112
Капиляр нам сиғими миқдори тупроқ коваклигига ва сув билан тўйинган
қатламнинг сизот суви сатҳидан қанчалик масофада жойлашувига боғлиқ. Бу
масофа қанчалик кўп бўлса КНС шунча кам бўлади.
Суғорилгандан ѐки кучли ѐғин-сочиндан сўнг узоқ муддат давомида
пастга (сизот сувларига) оқмасдан тупроқ капиллярларида (ғовакликларида)
ушланиб қолинган энг кўп миқдордаги сув тупроқнинг
-
дала нам сиғими дала
нам сиғими (ДНС)
деб аталади.
Ҳаво сиқилиб қолинган бўшлиқлар (одатда умумий ковакликларнинг 5-8
% ни ташкил этади) дан ташқари, тупроқнинг барча ковакликларида ушланиб
қолиниши мумкин бўлган энг кўп нам миқдорига
-
тўлиқ нам сиғими (ТНС)
дейилади.
Тупроқдаги нам сиғимининг бу шакллари жуда муҳим
гидрологик
константа бўлиб, ўсимлик учун зарур бўлган сув жамғармаси тўғрисида
мулоҳаза юритиш имконини беради.
ДНС тупроқнинг хусусиятларига энг олдин унинг гранулометрик
таркибига мутаносиб ҳолда ўзгариб боради, яъни механик таркибнинг
оғирлашиб бориши эвазига тупронинг дала нам сиғими ошиб боради.
Агарда
тупроқнинг вертикал профилида механик таркиб бир хил ѐки бир-бирига яқин
бўлса, унда капилляр муаллақ (сувларнинг миқдори) дала нам сиғими
юқоридан пастга томон қонуний равишда камайиб боради. Тупроқнинг
юқориги қатламлари катта ғовакликка ҳамда чиринди моддаларига бой
бўлганлиги сабабли дала нам сиғими кўрсаткичи бу қатламларда юқори бўлади.
Агарда тупроқ профили хилма-хил гранулометрик (механик) таркибидан
иборат бўлса, осилган капилляр сувнинг миқдори юқоридаги қонуниятга
бўйсунмайди, бунда ДНС бир қатламни ташкил этган механик таркибга боғлиқ
бўлади.
Маълумки, дала нам сиғими сувнинг юқоридан сингиши ѐки
пастдан
келишидан қатъи назар, асосан қуйидагиларга қараб белгиланади:
1) ер ости сувларининг чуқурлиги (оғирлик кучи таъсирида ҳаракат
қиладиган гравитацион сув учун);
2) тупроқ грунтининг гранулометрик таркиби;
3) агрегатлилиги;
4) қовушманинг зичлиги.
Кейинги
икки омил, тупроқ таркибидаги гумус ва сингдирилган
асосларнинг миқдори Ўзбекистон шароитида муҳим аҳамиятга эга эмас (аммо
шўртобланиш ҳодисаси булар қаторига кирмайди).
29-жадвалда дала нам сиғимига ер ости сувлари чуқурлигининг
таъсирини кўрсатувчи маълумотлар киритилган. 1 м ли қатламда дала нам
сиғими ўрта ҳисоб билан ўтлоқи воҳа тупроқларида 27 %, 1,5 м ли да эса 30 %
ни ташкил этади.
С.Н.Рижов кўрсатмалари бўйича, ер ости сувлари сатҳи
кейинчалик
пасайганда ҳам 1 м қалинликдаги тупроқда дала нам сиғими ўзгармайди. Бунда
ер сувларининг пастдан сиқилиши туфайли ҳаракатланиши шу 1 м ли
113
қатламнинг пастки 50 см ли қаватидан юқорига ўтмайди. Лекин, бу ҳолат
ҳамиша бир хил бўлавермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: