Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Гравитацион сув
деб, ѐғин - сочиндан ѐки суғоришдан сўнг ҳосил бўлиб, 
ернинг тортиш кучи таъсирида ўз оғирлиги билан тупроқнинг пастки 
қатламлари ѐки тупроқнинг капилляр ва нокапилляр ғовакликларини тўлдирган 


111 
ҳолда ѐн атрофга эркин оқувчи сувга айтилади (15-расм, 5 ҳолат). Гравитацион 
сувни баъзан 
фильтрацион сув
деб ҳам юритилади. 
Гравитацион сув тупроқда қатламлар орасида тарқалиб, капилляр сувга 
айланади ѐки сизот сувларига қўшилади. Гравитацион сувни ҳам ўсимликлар 
жуда яхши ўзлаштиради, лекин бу сувнинг тупроқда узоқ вақт сақланиб 
қолиши 
тупроқ 
ҳавосининг 
сиқиб 
чиқарилишига, 
ўсимлик 
ва 
микроорганизмлар учун ҳаво етишмай қолишига сабаб бўлади. Бундан ташқари 
тупроқ ҳолати ва сув сиғимини ҳисобга олмай меъѐрдан ошиқ ерга бериладиган 
сув, биринчидан тупроқдаги озиқ моддаларни сизот сувларигача ювиб туширса, 
иккинчидан сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлади. Ҳар иккала 
ҳолатда ҳам хўжалик жуда катта зарар кўриши мумкин. Айниқса, сизот 
сувларининг тупроқ юзасига яқинлашиши, агар унинг оқими ѐмон бўлса, 
(масалан, Мирзачўл), тупроқнинг шўрланиши ва ботқоқланишига сабаб бўлади. 
Шўрланган ва ботқоқланган тупроқларни яхшилаш ва уларни унумдор 
қиладиган ишлар қанчалик оғир эканлиги деҳқонларимизга маълум. 
 
§5.2. Тупроқнинг сув хоссалари 
 
Тупроқ қатламида сақланадиган сувнинг ҳолатини белгиловчи унинг 
барча хоссалари йиғиндисига 
сув (сув-физик, гидрофизик) хоссалари
дейилади. 
Тупроқнинг сув хоссаларига тупроқнинг сувни ушлаб туриш қобилияти, нам 
сиғими, сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлиги каби хусусиятлари киради. 
Тупроқнинг сувни ушлаб туриш қобилияти
тупроқнинг муҳим 
хоссаларидан бири бўлиб, сувни оқиб кетишдан сақлаб, намни ушлаб тура 
олиш қобилияти ҳисобланади. Тупроқнинг сувни ушлаб тура олиш 
қобилиятини миқдор жиҳатдан характерловчи кўрсаткич унинг нам сиғими 
ҳисобланади.

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish