Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

айланиш
/
сек
қийматида ва бутун шкала 
узунлигида (80
 мм
) ±1% ни ташкил қилади. Қурилма ўлчамлари 195 х 130 х 150
 
мм
, оғирлиги – 3,6 
кг
ни ташкил қилади.
Қурилма кўрсаткичларида электродларнинг қутбланишининг таъсирини 
йўқотиш 
мақсадларида 
датчикларнинг 
қурилма 
клеммалари 
билан 
бириктирилиш жойини алмаштириш ва бу кўринишдаги иккита ўлчаш 
ўртасидаги ўртача қийматларни олиш талаб қилинади. Датчикларнинг 
қаршилик қийматларини кўрсатишлари бўйича таҳлиллар лаборатория 
шароитида берилган тупроқ намликлари интервалини ўзгаришлари ва тупроқ 
ҳароратининг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. Бунда дала 
шароитидагига яқин шароит яратилиб, жумладан тегишли табиий шароитга мос 
келувчи ҳолатда сувда тупроқ эритмаси ҳосил қилинади. Датчикларни тупроққа 
ботириш куз фаслида амалга оширилади, уларни текшириб туриш эса мавсум 
давомида 2-3 марта даврий ҳолатда амалга оширилади.
Данилин томонидан кўмирдан ясалган датчиклар Россия минтақасида 
Немчинова, Валдай, Химка ҳудудларида тупроқнинг 100 см чуқурликдаги 
кесими бўйлаб жойлаштирилиб тупроқ қаршилиги қийматини ўлчаш бўйича 
кўп марталик тажрибалар амалга оширилган. Тупроқларнинг солиштирма 
қаршилиги қийматини ўлчаш услуби соҳасида услубий ишлар турли хил 
йўналишларда амалга оширилади, жумладан бу кўринишдаги тадқиқотлар 
деярли барча мамлакатларда бажарилади. Бунда тупроқларнинг 
ом
га оид 
қаршилигини ўлчашда доимий токдан фойдаланган ҳолатда иш олиб боришда 
қутбланиш жараѐнлари хусусиятларини ўрганиш юзасидан бир қатор 
тадқиқотлар амалга оширилган (Бабушкин, 1961).
Турли хил электродлар, жумладан платинадан ясалган, электродлар 
синовдан ўтказилган, шунингдек ток кучининг турли хил қийматлари (100 
мкА
қийматида) синаб кўрилган. Ўзгарувчан ток шароитида ҳам қутбланиш 
жараѐнининг 
таъсир 
хусусиятлари 
ўрганилган. 
Аниқланишича, 
электродларнинг қутбланиш жараѐни бир қатор омилларга боғлиқ ҳисобланади, 
жумладан кўрсатилишича, қутбланиш даражаси қиймати қанча катта бўлса, 
тупроқнинг намлик даражаси шунча кичик қийматда бўлиши қайд қилинади. 
Қуйидаги услубий масалаларга ҳам алоҳида катта эътибор қаратилади, 
яъни тупроқнинг 
ом
га оид қаршилик қийматини ўлчаш давомида тупроқ 
заррачалари ўртасидаги боғланиш қаршилигини йўқотиш шароитларини қандай 
яратиш мумкин ва шунингдек ўлчаш натижалари қийматлари билан 
кукунсимон намуналар прессланиши усуллари ўртасидаги боғланишларни 
аниқлаш катта қизиқиш ўйғотади (Pashek, 1958). 


243 
Ушбу ўринда қайд қилиб ўтиш керакки, бир қатор ҳолатларда ҳам тупроқ 
заррачаларининг ғадир – будурлиги, тупроқ таркибидаги чангсимон фракция 
миқдорини, тупроқнинг гранулометрик таркибини, тупроқнинг доимий 
равишда зичлашиш усуллари ѐки намунанинг мажбурий равишда зичлашиш 
ҳолатларини ҳисобга олиш талаб қилинади. Кўпгина ҳолларда айнан сўнгги 
усулда тупроқ намунасини суъний равишдаги сиқиш қўлланилади, бунда босим 
қийматини бирмунча даражада ўзгартириш орқали босим 
Р
ўзгаришларининг 
электр қаршилик 
R
қийматига таъсири йўқотилиши амалга оширилади. 
Афсуски, 

(
Р
) функциянинг боғлиқмаслиги кўпгина ҳолларда нисбатан юқори 
босим шароитларида қайд қилиниб, намунанинг сезиларли деформацияга 
учраши ва ундан намликнинг сиқиб чиқарилиш ҳолати кузатилади.
Прессловчи, пружинали, валикли, махсус юкламали, оғирлик қўйиш ва 
бошқа турли хил шакллардаги тупроқ намунасини зичлаштирувчи 
конструкциялари мавжуд бўлиб, тупроқ намунасига талаб қилинган тарздаги 
электродларнинг тупроқ билан доимий боғланишини юзага келтириш 
мақсадларида қўлланилади. 
Бир қатор тадқиқотчилар ишларида тупроқларнинг шўрланиш 
даражасининг нам тупроқларда электр қаршилик қийматини ўлчашга таъсири 
ўрганилган. Эверт ва Бавер (Ewart, Baver, 1951) томонидан кўрсатилишича, 
тупроқ намлиги қийматининг пасайиши билан аста – секин электр қаршилик 
қийматининг ортишини ифодаловчи одатдаги «
қаршилик – намлик
» 
R


(
W

функцияси ўзгаришлари муҳитда NaCl тузининг унча катта бўлмаган миқдорда 
мавжуд бўлиши шароитида (0,1% даражасида) сақланиб қолади, 0,2 % бўлган 
ҳолатда эса ушбу ўзгаришлар сезиларли қийматга эга бўлиши таъкидланади. 
Сўнгги концентрация қийматида тупроқ қаршилик қийматининг паст даражада 
бўлиши қуриш жараѐни давомида доимий ҳолатда сақланиб қолиши 
кузатилади. Бунда 8 
атм
га тенг бўлган осмотик босим ўзгаришлари қайд 
қилинади. 
Алоҳида ҳолатда кўпгина услубий тадқиқотларда тупроқнинг электр 
ўтказувчанлик хусусиятини ўрганиш юзасидан изланишлар олиб борилган. Бу 
ерда иккита схема алоҳида қайд қилиб ўтилади: яъни доимий ва ўзгарувчан ток 
шароитидаги ҳолатлар. Биринчи вариант учун қуйидаги тажриба схемаси типик 
ҳолат ҳисобланади. Яъни, 105
о
С ҳарорат таъсирида тўлиқ ҳолатда қуритилган 
тупроқ намунаси шиша ѐки чиннидан ясалган цилиндр идишда зич ҳолатда 
прессланади (узунлиги ~2,5 
см
, қалинлиги 1,5 
см
ва ички диаметр ўлчами ~10 
см
). Цилиндрга мис электродлар туширилади. Намуна кейинги босқичда 
тупроққа сув сепиш усулида намлантирилади. Қаршилик қийматини ўлчаш 
амперметр – вольтметр усулида амалга оширилади. 220 
В
кучланиш электр 
манбаидан потенциометр орқали берилади, бунда цилиндрда тажриба вақтида 
доимий ҳолатдаги 120 
В 
кучланиш сақланади. 
Иккинчи вариантдаги тажриба схемаси ҳам деярли ушбу кўринишга эга 
ҳисобланади. 50 
Гц
частотага эга бўлган 220 
В
кучланиш автотрансформатор 
орқали юқоридаги каби цилиндрга солинган ва доимий 120 
В
кучланиш 
берилувчи тупроқ намунасига берилади. Бу кўринишдаги барча схемаларнинг 


244 
ишлаб чиқилиши XX асрнинг охирларидан бошлаб ривожлантирила бошланган 
ва бу жараѐн ҳозирги вақтгача давом этмоқда, бу йўналишдаги ишлар 
тупроқнинг электр ўтказувчанлиги ва ток частотаси ўртасидаги боғланишларни 
аниқлаш мақсадларига қаратилган. Ушбу масаланинг муҳимлигидан келиб 
чиққан ҳолатда уни батафсил кўриб чиқамиз. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish