Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

париж пастаси
деб номланувчи гипс туридан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади) орқали ўзаро ажратилади.
Тавсифланган гипс блокли датчик бурғулаб тешилган никел қутичага 
жойлаштирилади ва юқори босим остида прессланади. Қобиқ – қутичанинг 
атрофи, барча юзаси бўйлаб, бир-биридан 0,25 
дм
масофада жойлашган квадрат 
шаклдаги 0,2 
дм
ўлчамдаги тешиклар ясалади. Бу кўринишдаги тешиклар 
частотаси абсорбент ва тупроқ ўртасидаги талаб қилинган боғланишни 
таъминлаб беради. Атрофдаги тупроқ нам ҳолатида датчикнинг қаршилиги паст 
бўлади ва тупроқ муҳити қуриши билан ушбу қийматнинг ортиб бориши 
кузатилади.
Датчик Уинстон кўпригига уланиб, у бевосита қуруқ батареядан қувват 
олади. Нол – индикатор сифатида кўприкнинг мувозанат ҳолатини қайд 
қилишда телефон микрофони кўприк вазифасини бажаради, бунда товуш 
сигналининг кучайтирилиши ва бошқарилиши мақсадларида махсус 
қурилмалар таъминоти жойлаштирилади. Бегона товуш шовқинларини 
бартараф қилиш ва сезгирлик даражасини ошириш мақсадларида айрим чора – 
тадбирлар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жумладан дисклар тизимига 
эга бўлган логарифмик потенциометрик реостат ва шунингдек катта сиғимга 
эга бўлган конденсатордан фойдаланилади.
Гарчи нисбатан қўпол тарздаги натижалар олиниши кузатилсада, бошқа 
бир қўлланилувчи вариант – бу омметр бўйича қаршиликнинг ҳисобланишидан 
ташкил топган. Боюкос томонидан қўлланилган гипс блоклари муаллифлар 
томонидан такомиллаштирилиб (Boujoucas, 1940; 1947; 1948; 1950; 1953; 1954), 
бу йўналишда кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган (Anderson, 1942; Colman, 
1946; 1949; 1950; Hendrik, Colman, 1951; Cummings, Chandcer, 1940; Kelly, 1944; 
Kelly ва бошқалар, 1945; Kelly, 1946; Kaebel, Singlair, 1940; Slater, Bryant, 1946). 
Натижада эса усулнинг ижобий жиҳатлари ва камчиликлари аниқланган. 
Жумладан, аниқланишича, гипсли блоклар ҳоҳлаган қийматдаги намлик 


240 
шароитларида тупроқ электр ўтказувчанлиги қийматини ўлчашда қўлланилиши 
мумкин эмаслиги қайд қилинган, бунда дала нам сиғимидан тортиб ҳаво – 
қуруқ ҳолатигача ўрганиб чиқилган.
Тупроқ намлиги ошган ва намлик қиймати камайган ҳолатларда 
датчикларнинг қониқарли натижаларни бериши сусайиши қайд қилинади. Бу 
усул энг яхшиси ўртача намлик интервалларида (эркин намлик шароити) 
қўлланилиши ижобий ҳисобланиши кузатилади. Шунингдек, намлик 
алмашиниши хусусияти бўйича гипсни идел тарзда ҳисоблаш мумкин эмас – бу 
ҳолатда унинг таркибида гетерезис ҳодисаси амалга ошиши кузатилади, яъни 
намликнинг тупроққа тўлиқ ҳолатда берилиши амалга ошмайди ва ўз навбатида 
бу ҳолат кўп марта такрорийликда фойдаланилганда натижаларнинг 
ўзгаришларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, гипс бир неча ойдан кейин 
фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолиши аниқланган. 
Ушбу ҳолатга боғлиқ тарзда тадқиқотчилар томонидан кўпгина оралиқ 
янги муҳитлар синовдан ўтказилган: жумладан, сувсизлантирилган лой, бетон 
аралашмаси, резинка пўкак, цемент, тиш даволашда қўлланилувчи паста ва 
бошқалар синовдан ўтказилган. Сўнгги йилларда бу мақсадларда фибролит, 
шиша ва нейлондан фойдаланиш истиқболлари бўйича тадқиқотлар амалга 
оширилган. 
Кольман ва Хендрик (1946, 1949, 1950, 1951) томонидан бир неча йиллар 
давомида 
амалга 
оширилган 
тадқиқотлар 
сериясида 
ушбу 
усул 
такомиллаштирилиб, натижада 1946 йилда улар томонидан тоза кварц ва 
тўқима кўринишидаги (Colman, Hendrik, 1949) нисбатан ўзини оқловчи махсус 
шиша толадан фойдаланиш тавсия қилинган. Шиша тола бўйича ушбу 
кўринишдаги хулосага келиш нисбий ҳисобланиб, шу билан биргаликда нейлон 
ишлаб чиқариш миқѐсида фойдаланиш мақсадларида нисбатан самарали 
намуна ҳисобланиши таъкидланган, бу фикр бир неча йиллар давомида 
маъқулланган. Шиша тола икки 
дюм 
ўлчамидаги тасмалар кўринишида 
қўлланилиб, ювилишдан ташқари у ҳеч қандай қайта ишловларни амалга 
ошириш талаб этилмаган.
Шиша тола ва нейлоннинг асосий устунлиги уларнинг барча намлик 
интерваллари бўйича (тўйинган ҳолатдан тортиб, ҳаво – қуруқ ҳолатгача) 
сезиларли даражадаги гистерезис кузатилмаган ҳолатда ўзининг қаршилигини 
ўзгартириши, шунингдек катта қийматдаги барқарорлик ва чидамлилиги билан 
тавсифланади. Нейлон нисбатан бирмунча мустаҳкам хусусиятга эга бўлиб, 
шиша толага нисбатан узоқроқ вақт давомида фойдаланиш имконини беради, 
аммо у нисбатан инерт хоссага эга ҳисобланади. Бироқ, навбатдаги амалга 
оширилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, нейлон ва шиша тола узоқ 
вақт давомида фойдаланилганда тупроқ муҳитидаги кислотали ва ишқорий 
эритмалар таъсирида бузилиши кузатилади. 
1954 йилда Боюскос томонидан гипсли блокларга яна қайтилиб, бунда бу 
қатлам зичлаштирилган ҳолатда унга пўлатдан ясалган электродлар 
киритилиши синовдан ўтказилган (Boujoucas, 1954). Шунингдек,бир қатор 
муаллифлар томонидан металдан ясалган электродлар билан биргаликда гипс 


241 
блоки синовдан ўтказилиб, бунда сиқилган ҳолатдаги (прессланган) шиша тола 
блоки ҳам ўрганилган. Нисбатан қимматли ҳисобланган хосса – гипснинг 
юмшатувчи ѐки буфер хусусияти, яъни тупроқ эритмаси таркибидаги мавжуд 
бўлган тузлар концентрациялари таъсирида кам ўзгаришга учраши 
ҳисобланади. 
Электродларни танлаш йўналишида ҳам кўп сонли тадқиқотчилар кўплаб 
ишларни амалга оширишган. Турли хилдаги таклифлар орасида сим 
кўринишидаги, металлга ўрнатилган ва пайвандланган электрод шакллари, 
турли хил ўрамлар кўринишидаги ѐки тешилган пластинка шаклидаги, 
адсорбент билан қопланган металл аралашмаси кўринишидаги электродлар 
ҳисобланади. Турли хил тадқиқот ишларида бу йўналишда электродлар мис, 
палладий, рух, магнезий, пўлат, никелдан ишланган ва синаб кўрилган. 
Кольман ва Хендрик томонидан амалиѐтда қўллаш мақсадларида нисбатан 
самарали натижа берувчи метал – леонель маъқулланган.
Гипс блоклари устида амалга оширилган тадқиқотлар ичида А.И.Данилин 
тадқиқотларини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим (1956). Узоқ вақт давомида 
Гидрометеоқурилмақурилиш Илмий тадқиқот институтларида гипс билан 
биргаликда, сопол, кварцли қум, шиша тола ва ҳатто қимматбаҳо металлардан 
фойдаланиш ҳам синовлардан ўтказилган. Бунда олинган натижаларда 
кузатилишича, прессланган ва панжарасимон ҳолатдаги электродлар 
жойлаштирилган гипс, шиша тола материалидан ишланган датчиклар нисбатан 
самарали ҳисобланилиши қайд қилинган. Бироқ, бу датчиклар маълум вақт 
давомида қўлланилиши натижасида бузилиши кузатилади, ярим йил давомида 
фойдаланганидан кейин уларнинг таркибида ўзгаришлар қайд қилинади.
Ушбу масала юзасидан тизимли тарзда тадқиқотлар олиб борган Данилин 
олинган натижалар асосида қуйидагича хулосаларга келади, яъни 
датчикларнинг ишлаш барқарорлигини таъминлаш мақсадларида кўмирдан 
ясалган электродлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу 
кўринишдаги электродлар бузилмайди, коррозияга учрамайди ва уч йил 
давомида дала шароитида фойдаланилгандан кейин ҳам уларда сезиларли 
ўзгаришлар қайд қилинмайди. Бунда кўмир электроднинг учки қисмлари 
мисланади, сўнгра эса ўтказувчи симлар пайвандланади, пайвандлаш 
соҳаларининг устки қисми сувга чидамли клей билан қопланади. Нисбатан 
яхши ҳисобланган оралиқ муҳит сифатида дарѐ қуми ва биринчи ўринда шиша 
тола тавсия қилинади. Усулнинг сезгирлиги шиша толанинг қатламининг 
қалинлиги билан боғлиқ бўлиб, у қанчалик юпқа бўлса, намлик қийматлари 
юқори 
шароитларда 
доимий 
қийматлардан 
электр 
қаршилигининг 
ўзгаришларига томон ўзгаришлар бошланиши кузатилади.
Кўмирдан ясалган датчиклар ўлчамлари 50х10х30 
мм
ни ташкил қилувчи 
иккита кўмир электроддан ташкил топган бўлиб, бир – биридан тўрт 
миллиметрли изоляцион устунча парчалари билан ажратилган, бу устун эбонит 
ва винипластдан ясалади. Электродлар оралиғи шиша тола – шишасимон пахта 
билан тўлдирилади, электродларнинг юқориги қисми эса уч қаватли шиша тола 
билан ўралади. Қабул қилиш юзасининг ва нам сиғимининг юқорилиги сабабли 


242 
шиша толанинг тупроқ билан намлик алмашинуви яхши акс этади ва тупроқ 
билан ишончли боғланиш таъминланади.
Қаршиликнинг ўлчаниши М-1101 типидаги мегаомметр ѐрдамида амалга 
оширилади. Бу қурилма саноат миқѐсида ишлаб чиқарилиб, икки рамкали 
логометр типидаги ўлчаш механизми, қўл билан бошқарилувчи доимий ток 
генераторидан ташкил топган. Қурилманинг оғиш қиймати қурилма 
дастагининг айланиш тезлиги 2 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish