Туйғусини шакллантиришдан бошланади. Миллий ўзликни англаш истиқлол сари ҳамжиҳатлик, комил ишонч билан боришдир



Download 35,73 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi35,73 Kb.
#95929
1   2   3   4
Миллий ўзликни англаш - миллатнинг ўзини чуқурроқ англаш имкониятларига эга бўлиш, тарихи, маданияти, анъаналари, қадриятларини тиклашга, ривожлантиришга харакат қилишдир. Миллий ўзликни англаш -

  1. Миллий бирликни ва бошқа этносларнинг мавжудлигини тушуниб етиш;

  2. Миллий қадриятлар: тил, туғилиб ўсган жой, маданиятга (кенг маънода) содиқлик;

  3. Миллий манфаатларни тушуниш;

  4. Миллий мустақиллик ва миллий тараққиётга интилиш;

  5. Ватанпарварлик каби фазилатларни шарллантиришдир.

Миллий ўзликни англаш барча даврларда хам жамият тарихининг асосий омилларидан бири бўлиб келган ва у миллат манфаатлари ва қадр- қимматини англашдан, уларни ҳимоя қилиш учун курашдан бошланади.


Шарқ ва Гарбда, Осиё ва Европа халқлари ҳаётида ҳам миллий ўзликни англаш туйғусининг уйғониши, пировард натижада, уларнинг юксалишига, бирлашишига, бошқа халқлар билан ижобий, ўзаро манфаатли ҳамкорликка киришувига туртки бўлган. Зеро, маънавий қадриятларга, ҳаётни эъзозлашга ундайдиган юксак тамойиларга эътибор сусайганда, жамият, давлат тараққиётдан тўхтайди, инқироз томон юз тутади. Бу Ҳақда Алишер Навоий шундай ёзган эди:
То ҳирсу хавас хирмони барбод ўлмас, То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас, То зулму ситам жонга бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.
Демак мамлакатимиз обод бўлиши, равнақ топиши, халқимиз фаровонлиги учун маънавият ва маърифат соҳасида, хусусан, шахсни камол топтириш борасида изчил иш олиб бориш керак. Бу ҳаётий ҳақиқат биз ҳамиша амал қиладиган тамойилга, жамият ривожининг асоси ва шартига айланмоғи ҳамда ўзида яхлит бир тизимни мужассам этмоғи лозим. Бу тизим марказида маънавият, ахлоқ-одоб, маърифат каби ўлмас қадриятлар турмоғи керак .
Инсоннинг маънавий юксаклик даражаси унинг жамиятдаги ўз ўрнини қанчалик билгани, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми эканлигини қанчалик ҳис этиши билан белгиланади. Шундагина инсон ўзининг қадр-қиммати халқнинг, миллатнинг қадр-қиммати билан нечоғлик боғлиқ эканлигини, жамиятда, юртида содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлигини англайди.
Юртимиз мустамлакачилик асоратига тушган ХХ аср бошларида юрт қайғусида ёнган Фитрат ўлканинг бошига ёғилган балоларда, аввало ўзини айбдор деб ҳисоблагани бежиз эмас. Амир Темур руҳига мурожаат этиб, у шундай ёзган эди: "Юқорида айтдимким ишларнинг ҳаммасига ўзим сабаб бўлдим, барчасини ўзим қилдим. Сенинг Туронингни ўзим талатдим, Сенинг турклигингни ўзим эздирдим, Сенинг омонатларингга хиёнат ўзим қилдим"1.
Шу эмасми комилликнинг белгиси? Миллий ўзлигини англаган инсонгина, Фитрат каби:
"Туроним, сендан айрилмоқ - менинг учун ўлимим, Сенинг учун ўлмоқ менинг тириклигимдир", -дея баралла айта олади, Нажмиддин Кубро сингари жонини сақлашни эмас, ёв босган юртини ҳимоя қилиб, жон таслим беришни афзал кўради. Бу ўзликни англашнинг аниқ ифодаси, юрт, Ватан учун ўзини бағишлаш ҳамдир.
Президентимиз Ислом Каримов ўзининг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида: «Тарихий хотираси бор инсон - иродали инсон. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади» деб таъкидлаганлар. Демак тарихни билмасдан, яхши билмасдан туряб, юксак маънавиятга эриишш мумкин эмас. Собиқ иттифоқ даврида миллатимиз онгига шундай ғоя сингдирилдики, у ўз юртида бошини баланд кўтариб юриши тақиқланган эди. Халқимизнинг шундай аҳволга тушиб қолишига асосий сабаблардан бири - унинг тарихий хотирасидан жудо бўлиши эди.
Миллий ғоя халқимизга нафақат ўз тарихини одилона, обектив ва холисона ўрганиш имкониятини яратади, балки миллат сифатида шаклланиш давридаги мураккаб шароитлардан келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб беради. Чунки, миллий ғоя халқимизнинг қадимий ва бой тарихидан, улуғ аллома аждодларимизнинг ҳикматлари ва ҳаётий ўгитларидан, бунёдкор ғояларидан, яшаш ибратидан озуқа олган. Шунинг учун ҳам, тарихни буюк мураббий, тарбия ва ибрат манбаи дейилади.
Доно халқимизнинг "Етти пуштингни билгин", деган ўгитлари бекорга келиб чиқмаган. Шунинг учун ҳам қадимги Шарқ донишмандлари инсонни гавдаси олдинга, юзи эса ортга қаратган ҳолда тасвирлаганлар. Яъни, уларнинг наздида инсоният келажак сари интилар экан, ўтмишини доимо ёдда сақламоги шарт. Бу кўҳна ҳақиқатни теран англаган Президент И.А.Каримов истиқболдаги вазифаларни белгилаб берар экан: "Тарих хотираси, халқиинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний тарихини тиклаш миллий ўзликни англаш, таъбир жоиз бўлса, миллий ифтихорни тииклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин тутади"1, деб таъкидлайди.
Бу юртимизнинг узоқ ва ғоят мураккаб тарихида қайта-қайта исбот этилган ҳақиқат. Биргина Амир Темур ва темурийлар даври тарихи бунинг ёрқин исботи бўла олади. "Инсонлик оламини қанотлари остинда олган" (Фитрат) темурийлар салтанати бир неча асрлар мобайнида гуллаб яшнади, улуғ алломаларни дунёга келтирди, илм-фан, маданиятда етакчиликка эришди. Бунинг сабаби нимада эди? Жавоб битта: Амир Темур мамлакат ижтимоий-сиёсий бўҳрон исканжасига тушиб қолган, феодал тарқоқлик ва ўзаро нифоқ авж олган бир шароитда халқни ўз ғоялари атрофида бирлаштира олди. "Мен ўз салтанатимни дини ислом, тўра ва тузук асосида мустаҳкамладим, -деган эди улуғ соҳибқирон,- салтанатни бошқаришда учраган ҳар қандай воқеа ва ишни тузук асосида бажардим"1.
Амир Темур фикрича: "Давлат агар дину ойин асосида қурилмас экан, бундай салтанатнинг шукухи, қудрати ва таркиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшарким, уни кўрган ҳар кимса, назарини олиб қочади. Ёхуд касу нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, эшиги-тўсиги йўқ уйга ўхшайдип. Амир Темур «дину ойин» деганда адолатли жамиятни назарда тутмоқда2.
Тарихий хотира миллатга куч-қудрат бағишлайди, ҳаётнинг оғир синовларини муносиб енгиб ўтишга, ўзлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ўзга халқларни тобе этишга уринган босқинчилар халқни ана шу қудрат манбаидан айиришга, шаҳар ва тарихий обидалари, маданий ёдгорликлари ва аждодларнинг маънавий меросидан маҳрум этиш орқали тарихий хотирасини заифлаштиришга ҳаракат қилганлар.
Ёвуз мақсадни кўзлаганлар, масалан, Туркистон ўлкасини ўз мустамлакасига айлантирган Чор Россиянинг генерали М.Г.Черняев подшога ёзган махфий хатида билдирган фикри;- "Бу ерда ҳар қандай кушинни тўзгатиб юборадиган бир қудратли куч бор, бу туркистонликларнинг кечмиши хотираси... Демакки, туркларнинг биргина ўзини енгиш кифоя эмас. Уларнинг хотираларини, тарихини ҳам енгмоқ керак" деб ёзади. Дарҳақиқат, чор Россияси босқинчилари ҳар бир ўлкани эгаллашда ўша халқ тарихига ҳужумнинг асл моҳиятини тушунган ҳолда фаолият кўрсатганлиги унинг миллий тараққиётда кучини англаганидан эди.
Халқ миллий маънавий меросидан озуқа олади, миллий ўзига хослигини сақлаб туришга, миллий манфаатларни амалга оширишга ва миллий тараққиёт йўлларини белгилашга хизмат қилади. Бунёдкор ғоялар маданий мерос ва тарихий хотирага таянади.
Ҳозирги замонда миллий ўзликни англаш Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида миллат, фуқароларнинг чинакам озодликни тотли меваси таъмини билиш, унинг қадрига етиш, миллий тикланиш ва ўзликни англашнинг аҳамиятини англатади. Миллат манфаатларига, мустақил давлат истиқболларига лойқадлик билан қараш, унга бефарқ бўлиш сиёсий калтабинлик ва манқуртликдир. Миллий ўзликни англаш заруратини англамаган халқ ўз Ватанини тақдирига ҳам бефарқ бўлади.
Миллатнинг миллий ўзлигини англаш шахснинг миллий ўзлигини англаш билан ҳам чамбарчас боғлиқдир;

    • миллат (этнос)га мансубликни англаш;

    • мазкур миллатнинг инсоният тараққиётидаги тарихий ўрнини тушуниб етиш;

    • миллий қадриятларга содиқлик;

    • миллатнинг эҳтиёжлари ва манфаатларини англаш, унинг ривож-ланиш йўлларини билиш;

    • миллий тараққиётга виждонан хизмат қилиш.

Ёшлар онгида миллий ўзликни шакллантиришда миллий онг, миллий ғурур, миллий ифтихор, миллий ҳис, миллий характер каби тушунчалар ҳам муҳим ўрин тутади.
Ўз миллатининг ҳақиқий тарихини англаган, тарихий хотирага эга бўлган кишиларда миллий ўзликни англаш ва миллат шаънини ҳимоя қилиш майли кучли бўлади. Миллатлар мавжуд экан миллий онг ҳам мавжуд бўлаверади. Миллий онгни юксалтиришга эътибор бермаган миллатнинг ўзи йўқ. Миллий онг миллат билан чамбарчас боғлиқлиги учун ҳам у миллат равнақи билан баробар тараққий этиб бораверади.

Download 35,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish