Туйғусини шакллантиришдан бошланади. Миллий ўзликни англаш истиқлол сари ҳамжиҳатлик, комил ишонч билан боришдир



Download 35,73 Kb.
bet4/4
Sana22.02.2022
Hajmi35,73 Kb.
#95929
1   2   3   4
Миллий ғурур (тор маънода) - инсонларга хос ҳис-туйғу сифати - тушунчанинг ифодасидир. Кенг маънода миллий ғурур ижтимоий-маънавий ходиса тарзидаги талқиндир. Миллий ғурур миллий онг билан узвий боғлик ҳолда шаклланиб, ривожланади. Демак, миллий ғурур шаклланиши қуйидагича тавсифланади:

  1. Миллий ғурур миллий онг таъсирида ривожланади.

  2. У объектив ва субъектив шарт-шароитлар таъсирида ўзгариб боради.

  3. Миллий ғурур шахс(лар) ғурури шаклида намоён бўлади.

  4. Миллий ғурур сиёсий онг, маданият билан боғлиқ ҳолда фуқаролик ғурури шаклида кўринади.

  5. Миллий ғурур ватанпарварлик ва милатпарварликда сезилади.

Миллий ифтихор - миллат маънавий камолотининг барча жиҳат-ларини, мероси ва бугунги қадриятларини ўз ичига олади. Миллий истиқлол натижасида эришилган ва эришилажак иқтисодий ва маънавий ютуқлар кўпайган сари Ўзбекистон билан фахрланиш ҳисси - миллий ҳис шунчалик кучайиб бораверади.
Миллий ҳис - бу миллат манфаати билан яшаш, ўзи кимлигини танимоқ. Ўзлигини танимаган инсонда миллий ифтихор сўнади. Миллийлик, миллатга мансублик бу умумжаҳон тараққиётининг қонуниятидир, миллий ғурурсиз ҳеч бир миллат миллат сифатида шаклланмайди.
Миллий ҳарактер - ўзбек характери, миллий руҳияти, миллий ўзига хос томонлари асрлар давомида шаклланган ҳамда аста-секин уларнинг қонига ва жонига жойлашиб кетган.
Бунга турли мамлакат мутафаккирлари алоҳида эътибор беришган. Масалан, Европа жамияти ҳаётида улкан силжишлар содир бўлаётган ХVIII асрда машҳур француз маърифатчиси Жан Жак Руссо миллийлик миллий характер ҳақида шундай ёзган эди: "Биз таянишимиз керак бўлган биринчи тамойил -миллий характердир, ҳар бир халқ миллий характерга эга ёки эга бўлиши лозим; халқда у бўлмаган тақдирда ишни унга бундай характерни беришдан бошлаш керак бўларди"1. Бир қарашда Руссонинг фикрида маълум бўрттириш бордек туюлади. Лекин унинг ватани Франция тарихига назар ташланса, бу фикр тарихий асосга эга эканлиги маълум бўлади. Дастлаб қирол Генрих ИВ Франциянинг миллий давлат сифатидаги яхлитлигини тиклади. Унинг ишини давом эттирган ва Францияни амалда бошқарган Людовиг ХIII нинг биринчи министри - кардинал Ришеле "Ватан ва миллат манфаатлари барча нарсадан устун", деган ғояни илгари сурди. Мамлакатдаги ички низоларга барҳам берди, сиёсий, ижтимоий, маданий ислоҳотларни амалга оширди. Жумладан, ўзи асос солган Француз Академиясига умумфранцуз адабий тили луғатини тузишни топширди, санъат ва адабиётга ҳомийлик қилиб, давлат яхлитлиги ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган ўзига хос миллий ғояни тарғиб этишга сафарбар этди. Шу тариқа Ватан ва халқ йўлидаги фидоийликни олий бурч, даражасига кўтарди, ишонч билан айтиш мумкинки, Франциянинг ўша даврда қудратли мамлакатга айлангани ҳамда кейинги асрлар мобайнида Европанинг ўзига хос маданий марказс бўлиб қолганлиги айни шу даврда шакллана бошлаган "миллий характер" билан боғлиқ бўлди. Ана шу тарихни чуқур билган Руссо: "Ҳар қандай яхши ўзгаришларнинг умумий мақсадлари ҳар бир давлатда маҳаллий шарт-шароитга эга ахолининг ўзига хос хусусиятлари асосида шаклланадиган муносабатларга мувофиқ шакл олиши керак", деган фикрга келди.
Эътиқод (араб. - ишонмоқ, имон, амин бўлмоқ) - инсон фаолияти учун маънавий асос, йўл-йўриқ ва мўлжал бўлиб хизмат қилувчи, ақл, хис ва ирода воситасида англанган билимлар, ғоя ва тасаввурлар ифодаси бўлган тушунча. Миллий ғоя ишонч ва эътиқодга айлангандагина эскилик сарқитларини супуриб ташлаши мумкин. Жамиятда ғоянинг эътиқодга айланиши унинг амалиётга ўтишидаги муҳим босқичдир. Шахс эътиқодига айланган ғояни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қила бошлайди. Эътиқод қанчалик кучли бўлса, уни амалга ошириш учун шунчалик эҳтирос билан ҳара-кат қилади. Кучли эътиқод йўлида шахс билимини, кучини, бойликларини, ҳатто ҳаётини ҳам аямайди. Бунга тарихдан мисоллар кўп. Ўғизхон, Тўмарис, Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Бобур Мирзо сингари шахслар шулар жумласидандир. Фоявий эътиқоднинг отаси билим бўлса, онаси ҳис-туйғудир. Улардан бири бўлмаса, ғоявий эътиқод ҳам бўлмайди.
Миллий ўзликни англаш ўз ички зиддиятларига ҳам эга. Мансабпарастлик, манманлик, тарафкашлик, гуруҳбозлик, маҳаллиийчи-лик, миллатчилик - буларнинг хаммаси ижтимоий-иқтисодий, маданий, сиёсий тараққиётимиз, мустақиллигимиз, миллатлараро тотувлик учун ниҳоятда хатарлидир. Булар миллий онги, сиёсий маданияти, миллий ғурури заиф бўлган кишиларга хос хусусиятдир. Дўстлик, хамжихатлик, миллий хамкорлик, бир-бирини қўллаб- қувватлаш, дардига дармон бўлиш-булар бир хил халқ ва миллат куч-қудратининг асоси, ижтимой-қтисодий, сиёсий тараққиётнинг негизидир. Миллий ахиллик бор жойда тинчлик, барқарорлик, осоишталик бўлади.
Ўзлигини англаган одамда меҳр, мурувват кучли бўлади. Манманлик каби салбий қусурларни хуш кўрмайди. "Манманлик деган эди машҳур маърифатпарвар Абдулла Авлоний, - жохилона кибру ғурурдан пайдо бўладурган энг ёмон ҳулқларнинг биридурки, кишини ҳар ерда маъюс ва махжуб қилур”.
Агар манманлик касалига миллат, халқ ёки бирон бир дин вакиллари учраса не оқибатларга олиб келади? Мисоллар талайгина. Биргина ўз халқи онгига "олий ирқ"қа мансублик ғоясини сингдиришга уринган фашизмнинг бутун инсоният бошига ёғдирган балоларни ёки буюк давлатчшшк шовинизми собиқ Иттифоқда яшаган элат ва халқларга келтирган азоб-уқубатларни эслаш кифоя. Айрим сиёсатдонлар бутунги кунда ҳам диний, ирқий, миллий зиддиятларни авж олдиришга ҳаракат қилаётгани ва оқибат ўлароқ дунёнинг турли чеккаларида олов алангалана ётгани барчага маълум.
Машҳур француз гуманист ёзувчиси фашизмга қарши урушда жонини фидо қилган Антуан десент Экзюпери қайғу ва ҳасрат билан одамларни бир- биридан айирадиган тажовузкор миллатчилик, ирқчилик мустамлака босқинлари ва урушлар ҳақида фикр юритиб: "Турли сивилизасиялар бир-биридан фарқланиши ёмон эмас, ... дахшатлиси, уларнинг бир-бирини ейишга ҳаракат қилишидир", - деган эди. Кўпни кўрган, энг оғир ишларни зиммасига олишдан қўрқмаган Сент Экзюпери инсоннинг ўзлигини англашни аҳли башар олдидаги масъулият ҳисси билан боғлайди. "Инсон борлиғи - бу масъулият сезишингдир, ёзади у, ўзингга алоқасиздай туюлса ҳам қашшоқлик олдида андиша қилишингдир. Ўз гаштингни қўя туриб, дунёдаги бунёдкорликка кўмаклашганингни хис этишингдир"1. Лўнда қилиб айтганда, ўзга миллат ва халқларни камситган миллат ҳеч қачон буюк бўлолмайди. Буюк Алишер Навоий бу ҳақда шундай дейди:
"Нафъинг агар халқа бешак эрур,
Балки бу наф ўзингга кўпрак эрур".
Махаллийчилик миллий бирлик ва бирдамликка путур етказади, миллатни бўлиб, парчалаб, миллий низоларни кучайтириб юборади. Миллий бирликка таҳдид солаётган бандай хавф-хатарлар бартараф этилмас экан, мустақиллигимизни тинч ҳаётимизни кўра олмаётган кимсалар улардан ўз мақсадлари йўлида устаомонлик билан фодаланишлари мумкин.
Миллатимизни, халқимизни бирлаштиришга халақит берадиган ҳар қандай иллатлардан холос бўлишимиз керак. Бу озод ва обод Ватан қуриш йўлидаги асосий талаблардан биридир.Миллий ўзликни англаган, унинг шаънини улуғлайдиган шахслар буни яхши ҳис этадилар ва миллий заминдаги зиддиятлар ўзининг қарама-қарши томонига оғиб кетмаслиги учун курашадилар ва шунга эришадилар.
Миллат келажагини та'минлаш йўлида миллий ўзликни англаш омилига бефарқ қараб ёки уни э'тибордан четда қолдириб бўлмайди. Чунки ҳар бир миллатнинг обрў-э'тибори, ор-номуси, ғурури, ўзга миллатлар олдидаги ўзига хослик каби бир қатор ички руҳий кечирмалари мавжуд бўлиб, у миллат манфаатларига зид бўлган муносабатларга ўзининг жавобини қайтара олиш кучига эга бўлиши билан харектерланади.
Миллий ўзликни англашнинг миллатлараро муносабатларда турли можараларни келтириб чиқариш омилига айланиши аксарият кўпчилик ҳолларда ма'навий эҳтиёжларни етарли даражада қондирмаслик, миллатнинг ўзига хослигига нисбатан ҳурматсизлик каби салбий иллатларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлади. Чунки ма'навият – миллатнинг ор-номуси , ғурури, ички руҳий ҳолати, керак бўлса унинг борлиғидир. У ўзининг миллат сифатидаги қиёфасини ма'навияти орқалигина на'моён эта олади. Шу сабабли ҳам ма'навиятга нисбатан бўладиган ҳар қандай ҳаракат, миллатга нисбатан билдирадиган салбий муносабат ва тажоввуз сифатида қаралади. Бу эса миллатлараро салбий муносабатларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлади. Чунки миллат ва халқнинг руҳи, дунё қараши ва турмуш тарзини ифода этадиган ма'навиятга муносабат уни замон талаблари асосида ривожлантириш, одамларнинг дунё қараши, тафаккури ва онгини ўзгартиришни ҳар томонлама чуқур ўйлаб иш юритишни талаб қилади. Бу соҳада тўғри йўл тутиш учун аввалом бор миллий қадриятларга э'тибор қаратиш зарур. Ҳар бир ижтимоий ходиса сингари миллий қадриятларнинг ўзига хос ривожланиш қонуниятлари мавжуд, бу қонуниятлардан бир ёқлама сиёсий мақсадларда фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши ва миллатлараро зиддиятларнинг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Кўриниб турибдики, шахс ва миллатнинг миллий ўзлигини англаш жараёнларини барқарор ривожлантиришни та'минлашга хизмат қилувчи ҳозирги даврнинг ўзига хос хусусиятларини ифода этувчи сиёсатна ишлаб чиқиш зарурдир.Шунинг учун ҳам миллий ўзликни аҳглаш орқали Биринчидан - Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қадриятлари, тили, маданияти, диний эътиқоди, урф-одати ва анъналарини хурмат қилиш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Иккинчидан - Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида барча давлатлар билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик, умуминсоний қадриятларга содиқлик, тинчлик ва хавфсизликни асраб-авайлаш, халқаро ҳуқуқ меъёрларининг устуворлиги каби тамойилларга амал қилишга эришилади.
Миллий ўзликни тарбиялаш, қадрлаш, сақлаб қолиш омили миллий ғояни мустаҳкам ҳаётий заминга, халқимизнинг чуқур тарихий илдизларига таяниши "Ким эдик?" деган саволга жавобни тинимсиз излашга даъват этиб, миллий ўзлигимизни теран идрок этишга ёрдам беради.
Шунинг учун ҳам, миллий-маънавий тикланиш замирида фуқароларимиз онгу-тафаккурини ўстириш зарур. Миллий ўзлик туйғусини, уни қадрлашни тарбиялаш лозим. Абдулла Авлонийнинг айтган "тарбия бизлар учун ё хаёт ё мамот, ё нажот -ё фалокат масаласидур", -деган сўзлари бугунги кунда янги мазмун касб этиб, ўз долзарблигини йўқотмаган.
Миллий ўзликни англашдаги тавофутлар, миллий муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятларни миллий давлат, жамиятдаги сиёсий партиялар, ижтимоий ҳаракатлар, жамоат ва нодавлат ташкилотлари, маънавият ва маърифат муассасалари, бутун жамоатчилик кучи билан қадам-бақадам ҳал этиб бориш ўз-ўзини ва миллий ўзликни англаётган, уни чуқурлаштираётган индивидуал ва ижтимоий онгнинг тўғри ижтимоий йўналиш олиши учун кафолатдир.
Хулоса қиладиган бўлcак,
-миллий ўзликни англаш, миллий онгни юксалтириш ягона миллат маънавий дунёсининг қанотидир. Қуш баланд-баландларга учгани каби инсон ўз миллий шаънини ўз шаънидек ҳис этади ва уни ҳимоя қилади. Мабодо миллий ўзликни англаш бўлмаса, миллат шаъни тушиб кетади;-миллий ўз-ўзини англаш реал ҳаёт вазиятларига мувофиқ тарзда муайян ҳаракат ва фаолият йўналишини танлаш асосида боради;
-миллий ўзини чуқурроқ англаш имкониятларига эга бўлиш, тарихи, маданияти, анъаналари, қадриятларини тиклашга, ривожланти-ришга харакат қилишдир;
- миллат ўзини халқ сифатида, эл сифатида англамаса, у ўзининг шаъни, қадр- қиммати, ор-номуси ҳақида қайғуриб, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини тўла хис эта олмайди.
Download 35,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish