ТУБЕРКУЛЁЗГА ҚАРШИ ДИСПАНСЕР ДАРАЖАСИДА ТУБЕКУЛЕЗ ДИАГНОСТИКАСИ
ТҚД даражасида тубекулёзга тахмин қилинган беморлар кўриги диагностик алгоритмларга мувофиқ жуда чуқур ўтказилади (GeneXpertMTB/RIF, HAIN-test, культураль текширув: қаттиқ ва суюқ муҳитларга экма ёрдамида дориларга сезгирлик тести (ДСТ)).
Клинико-рентгенологик динамика кузатилмаганда ёки жараённинг торпид кечишида ташхисни тасдиқлаш учун КЧБга балғам микроскопик таҳлили такроран ўтказилади, қаттиқ ва суюқ муҳитларга экма экиш, тезкор диагностик метод билан биргаликда ( GeneXpertMTB/RIF методлари).
Натижа манфий чиққанда туберкулез ташхиси инкор этилади. Натижа мусбат чиқса, бемор ТҚД да стандарт даво схемасига кўра даволана бошлайди. GeneXpertMTB/RIF методи билан туберкулезга мусбат натижа олинишининг ўзи туберкулёз ташхисини тасдиқлаш учун ва мос даво чораларини қўллаш учун етарли кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.
БТСЁ муассасаларида тест-терапия ўтказишда ва нафас аъзолари носпецифик касалликларини даволашда туберкулёзга қарши препаратлар – изониазид, стрептомицин, канамицин, рифампицин, офлоксацин, ципрофлоксацин, амикацин ишлатиш қатъиян ман этилади, чунки бу каби терапия туберкулезда қўзғатувчининг мазкур препаратларга чидамлилигини оширибгина қолмасдан, балки туберкулез ва бошқа ўпка касалликлари билан дифференциал ташхис ўтказишни қийинлаштириб қўяди.
Қуйида катталар нафас аъзоларида туберкулёзни аниқлаш ва ташхислаш алгоритми келтириб ўтилган.
Туберкулез БТСЁ муассасаларига тиббий ёрдам сўраб келувчи беморлар орасида аниқланишини инобатга оладиган бўлсак, УАШ ходимлари юқорида қайд этилган клиник минимум пунктларини касаллар гуруҳи орасида, туберкулезга гумон қилинганлар орасида ўтказишлари зарурдир.
Туберкулез билан касалланганларни текшириш усуллари
Асосий клиник симптомлар
Нафас аъзолари туберкулезига хос типик симптомлар: ҳолсизлик, юқори температура, қаттиқ чарчаш, иштаҳанинг пасайиши,озиб кетиш, терлаш, қуруқ ёки балғамли йўтал,хансираш, кўкрак қафасида оғриқ, қон тупуриш. Бу симптомлар ҳар хилда намоён бўлиши ва ҳар хил мосланишлар билан келиши мумкин.
Ҳолсизлик,қаттиқ чарчаш, иштаҳанинг пасайиши, озиб кетиш, безовталаниш, иш қобилиятининг пасайиши туберкулёз интоксикациясининг эрта намоён бўлган белгилари бўлиши мумкин. Туберкулёз билан касалланганлар бу симптомларни қаттиқ жисмоний ёки руҳий толиқиш сабабли деб ўйлаб кўпинча касаллик билан боғлашмайди. Интоксикация симптомлари,айниқса, тубекулез билан касалланиш хавфи бор гуруҳдаги шахсларга кучли эътиборни талаб қилади. Бундай беморларни чуқур текширганимизда туберкулёзнинг эрта формаларини аниқлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |