Туберкулёзни аниқлаш усуллари



Download 204,12 Kb.
bet1/21
Sana06.04.2022
Hajmi204,12 Kb.
#531582
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-диагностика




ТУБЕРКУЛЁЗНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ

Аҳоли орасида ўпка туберкулёзининг эрта диагностикаси замонавий этапларда БТСЁ (бирламчи тиббий санитар ёрдам) муассасаларида умумий амалиёт шифокорлари томонидан амалга оширилади. Ҳозирги вақтда туберкулёзга гумон қилинган шахсларни текширишда клиник минимумлар аниқланган ва улар қуйидаги текширув методларидан иборатдир:



  • Симптомларнинг клиник баҳоси;

  • бактериологик ташхис;

  • нур ташхиси;

  • туберкулин диагностика (болаларда)



БТСЁ ДАРАЖАСИДА ТУБЕРКУЛЕЗНИ АНИҚЛАШ ВА ТАШХИСЛАШ


Туберкулез билан кураш дастурида БТСЁ тармоғининг ўрни
БТСЁ тармоғи тиббий ходими мажбуриятларига қуйидагилар киради:

  1. Характерли шикоятлар билан беморда туберкулезга шубҳа қилиш ва диагностик алгоритмларга мувофиқ зудлик билан керакли чораларни қўллаш (пастга қаранг).

  2. Микроскопик таҳлил учун сифатли диагностик материалдан йиғилган 2 та намуна билан таъминлаш.

  3. Кўкрак қафаси аъзолари рентгенологик текширувини тавсия этиш.

  4. Туберкулёзга гумон қилинган беморни ташхис ва даво чораларини тасдиқлатиш учун сил диспансерига юбориш.

  5. Аҳоли орасида туберкулёз белгилари ҳақида, тиббий ёрдамга ўз вақтида мурожаат этиш зарурати ҳақида санитар-оқартув ишларини олиб бориш.

  6. ТБга қарши кураш хизмати бошқаруви остида амбулатор босқичда даволанишни назорат қилиш.

  7. Даволанишни муддатидан олдин тугатишнинг исталган ҳолатларида ёки даволаниш жараёнида асоратлар юзага келганда зудлик билан ТБга қарши кураш хизматига хабар бериш.

  8. Норматив актга мувофиқ “хавф” гуруҳидаги шахсларни кузатиш.

Умумий ҳолат (БТСЁ даражаси)
1. Ўпка туберкулёзини аниқлашнинг асосий методи бу тиббий ёрдамга мурожаат қилиб келган ТБга гумон қилинган шахсларнинг (клиник симптомлар ва респиратор шикоятлар) бактериологик балғам таҳлилидир. Ана шу мақсадда БТСЁ тиббиёт масканларида, беморларни амбулатор қабулини амалга оширувчи поликлиникаларда, ҚВПларда иш вақти амбулатор қабул вақти билан мос келиши керак бўлган балғам йиғиш жойлари ташкил қилинади. Транспорт воситаларида юра олмайдиган беморлардан балғам йиғиш уларнинг уйида тиббиёт ҳамширалари ёрдамида амалга оширилади.
2. Туберкулёз учун бактериологик таҳлилга қуйидагилар балғам топширишлари керак:

  • Тиббиёт муассасаларига 2 ҳафта ва ундан ортиқ муддатдан бери давом этаётган йўталга шикоят қилиб келган шахслар. Йўтал мустақил пайдо бўлган касаллик сифатида келиши, ёки кўкрак қафасида оғриқ, қон туфлаш, хансираш, ҳолсизлик, терлаш, субфебрил температура каби симптомлар билан қўшилиб келиши мумкин.

  • Туберкулез билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар ва уларда касалликка мос келувчи симптомлар кузатилганда (йўтал балғам ажралиши билан).

  • Ўпка майдонларида рентгенологик тубекулёз хос шубҳали ўзгаришлар мавжуд шахслар.

  • Нафас аъзоларининг сурункали носпецифик касалликларидан азобланувчи, “хавф гуруҳи”даги шахслар (авж олиш даврида).

3. Нафас аъзолари туберкулёзига гумон қилинган бемор бевосита ўзи мурожаат этган, 2 хил балғам порцияси назорат остида йиғилади (биринчиси-мурожаат этган вақтда, иккинчиси-имкон қадар эрталаб йиғилади), кейинчалик бактериологик таҳлил учун махсус лабараторияга юбориладиган тиббиёт муассасасида тиббий кўрикдан ўтиши мумкин. Муассаса керакли жиҳозлар билан, ўқитилган персонал билан (БТСЁ ҳамшираси) таъминланган бўлиши ва тубекулез инфекцион назорати талабларига жавоб бериши керак.
4. Ҳеч бўлмаганда 2 та балғам порциясидан биттасида микроскопик таҳлилда кислотага чидамли бактерия (КЧБ) мусбат бўлганда, беморлар давомли кўрик учун турар жойларидаги туберкулёзга қарши муассасага юбориладилар.
5. Бактериологик таҳлилда КЧБга икки карра манфий жавоб бўлганда, беморлар кўкрак қафаси флюорографияси ёки рентгенографиясига жўнатиладилар. Кейинги тактика рентгенологик текширув натижаларига кўра аниқланади. Милиар туберкулёзга гумон қилинганда беморлар зудлик билан туберкулёзга қарши муассасага юбориладилар, бронхит ёки пневмония билан дифференциал ташхис ўтказишга зарурат туғилганда кенг таъсир доирасига эга бўлган, таъсири 2 ҳафтагача етадиган (14 сутка) антибиотикларга тест-терапия ўтқазиш тавсия этилади. Клинико-рентгенологик динамика кузатилмаганда ёки жараённинг торпид кечишида бемор туберкулёзга қарши диспансерга юборилади.



Download 204,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish