Туберкулёзни аниқлаш усуллари


Сўраб-суриштириш, физикал усуллар



Download 204,12 Kb.
bet6/21
Sana06.04.2022
Hajmi204,12 Kb.
#531582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-диагностика

Сўраб-суриштириш, физикал усуллар
Анамнезидан касаллик қачон, қандай қилиб бошланганлигини аниқлаш зарур: шифокорга қандайдир сабаблар билан шикоят қилиши ёки доимий даврий кўрикларда аниқланиши мумкин. Бемордан белгиларни қандай пайдо бўлганига ва динамикада қандай кечганлиги, илгари ўтказган касалликлари, травмалар, операциялар ўтказганлиги сўралади. Кузатилиши мумкин бўлган туберкулёзли плеврит, лимфаденитга эътибор берилади. Туберкулёз хавфига олиб келувчи ёндош касалликлар бор ёки йўқлиги: қандли диабет, силикоз, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, алкоголизм, наркомания, ОИТС аниқланади.
Айниқса туберкулёз касаллиги учраши юқори регионларда бўлганлиги, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганлиги, беморнинг шаҳар ёки қишлоқда яшаши муҳим аҳамиятга эга. Касби ва иш шароити, моддий, уй шароити, яшаш тарзи, алкоголь истемол қилиши, чекиш, шунингдек пеницитар тизимда бўлганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Беморнинг маданият даражаси баҳоланади. Касалланган болаларнинг ота- онасидан туберкулёзга қарши эмлаш ва туберкулин синамаларининг натижалари сўраб- суриштирилади. Яна оила аъзоларининг саломатлиги ҳақида, уйида туберкулёз беморлари билан мулоқотда бўлганлиги, ўқиш жойида, ишда ва давомийлиги, туберкулёз билан хасталанган беморларнинг, ҳайвонларнинг бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар олиш зарурдир.
Кўрик. Авжланувчи ўпка туберкулёзи билан кечувчи беморларнинг ташқи кўриниши нафақат тиббиётда, балки бадиий адабиётларда ҳам тасвирланган, habitus phtisicus номи билан ҳам машҳурдирлар. Бу тана вазнининг дефицити, оқарган юзда юзнинг қизили, кўзнинг ялтираши ва кенг қорачиқ, терининг дистрофик ўзгариши, узун ва торайган кўкрак қафаси, қовурғалар оралиғининг кенгайганлиги, ўткир эпигастрал бурчак, куракларининг (қанотсимон) орқада қолишидир. Бундай ташқи кўринишлар чуқурлашиб кетган жараёнларда кузатилади. Беморлар кўригида патологик ўзгаришлар умуман аниқланмаслиги мумкин, бироқ кўрик ҳамма вақт зарурдир. Бунда кўпинча ҳар-хил муҳим белгилар аниқланади ва тўлиқ ҳажмда ўтказилиши керак.
Беморнинг жисмоний ривожланганлигига, тери ва шиллиқ қаватлар рангига эътибор берилади. Ўмров ости ва усти чуқурчалари яққоллиги солиштирилади, ўнг ва чап кўкрак қафасининг симметриклиги кўрилади, чуқур нафас олиш вақтида уларнинг ҳаракатчанлиги, ёрдамчи мушаклариниг нафас олишда иштирок этиши баҳоланади. Қовурғалараро оралиқнинг кенгайиши ёки торайиши, операциядан кейинги чандиқлар, оқмалар битгандан кейинги чандиқлар аниқланади. Қўл ва оёқ бармоқларида барабан таёқчалари кўринишидаги деформацияланган дистал фалангаларга ва тирноқлар шаклининг ўзгаришига (соат ойначаси кўринишида) эътибор берилади. Болалар, ўспирин ва ўрта ёшлиларда БЦЖ вакцинасидан кейинги чандиққа қаралади.

Download 204,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish