Туберкулёзни аниқлаш усуллари


Ўпка туберкулезига гумон қилинган беморларни текшириш алгоритми



Download 204,12 Kb.
bet3/21
Sana06.04.2022
Hajmi204,12 Kb.
#531582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-диагностика

Ўпка туберкулезига гумон қилинган беморларни текшириш алгоритми





Ҳа, туберкулёз



МБТ -

МБТ +



МБТ +





МСКТ, Рентгенологик текширув ва фтизиатр хулосаси



Hain, ДСТ қаттиқ ва суюқ озиқ муҳитларига





Ҳа, туберкулёз

ТБ инкор этилди





Ўпка ТБни қайд этиш ва даволаш, ДСТ



Бошқа касалликлар ҳақида ўйлаш

Манфий суртмада ЎТБ ни қайд этиш ва даволаш

Ўпка ТБ ни қайд этиш ва даволаш

.


Тана ҳароратининг кўтарилиши кўплаб инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг ўзига хос клиник симптоми бўлиб ҳисобланади. Туберкулезда тана температураси нормал, субфебрил ва фебрил бўлиши мумкин. У кам ҳолларда юқори лабиллик билан ажралиб туради ва жисмоний ёки руҳий зўриқишдан кейин кўтарилади. Туберкулез билан касалланганлар, одатда, тана ҳароратининг кўтарилишини осон ўтказишади ва кўп ҳолларда деярли сезишмайди.
Болаларда туберкулез интоксикациясида куннинг иккинчи ярмида тана ҳарорати қисқа вақтга 37,3-37,5 °С гача кўтарилади. Бундай кўтарилишлар дарий равишда, баъзан ҳафтасига 2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда кузатилади ва узун нормал температура оралиқлари билан навбатлашади. Баъзан тана температу­раси 37°С атрофида сақланади ва эрталабки ва кечки температура ўртасида тахминан бир градус фарқланади. Вегетатив бузилишлардаги тана ҳароратини кўтарилиш ҳолларидан фарқли равишда, туберкулезда субфебрил ҳароратнинг пасайиши амидопирин тавсия этилганда кузатилади (амидопирин синамаси). Гидразин-изоникотин кислотаси препаратлари фонида ҳам ҳарорат пасайиши кузатилади.
Кун давомида кичик даражадаги ўзгаришлар билан кузатиладиган монотон субфебрилитет туберкулез учун характерли эмас ва кўпроқ бурун-ҳалқумнинг, бурун бўшлиғи ортиқлари, ўт йўллари ва жинсий аъзоларнинг сурункали носпецифик яллиғланиш касалликларида кузатилади. Тана ҳароратининг субфебрил даражагача кўтарилиши, шунингдек, эндокрин бузилишлар, ревматизм, саркоидоз, лимфагранулематоз, буйрак раки каби касалликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Гектик типдаги юқори ҳарорат айнан ўткир кечувчи туберкулез ва туберкулез оғир шикастланишлари учун хос (милиар туберкулез, казеоз пневмония, плевра эмпиемаси). Интермиттерловчи гектик ҳарорат милиар туберкулезнинг тифоид формасини қорин тифидан фарқлашга имкон берувчи диагностик белгилардан бири бўлиб ҳисобланади. Туберкулездан фарқли равишда қорин тифида тана ҳароратининг кўтарилиши мустаҳкам тенденцияга эга ва узоқ вақт давомида баландлигини сақлаб қолади.
Ўпка туберкулези билан касалланганларда кам ҳолларда тескари типдаги иситма, яъни эрталабки ҳароратнинг кечкисидан юқори бўлиши кузатилади. Бундай иситма туберкулез табиатли бўлмаган бошқа оғир ин­токсикациядан далолат бериши мумкин.
Кўп терлаш интоксикациянинг одатий белгиси бўлиб ҳисобланади. Туберкулез билан касалланганлар касалликнинг бошида эрталабки ёки кечки пайт кўпинча бош ва кўкрак соҳаларида кучли терлашни сезадилар. Профуз тер кўринишидаги яққол намоён бўлган кўп терлаш (“ҳўл ёстиқ” симптоми) казеоз пневмония, милиар туберкулез ва унинг бошқа оғир ва асоратланган шаклларида, шунингдек носпецифик ўткир инфекцион касалликлар ва сурункали яллиғланиш жараёнлари асоратларида кузатилади.
Йўтал ўпка, нафас йўллари, плевра, кўкс оралиғининг яллиғланишли, ўсма ва бошқа касалликларида учрайди.
Туберкулезнинг эрта босқичларида йўтал кузатилмаслиги мумкин. Баъзида беморлар даврий пайдо бўлиб турувчи йўтални эътироф этишади. Туберкулез кучайишида йўтал ортади. У қуруқ (но­продуктив) ёки балғам ажралиши билан (продуктив) бўлиши мумкин. Қуруқ хуружсимон йўтал бронхларнинг катталашган лимфа тугунлари билан эзилганда ёки кўкс оралиғи аъзоларининг силжишида пайдо бўлади. Бундай силжиш экссудатив плевритли беморни плевра бўшлиғида кўп миқдорда экссудат тўпланганда кузатилади. Қуруқ хуружсимон йўтал айниқса бронхлар туберкулёзида пайдо бўлади. Туберкулёз касаллиги билан касалланганларда продуктив йўтал ўпка тўқимасининг деструкцияси бўлганида (структураси бузилганида), бронхонодуляр оқма пайдо бўлганида ҳамда плевра бўшлиғидан йиринг ёки суюқликнинг бронх дарахтига очилишида пайдо бўлади. Туберкулёзда йўтал, бундан ташқари сурункали носпецифик бронхит ҳамда бронхоэктазларда бўлиши мумкин.
Балғам туберкулёзнинг бошланғич босқичида беморларда кўпинча бўлмайди ёки унинг ажралиши қўшилиб кечувчи сурункали бронхит туфайли бўлади.
Ўпка тўқимасининг парчаланиши бошланганидан сўнг балғам миқдори оша бошлайди. Асоратланмаган ўпка туберкулёзида одатда балғам рангсиз, гомоген ва ҳидсиздир. Носпецифик яллиғланиш қўшилиши йўталнинг кучайиши ва балғамнинг ошишига олиб келади. Бу ҳолатларда балғам йирингли бўлиши ҳам мумкин.

Download 204,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish