1-намуна– ўша жойда, бемор тиббиёт муассасасига биринчи марта ТБга гумонли шикоятлар билан келганда, тиббиёт ҳамшираси назорати остида.
2-намуна – имкон қадар эрталабки порция (оғизни яхшилаб чайиб, тишларни ювиш).
Стационар шароитида: Балғам йиғиш 2 кунда 2 мартаамалга оширилади – эрталаб, туни билан тўпланган балғам ажрала бошлаганда, тиббиёт ҳамшираси назорати остида. Энг яхшиси, эрталаб бемор овқатланишидан олдин балғамни йиғиш, чунки овқат қолдиқлари суртмани кўришни қийинлаштиради. Балғам йиғиш бегона шахслар йўқлигида амалга оширилиши керак. Кейинчалик кимётерапия назорати ва даволаш тактикаси мақсадида 2 та балғам намунаси йиғилади.
Балғам тўплаш муолажаси олдидан:
Балғам йиғишдан олдин тиббиёт ходими беморга ўтказилаётган муолажанинг мақсадини тушунтиради, «Балғам таҳлили ўтказишга йўлланма» (ТБ 05)га керакли қисмларни киритади. Беморни қайдлар журналига ёзиб қўяди ва ҳимояловчи махсус кийим комплектини кияди (оддий ишчи халатининг устидан иккинчи халат, тиббий қалпоқча, маска, клеенкали фартук ва энг охирида резинали қўлқоп). Кейин, бемор оғзи ва томоғини сув ёки содали эритма билан чайиши керак ва вентиляция ёки кенг очилган ойна қаршисига ўтириши керак.
Бемор 2 марта чуқур нафас олиши, нафасини бир неча сония ушлаб туриши ва кейин ҳавони бурни орқали секин чиқариши керак. 3-мартасида чуқур нафас олиб, куч билан оғиз орқали чиқариш керак, муолажани такрорлаб йўталиш керак. Бу ҳолат балғамни ўпканинг чуқур соҳаларидан ажратиб олишга имкон беради. Бемордан контейнерни оғзига яқинроқ олиб боришини ва эҳтиёткорлик билан ичига туфлашини сўралади.
Сўлак ёки бурун-ҳалқум сақламаси балғам эмас ва улар кам диагностик қийматга эга. Агар етарли балғам олинмаган бўлса муолажани такрорлаш керак.
Сўнгра контейнер балғам билан махсус ёпқичли биксга ёки сумка-холодильникка жойлаштирилади ва зудлик билан махсус лабараторияга юборилиши шарт (транспортировка). Битта беморнинг 2 та балғам намунаси бир йўналишда, балғамни текширтиришга юборилади – ТБ 05.
Патологик материал икки кундан кечиктирилмаган холда махсус бактериоскопик лаборатоияга етказилиши зарур. Балғам намуналари махсус лабораторияга келтирилгандан кейин икки иш куни ичида махсус текширувни амалга ошириш шарт. Агар материални тезда етказиш имконияти бўлмаса, музлатгичда +4oС да 2 кун сақлаш мумкин Бактериологик текширув зарур бўлган холларда балғам стерил идишга йиғилади музлатгичда +4 С да 24 соат сақланади. ДПМ бошлиғи балғамни бирламчи звенодан махсус бактериоскопик лабораторияга транспортировка қилиш ва олинган натижаларни қайта орқага жўнатишни ташкиллаштиришни ўз зиммасига олади.
Текширилувчи материалнинг сақланиш шароити ва ишлов беришгача бўлган вақт лаборатор текширув натижаларига сезиларли таъсир қилади. Агар муассасада ТБга бактериологик текширув ўтказилмаса йиғилган материал зудлик билан лабораторияга жўнатилиши керак. Материалларни лабораторияга транспортировка қилиш хафтасига 1 ёки 2 марта махсус консервацияланмаган шароитда 48-72 соатдан кўп сақланмаган холатда етказилиши керак. ДСТни аниқлаш мақсадида диагностик материалдан ташқари лабораторияларда ажратиб олинган культуралар хам транспортировка қилинади. Хар бир материал текширув натижаси индувидуал йўлланма бўйича ва махсус этикеткаларга ёзиб қўйилади, барча партия 2 нусхада кузатув варагига киритилади. Жавобгар ва тўлдирган ходим нусхалардан бири текширилувчи материални транспортировка қилган ходим имзоси остида лабораторияга жўнатилади, йўлланма қоғозининг иккинчи нусхаси текширув ўтказиш учун қабул қилиб олган ходим имзоси остида муассасага қайтариб жўнатилади.
Йўлланма қоғози ва индивидуал бланканинг инфицирланмаслиги учун алохида конвертга солинади ёки полиэтилен пакетга солиб курьерга ва у лаборатория ходимига узатади.
Олиб келинган материал лабораториянинг мутахасиси қабул қилиб олади, у олиб келинган материални сифатини текширади, йўлланма қоғоз билан текширув материали танлаб олинади.