Туберкулезни аниқлашда лаборатор хизматнинг роли
Лаборатория хизмати туберкулезни этиологик диагностикасини таминлайди, яъни ТБ қўзғатувчисини ва унинг характеристикасини аниқлаш (дори воситаларига сезгирлик спекторини ва унинг турини аниқлаш) шу билан бирга бактерия ажратиш массивлигини аниқлаш имконини беради.
Касалликнинг симптомлари маълум бўлган беморларда комплекс текширув мақсадида Туберкулезнинг этиологик диагностикаси ўз ичига микробиологик, молекуляр-биологик ва бошқа методлар ишлатилади.
Балғам микроскопияси.
ТБ билан касалланган беморларни аниқлаш 2 этапга бўлинади:
Бирламчи ориентирланган текширув – умумий даволаш муассасаларида (поликлиникаларда, шифохоналарда, ҚВПларда ва б.) ва ТБга қарши муассасаларда ўтказилади.
Бирламчи текширувлар верификацияси, диагностикаси, дифференциал диагностикаси ва ТБга қарши дори воситаларига сезгирликни аниқлаш мақсадида тест синамасини қўйиш ТБга қарши муассасалар хизмати хисобланади.
Бирламчи микроскопик текширув натив балғамдан суртма тайёрлаш йўли билан Циль-Нильсен усулида бўяш орқали (сетовоя микроскопия) ёки флюрохромли бўёқлар билан (люменецент микроскопия) бўяш орқали топилади. КЧБларни аниқлашда бактериоскопик метод эрта ва тез, оддий ва арзон усул хисобланади.
Циль-Нильсен бўйича микроскопик текширув ўтказиш учун текширув материаллари:
Балғам
Индуцирланган балғам
Деконтаминирланган и концентрланган материал
Брохни ювиш махсулоти
Турли аъзо суюқликлари (плевра, перикард, синовиал, ликвор, асцитик суюқлик, қон)
Биопсия ёки операцион материал
Сийдик
Нажас
Натижалар 100 кўрув майдонида топилган КЧБ сонига боғлик.
Манфий натижа 300 кўрув майдонида кўрилгандан кейин берилади.
Балғам йиғиш учун контейнерлар
Сифатли диагностик материалларни йиғувчи флаконлар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Зарбага чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, суюқлик сизиб чиқиб кетмайдиган бўлиши; флоконлар бир марта қўлланадиган материалдан ясалган бўлиши, енгил ёнадиган ёки автоклавда тез зарарсизлантириладиган бўлиши керак;
Флаконлар қопқоқлари зич ва герметик ёпиладиган бўлиши керак;
Флаконлар 20-50 мл хажмли, барча тажрибалар ўтказиш учун қулай бўлиши керак;
Флаконларнинг оғзи балғам йиғиш учун етарли даражада кенг бўлиши керак (диаметри 35 мм дан кам бўлмаслиги керак), яъни бемор флаконга осонлик билан балғамини туфлай олиши учун, ташқи қисмини ифлослантирмаган холда;
Флаконлар шаффоф материалдан тайёрланган бўлиши керак, яъни пробкани очмаган холда йиғилган материалнинг миқдор ва сифатни бахолаш имконияти бўлсин;
Флакон материаллари енгил маркерланадиган бўлиши ва сақлашнинг барча даврларида ва транспортировка қилинаётганда ўчиб кетмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |