5.2 Рақамли ва флюорографик текширув скринингини ўтказиш методикаси Бемор маълум позицияни эгаллайди, зарур маркировка ва автоматик режимни ишлатган холда тасвирга олиш амалга оширилади. Олинган тасвир махсус дастур асосида оптимал даражагача шакл олади ва махсус тасвилларни йиғувчи қурилмада сақланади.
Юқори хавф гурухидаги беморларни текширувдан ўтказиш учун махсус флюорографик усуллардан фойдаланиш таклиф этилади. 50 ёшдан ошганлар учун қўшимча равишда ўнг ён флюорограмма ўтказилади.
Врач-рентгенолог тасвирни махсус монохром тиббий мониторда тахлил қилади ва ўрганади. Агарда патология топиладиган бўлса тўлиқ форматда чиқартирилади. Бундай холатларда ишчи хонадаги компютерда руйхатга олинади ва протокол тузилиб принтердан чиқарилади.
Рақамли флюорографик текширув ўтказиш хоналарида кичик форматдаги термопленка ва термоқоғоз ишлатилади. Бу тасвирлар диагностик хисобланмайди ва фақатгина протокол учун химат қилади. Рақамли рентген қурилмалардан олинган барча тасвирлар тезкор кириш мумкин бўлган тасвирларни йиғувчи қисмда сақланади. Кенг хажмли текширувда маълумотни йўқотишдан қочиш мақсадида хар куни СD-дискга дубликатура килинади, маркер билан текширув ўтказилган сана ва жой ёзиб қўйилади.
5.3 Пленкани интерпретация қилиш, ўзгаришларни бахолаш, уларни руйхатга киритиш. Флюрограммани ўрганиш учун флюороскоп керак бўлади, яъни шу фоматдаги пленкани куриш учун. Пленка енгил коронғилашган хонада кўрилади.
Патологияни инкор қилиш ёки сояларни нотўғри интерпретация килинганда қайта ёки бошқа шифокор томонидан текширув олиб борилади. Тафовут этган холатларда оғир патологияли касаллика гумон қилинади.
Флюорографик кадрнинг сифатсиз холатида флюорографияни қайта ўтказиш ёки бошқа шунга тенг текширувни ўтказиш зарур бўлади.
Ўзгаришлар аниқланганда, динамик кузатув талаб килинган холатларда шифокор-рентгенолог флюорограмма кадрини кесиб олади мутахасисга жўнатади (ТБга қарши диспансерга, онкологик диспансерга ва б.). Агарда шифокор-рентгенолог рентгенологик ва клиник белгиларнинг тўлиқ йўқлигига ишончи комил бўлмаса (туберкулезга хос ўзгаришлар), олдинги рентген тасвирига нисбатан бу сафарги сояларнинг динамик ўзгариши аниқланган такдирда назорат клиник-рентгенологик қўшимча текширувдан ўтказиш жўнатиши керак. Кўкрак қафаси аъзолари касалликларига хос соялар топилганда ёки уларнинг борлигига шубха қилинганда флюорограмма кесилади ва рентгенолог хулосаси варағига ёпиштирилади хамда назорат учун қўшимча текширувга юборади. Флюорографик текширув натижаси махсус бланкага белгиланиши ва 48 соат ичида турар жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси ёки текширилувчи ишхонасидаги тиббий карта сақланадиган пунктга жўнатилиши керак. Текширилувчилар талаб қиладиган бўлса флюорография натижалари унинг қўлига берилади.
Вазият. Бемор 38 ёшда, 2 ой илгари озодликка чиққан. Поликлиникага қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилди: охирги бир ой давомида ортиб борувчи умумий холсизлик, кечки тана хароратининг 37-37,4°С гача кўтарилиши, икки ҳафтадан буён балғамли йўтал.
Бирламчи бўғиндаги умумий амалиёт врачининг тактикаси қандай? Ўпка туберкулезига гумон қилинганда диагностик алгоритмни аниқланг.
Объектив текшириш усуллари:
Шикоятлар, анамнез маълумотлар ва эпидемиологик анамнез йиғиш;