ХVII БЎЛИМ. ДАВЛАТ БОЖИ
326-модда. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўловдир.
Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун давлат божи консуллик йиғими тариқасида ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифлари.
Давлат божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
327-модда. Давлат божини тўловчилар
Юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва (ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 9-банди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
328-модда. Ундириш объектлари
Давлат божи қуйидагилардан ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан), алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация шикоятларидан ва назорат тартибидаги шикоятлардан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;
(328-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, ташкилотларни ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;
(328-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |