323-модда. Солиқ солинадиган база
Солиқ солинадиган база қуйидагилардир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қиймати;
(323-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.
324-модда. Имтиёзлар
Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
(324-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(324-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари — йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сонли «Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси худудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
5) юридик шахслар — қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
(324-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
7) юридик шахслар — автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда;
8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 50-моддаси.
9) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3—5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |