Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet220/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
21) маъмурий судларга бериладиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги, нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги, давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган шикоятлардан, маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан, шунингдек маъмурий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун;
(328-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-513-сонли Қонунига асосан 21-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) нотариуслар ва Ўзбекистон Республикасининг консуллари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун;
(328-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 313-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасининг биринчи қисми.
4) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик учун, шунингдек фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳнома берганлик учун ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига ўзгартишлар, қўшимчалар, тузатишлар киритилиши ва унинг қайта тикланиши муносабати билан гувоҳнома берганлик учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 202-моддасининг иккинчи қисми.
5) чет элдан Ўзбекистон Республикасига келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисида ҳужжатларни берганлик учун; яшаш гувоҳномасини берганлик ёки унинг муддатини узайтирганлик учун; республика ҳудудига келиш ва республика ҳудудидан чет элга чиқиш ҳуқуқини берадиган чет эл паспортига ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатга виза берганлик учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисида бериладиган аризалардан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби»нинг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 6-бандининг «г», «е» кичик бандлари, 7-бандининг «а» кичик банди.
6) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспортини ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш ҳуқуқи учун ҳужжатлар берганлик учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизими тўғрисида»ги низомнинг 19-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 6-бандининг «а», «б», «в» кичик бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик, турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун, шунингдек чет давлатлар фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик учун.
(328-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 7-бандининг «б», «в» кичик бандлари.
8) юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарор билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 8 — 10-бандлари.
9) фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия берганлик учун;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси.
10) ов қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида рухсатнома берганлик учун.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 7-бандининг «г» кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish