64-боб. Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюролари ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
391-модда. Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюроларига солиқ солиш
Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нодавлат нотижорат ташкилотлари сифатида фаолиятнинг адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан озод этиладилар, қуйидагилар бундан мустасно:
божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 344-моддаси.
ягона ижтимоий тўлов;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 305-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
(391-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодексда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўланади.
392-модда. Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш тартиби
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган гонорарлар суммаларига ушбу моддада белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи объектидир.
Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқ солинадиган база адвокат даромадидан адвокат гонорарида ҳисобга олинадиган ягона ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш ушбу Кодекснинг 184—188-моддаларига мувофиқ солиқ агентлари — адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда, 404-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 313-модда, 314-модда, 315-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 485-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 37-сон, 374-модда, 52-сон, 555-модда, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда, 37-сон, 421-модда, 52-сон, 584-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 41-сон, 543-модда, 52-сон, 685-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 1-сон, 2-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда, 52-сон, 598-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 10.01.2019 й., 03/19/513/2449-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |