386-модда. Бошқа тушумлар Бозорларнинг бошқа тушумлари жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг. 1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади;
(386-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда) 2) сотувчиларга ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг. 3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир;
(386-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда) 4) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
(386-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари (рўйхат рақами 2412, 16.01.2013 й.). 387-модда. Бозорларга солиқ солиш тартиби Бозорларнинг ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларида кўрсатилган даромадларидан ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди.
Бозорлар зиммасида тўлов манбаида солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш бўйича мажбуриятлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагиларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:
божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодесининг 320 — 325-моддаси. ягона ижтимоий тўлов;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодеснинг 305-моддасининг биринчи қисми. давлат божи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодесининг 326-моддаси. товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодесининг 345-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. (387-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.
(387-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 320-321-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан, 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади.
(387-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турлари бозорлар томонидан амалга оширилганда, бундай фаолиятдан олинган даромадларга ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ солинади. Бунда мазкур даромадларга ушбу модда учинчи қисмининг қоидалари татбиқ этилмайди.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда) Олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни бозорлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқлаган шаклда тақдим этади.
Маблағларни бюджетга ўтказиш олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан бир ойда бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу боб қоидалари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган юридик шахслар — савдо комплексларига татбиқ этилади.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда) [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.09 Гастроль-концерт фаолиятини олиб борувчи шахсларни солиққа тортиш]
Олдинги таҳрирга қаранг.