Тўрткўл тумани “Беруний” мфйдаёшларбилан ўтказилган учрашув баёни



Download 23,48 Kb.
Sana24.04.2022
Hajmi23,48 Kb.
#579201
Bog'liq
Беруний МФЙ (2)


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Тўрткўл тумани прокурори
2-сектор раҳбари
_________М.Г.Матчанов
2021 йил «___» сентябр


Тўрткўл тумани “Беруний” МФЙдаёшларбилан ўтказилган учрашув БАЁНИ

2021 йил «10»сентябр Тўрткўл тумани





Йиғилиш раиси:

-

М.Г.Матчанов – Тўрткўл туман
прокурори

Иштирок этганлар:





-


Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими раҳбари, АТБ Микрокредитбанк туман филиали мутахассиси,23 нафар ёшлар














КУН ТАРТИБИ:


Тўрткўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор раҳбарининг белгиланган режа-графикка асосан,
“Беруний” МФЙда яшовчи фуқаролар билан учрашув ўтказиш

Йиғилишнитуман прокурори М.Г.Матчановочиб берди ҳамда қатнашувчиларни кун тартибидаги масала ва иштирок қилаётганлар билан таништирди.


Йиғилишга раислик қилувчи М.Г.Матчанов сўзга чиқиб, Президентимизнинг ташаббуси билан секторлар фаолиятини ташкил этиш бўйича янги – адолатли ва таъсирчан тизим жорий этилганлигини, бу тизим фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини, секторлар фаолиятини янги сифат босқичига кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори дастуриламал бўлганлигини, хусусан, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, туман прокурори масъуллигидаги 2-сектор ташкил қилинганлигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2019 йилдаги ёшлар билан ўтказилган учрашувда берилган топшириқлар ижроси юзасидан 2-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллаларда яшовчи фуқаролар билан августь ойига қадар учрашувлар ўтказиш графиги тасдиқланганлигини қайд қилди.
Шундан сўнг Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими раҳбари Ф.Атажанова сўзга чиқиб, устоз-шогирд анъанаси, ҳунар ўрганиш инсон учун қанчалик муҳим эканлиги, бугунги кунда жамиятимизда
касб-ҳунарга ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашувда “Ёшлар дафтарига” киритилган 3 нафар ёшларни ҳунармандларга шогирд сифатида бириктирилди.
АТБ Микрокредитбанк туман филиали мутахассиси томонидан Ёшлар дафтарига” киритилган Балтабаев Сарвар, Абаева Айитгул, Хусинбоев Миржалол, ва Раджапов Баходирларга керакли ҳужжатлар тақдим этканларидан кредит ажратилиши тушунтирилди.
Учрашув давомида кам таъминланган ижтимоий химояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари берилди ва моддий ёрдам ажратилиши белгиланди.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалар тингланиб йиғилиш


ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. Йиғилиш кун тартиби бўйича маърузаларда баён қилинган фикр мулоҳазалар ва вазифалар ижро қилиш учун раҳбарликка олинсин.

  2. Сайёр қабул ўтказилганлиги ва ундаги масалалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонасига маълумот берилсин.

  3. Йиғилиш қарори ижросини назорат қилишни сектор котиби зиммасигаюклансин.



Тўрткўл тумани прокурори М.Г.Матчанов
Download 23,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish