Шикоят ариза Мен Исақов Авазхон Набиевич 1960-йилда туғилганман. Юқорида кўрсатилган манзилда яшайман. Маълумотим ўрта муқаддам судланмаганман 3 нафар фарзандим бор, 6 нафар неварам бор. Ҳоззирги кунда қарилик нафақасидаман.
Катта ўғлим Исақов Шерзоджон 2022-йилнинг 17-декабр куни эрталаб соат 7:00 лар чамасида Данғара тумани Олтиқуш қишлоғида жойлашган метан газ запрафкасида, ташқарида навбатда турган вақтида Арзик-тепа маҳалласидан бўлган Акмал Тошмуҳаммедов билан ўғлим ўзаро ғижжилашиб Данғара тумани Ғалаба МФЙ га қарашли Қирқлар қишлоғида яшовчи, Ойбек исмли ҳамқишлоғимиз икковларини ҳам урушиб тартибга чақириб тинчлантириб қўйган.
Метан газ запрафкасига киргандан кейин ўғлим Исақов Шерзоджон ўзига тегишли зил автомашинасида ўтирган жойида ўғлимни ёнига Акмал Тошмуҳаммедов келиб бақа юринг деб Олтиқуш метан газ запрафкасини чиқиш томонига ўғлим Шерзоджонни олиб чиққан. Ташқарида 4 киши Акмални амакиси, укаси яна 2 та йигит қараб турган экан. Ўғлим шерзоджонни айтишига қараганда орқасидан кимдур қаттиқ жисм билан ургандан кейин ҳеч нарсани билмай ўлик ҳолатда қолган. Бақир-чақир овозларни эшитган Олтиқуш қишлоғида, метан газ запрафка рўпарасида яшовчи фуқоро Нурали жанжал бўлаётган жойга етиб келганда бир йигит ерда ҳеч нарсани билмайдиган ҳолатда ётгани, 4 та йигит эса уни шу ҳолатида ҳам тепа ётганини ҳамда ураётганларини, бирини қўлларида пичоқ борлигини кўрган. Нурали уларга ўлдириб қўясизлар деб ажратган вақтида, Данғара тумани, Қизилмушт қишлоғида яшовчи фуқоро Даврон ўғлимни курткасидан таниб қолиб Олтиқуш қишлоғида яшайдиган Усмонжон исмли фуқоро жигули русумли автомашинасига кўплашиб юклаб Данғара бош шифохонасига шошилинч бўлимига олиб боришиб 2022-йилнинг 17-декабр куни ўғлим Шерзоджон 6-7 соат давомида ўзига келди. Шунда ҳам бош мийя қисмидан кўп жарохат олганлиги сабабли гаплари ҳам кирди-чиқди тушиниб бўлмайдиган ҳолатда, бурун соҳасида синган жойлари бор, қўлида, бурнда, лабда, пичоқ излари бор лекин Медекспертиза хулосаларида кўп жарохатлар кўрсатилмаган. 2022-йилнинг 18-декабр куни шифокорлар қаршилигига қарамай бемор ўғлим Шерзоджонни терговчи: А. Эргашов томонидан мажбуран терговга олиб кетилди. 2022-йилнинг 19-декабр куни яна ўғлим Шерзоджонни шифокорларни даволанишга мухтож деб ёзиб берган хулосасини 2022-йилнинг 19-декабр куни эрталаб терговчи А. Эргашов нима сабабдан яна менга ўғлим Шерзоджонга босим ўтказиб бошланғич тергов ҳаракатларини фақат бир тарафлама олиб боряпди. 2022-йилнинг 19-декабр куни Данғара бош шифохонасидан ўғлим Шерзоджонни обедларда терговга олиб бориб сўнгра суд қилиб кейин КПЗ га олиб бориб қўйяпди. Ўғлим Шерзоджон ҳам калтакланиб ҳам жиноятчига айланиб қилмаган жиноятлари учун жазо ва жавоб бериши ақлга сиғмайдиган ҳолат. Чунки терговчи воқеа жойида бўлган гувоҳларни нима сабабдан кўп терговга чақириб савол жавоб қилмаяпди. Бунга нима сабаб?
Ҳурматли прокурор сиздан илтимос воқеа гувоҳларини бирма-бир савол жавоб қилишда ўғлим Шерзоджонга нисбатан Акмал Тошмуҳаммедов ва ака укалари ҳамда шериклари уюшиб жиноят содир этиб жазодан қутилиб қолишмоқда. Ажрим қоғозида кўрсатилган ЖПК 221-моддасига асосан ушланган деяётган лекин ўғлим Шерзоджон шифохонадан олиб чиқиб кетилган. Бу нарсаларга ўзингиз холисона баҳо бериб менга ва оиламга қонун устуворлигини таъминлашда амалий ёрдам беришингизни сўраб илтимос билан аризачи: А. Исақов