“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Бафоев Авазхон Муртазоевичнинг таржимаи ҳоли
Бафоев Авазхон Муртазоевич 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – ўрта махсус, мутахассислиги товаршунос, иқтисодчи.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1988 Вобкент РайПО сотувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган.
1990-1993 йилларда Вобкент Паррандачилик фабрикасида ишчи вазифасида, 1993-2003 йилларда Вобкент мехнат булимида бош мутахасис, 2003-2005 йилларда Муминобод МФЙ котиби, 2005 -2019-йилларда Гулистон МФЙ котиби, 2019-йилдан ҳозирги кунга қадар Гулистон МФЙ раиси вазифасида ишлаб келмоқда.
Ҳозирги кунда Вобкент туман “Гулистон”МФЙда раис вазифасида ишлаб келмоқда. “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида туғилганидан буён доимий яшайди.
Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг
ДАСТУРИ
Жорий йилги фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлиш жуда катта масъулият. Ушбу лавозимига маҳалладошларим томонидан ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулият билан жавобгарликни сезган ҳолда албатта ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш учун чора-тадбирларини амалга ошираман.
Маҳалла аҳолосини ичимлик суви электр-энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиш, коммунал хизматларни тўлиқ йўлга қўйиш;
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш режамда бор.
Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашиш хам эътиборимдан четда қолмайди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этган ҳолда маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.
Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2019 йил 02-апрелдаги ПФ-5700-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтини мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, “маҳалла –сектор- Ҳалқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорликда барча ишларни ташкил қиламан.
“Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” консепцияси асосида ишларни амалга ошириш учун маҳалламиздаги 12-сон умумтаълим мактаб билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошираман.
Ёшлар ва Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.
Чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.
Профилактика инспекторлари билан биргаликда маҳалламизда жиноятчиликни олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирларни амалга бораман.
Аҳоли саломатлигини ошириш мақсадида маҳалламиздаги ҚВП билан ҳамкорликда тиббиёт хизмати сифатини ошириш мақсадида чора тадбирлаш ишлаб чиқиб уни тадбиқ этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |