Трансмиллий корпорацияларнинг пайдо болиши ва ривожланишининг илмий назарий асослари


Коронавирус пандемияси шароитида, Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти иқтисодий муносабатларини ривожлантириш истиқболлари



Download 71,32 Kb.
bet6/7
Sana19.03.2022
Hajmi71,32 Kb.
#501149
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
66 мавзу

Коронавирус пандемияси шароитида, Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти иқтисодий муносабатларини ривожлантириш истиқболлари

Коронавирус ва изоляция режимининг тарқалиши халқаро савдога кенг кўламли салбий таъсир кўрсатади. Йил охирига қадар товарлар савдоси хажмининг пасайиши оптимистик сенарий бўйича 13% га этиши мумкин. Агар пандемия назоратга олинмаса ва хукуматлар келишилган самарали чораларни кўрмаса, турғунлик 32% ёки ундан кўпроқни ташкил қилиши мумкин. Бу Жахон савдо ташкилоти экспертларининг эълон қилган прогнози хисобланади.
Бироқ ушбу қаттиқ рақамлар юқори даражадаги ноаниқликни хам ўз ичига олади, ЖСТ бош директори Роберто Азеведо 8 апрел куни Женевада бўлиб ўтган брифингда таъкидлади, чунки савдо окимларига таъсири сезиларли бўлган бошқа омиллар пайдо бўлишини истисно қилиб бўлмайди. Масалан, кредит бозорида шароит мураккаблашиши мумкин, бу муқаррар равишда савдони молиялаштириш имкониятларини камайтиради.
Деярли барча худудларда экспортнинг пасайиши икки хонали рақам бўлади, Шимолий Америка ва Осиёдан экспорт энг кўп зарар кўради. Аниқроқ айтганда, савдо, айниқса, электроника ва автомобилсозлик саноатида мураккаб қиймат занжирлари шаклланган секторларда тушиши мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳаларида, пандемия, чекловлар туфайли, биринчи навбатда, транспорт ва туризмга таъсир қилади. Айтишимиз керакки, 2019 йилда жаҳон товар айланмасининг доллар қиймати 3 фоизга тушиб кетди - 18,89 трлн АҚШ долларигача. Бирок, бу ракамлар 2020 йилда савдо фаоллигининг кутилаётган пасайиши билан таққосланмайди.
Бугунги инқироз 2008 ва 1930 йиллардаги инқироздан жиддий фарқ қилади. Энди банклар капитал етишмаслигини сезмайдилар. Яқин вақтга қадар глобал иқтисодиётнинг моторлари одатда қониқарли даражада ишламоқда. Бироқ пандемия, ЖСТ раҳбари таъкидлаганидек, "иқтисодий двигателга ёқилғи етказиб бериш линияларини кесиб ташлади". Вазифа бу ёқилғи тармоқларини тиклашдир, шунда умуман иқтисодий тикланиш мумкин бўлади. Бу ҳолатда иккита шарт хал қилувчи бўлади: пандемиянинг тарқалишини назорат қилишни ўрнатадиган хукуматларнинг тезлиги ва кейинги иқтисодий сиёсат мохиятини танлаш. Шу маънода, янги протекционистик тўсикларни жорий қилиш васвасасига дучор бўлиш халокатли бўлар эди, бу муқаррар равишда мавжуд бўлганларга қўшимча равишда иқтисодиётлар учун янги шокларга олиб келади. Аксинча, халкаро савдо ва инвестициялар учун очиқ бўлган бозорларни қўллаб-қувватлаш тезроқ тикланишга ёрдам беради.
ЖСТ доирасида амал килувчи “Қишлоқ хўжалиги бўйича битим”да қишлоқ хўжалигини ички қўллаб-қувватлаш тадбирлари уч тоифага ажратилади: бозорларга кириб келишни тарифлар ва нотариф чоралар орқали тартибга солиш, махаллий товар ишлаб чикарувчиларни қўллаб- қувватлаш ва экспорт субсидиялари.
Махаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ўз навбатида 4 тоифадаги тадбирларга ажратилади (1-расм):



1-расм. ЖСТнинг “Қишлоқ хўжалиги бўйича битими”да қишлоқ хўжалигини ички қўллаб-қувватлаш тадбирлари тоифалари


Сарик сават” тадбирларига қишлоқ хужалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга бевосита таъсир кўрсатувчи хамда эркин савдо муҳитига тўсиқ бўлувчи барча қўллаб-қувватлаш тадбирлари киритилади: дотация ажратиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қарзларидан кечиб юбориш, санация шаклидаги тадбирлар, кредит имтиёзлари ва солик имтиёзлари бериш, нархлар орқали қўллаб-қувватлаш, моддий техника ресурслари харид килишнинг лизинг механизми орқали ва бошқа шаклда қўллаб-қувватлаш, ишлаб чикариш ва экспортни субсидиялаш. ЖСТ талабларига кўра қўллаб-қувватлашнинг ялпи кўрсаткичига киритиладиган “сариқ сават” тадбирларига ажратилаётган маблағларни саноати ривожланган мамлакатлар учун 2000 йилдан бошлаб 5 йил мобайнида 20 %га, ривожланаётган мамлакатлар учун эса 2004 йилдан бошлаб 9 йил мобайнида 13,3 %га қисқартириш талаб этилади.
Мовий сават” тадбирлари ишлаб чикариш хажмлари билан боғланган хар кандай субсидияларни “Де минимус” даражасигача қисқартиришни назарда тутади. Бу тоифага маълум турдаги экин майдонлари ҳажми ёки чорва моллари бош сонига бевосита боғланган холда махсулотлар хажмини қисқартиришга йуналтирилган хамда бунинг натижасида фермерларнинг йўкотадиган даромадини қоплаб беришга мўлжалланган тўловлар киритилади. “Мовий сават” тарафдорларининг фикрича, қўллаб-қувватлашнинг бу тури “сарик сават” тадбирларига нисбатан эркин савдо мухитига камроқ тўсик бўлади. Аммо кейинги йилларда АҚШ ва бир қатор ривожланаётган мамлакатлар қўллаб- қувватлашнинг бу турини боскичма-боскич тугатишга чақирмоқда.
Яшил сават” тадбирлари эркин савдо мухитига ёки ишлаб чикаришга тўсик бўлмайдиган ёки минимал таъсир курсатувчи қўллаб- қувватлаш тадбирларини ўз ичига олади. “Яшил сават”га киритилган қўллаб-қувватлаш тадбирлари ЖСТнинг қискартирилиши талаб килинадиган мажбуриятлардан озод килинган ва номзод мамлакат бу тадбирларга сарфланаётган давлат маблағларини чекланмаган микдорда қўллаши мумкин. “Яшил сават”га киритилган қўллаб-қувватлаш тадбирлари куйидагилардан иборат:

  • мазкур қўллаб-қувватлаш тадбирлари давлат бюджетидан молиялаштириладиган хукумат дастурлари доирасида кўрсатилади ва хеч қачон истеъмолчилар хисобидан ўтказиладиган маблағ кўринишида бўлмайди;

  • улар ҳар кандай холатда хам товар ишлаб чикарувчиларнинг нархларини қўллаб-қувватлашга йуналтирилмайди.

Яшил сават”га киритилган қўллаб-қувватлаш тадбирлари куйидагиларни ўз ичига олади:

  • илмий тадқиқотлар олиб бориш;

  • зараркунандалар ва касалликларга қарши кураш;

  • кадрлар тайёрлаш хизмати;

  • илм-фан ютуклари ва илғор тажрибаларни ёйиш бўйича ахборот-маслахат хизматлари;

  • маҳсулотлар сифатини назорат килиш, сертификатлаш ва стандартлаштириш тадбирлари;

  • маркетинг, реклама ва маслаҳат хизматлари;

  • инфратузилма таъминоти хизматлари;

  • давлат озиқ- овқат резерларини яратиш ва сақлаш харажатлари;

  • ахолининг кам таъминланган қисмига ички озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш;

  • махсулот ишлаб чиқариш хажмига хамда уларнинг нархларига боғлиқ бўлмаган товар ишлаб чикарувчиларга бевосита тўловлар;

  • ишлаб чиқариш хажми, ишлаб чиқаришга сарфланган омиллар хамда махсулотларнинг нархларига “боғлиқ бўлмаган” даромадларни қўллаб-қувватлаш;

  • хукуматнинг “суғурталаш ва даромадларни таъминлаш” дастурларида молиявий иштирок этиши;

  • табиий офатларда ёрдам сифатида кўрсатиладиган тўловлар;

  • таркибий ўзғаришларни қўллаб-қувватлаш;

  • инвестицияларни рағбатлантиришга йўналтирилган таркибий ўзгаришларни қўллаб-кувватлаш;

  • худудий ёрдам дастурлари бўйича тўловлар.

Де-минимус” бўйича белгиланган минимал чегарадан кам бўлган хар кандай қўллаб-қувватлаш тадбири суммаси “Қўллаб-қувватлашнинг ялпи кўрсаткичи”ни хисоблаш чоғида чегириб ташланади. Минимал чегара давлатларнинг қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида жами ишлаб чикариш хажмининг ривожланган мамлакатлар учун 5 %и, ривожланаётган ва ривожланиши паст мамлакатлар учун 10 %и даражасида белгиланган.
Ўзбекистон учун Жахон савдо ташкилотига киришга тайёргарлик даврида ишлаб чиқариш ва тармоқлар ривожланишини давлат томонидан тартибга солишда Хитой тажрибаси амалий ахамиятга эга. Саноатда амалга оширилган ислохотлар, ички бозорни боскичма-боскич очиш, қолоқ тармоқларни ҳимоя килиш шароитларини ишлаб чикишни саноат секторида кескин ижобий ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келди. Хитойда ривожланган мамлакатлардан киритилган замонавий технологиялар, материаллар ва бутловчи кисмлардан кенг фойдаланиш жахон бозорида тайёр хитой махсулотлари экспортини ошиши ва ишлаб чикарилган махсулотни ракобатбардошлигини таъминлади.
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига кириш жараёнлари ўзгарувчан тенденцияни келтириб чикариши мумкин. Чунки ушбу даврда ташки савдо муносабатлари нисбатан беқарор характерга эга бўлиши табиий жараён хисобланади.
Шу вақтга қадар Ўзбекистонда пандемия қишлоқ хўжалиги сохасидаги ишларда жиддий узилишларга олиб келмади. Бахорги экин мавсуми муваффакиятли утиши, мева-сабзавотчилик махсулотларининг янги хосили истеъмолчиларга тўсиқларсиз етиб бориши, соха ходимлари ўз иш жойларига нисбатан эркин етиб олишлари учун хукумат барча зарурий чораларни курмокда. Махаллий бозор пандемия келтириб чикарган вахимага озиқ-овқат махсулотлари нархларининг кутарилиши билан жавоб берди. Аммо уларнинг асосий турлари, масалан махаллий бугдой ва ун учун, нархлар хозирги кунда кўтарилган бўлса хам, улар унчалик юкори эмас. Бундан ташкари, биз дўконларнинг пештахталари ва бозорларнинг расталари махсулотга тўла эканлигини, махаллаларда озик-овкат махсулотларини сотиш шохобчалари очилаётганини, кўпгина сотувчилар эса махсулотларни уйгача етказиб бериш хизматларини таклиф этаётганини кўрмоқдамиз. Албатта, мамлакатнинг айрим худудларида озиқ-овқат махсулотларининг баъзи турлари бўйича тақчиллик юзага келиши мумкинлигини истисно этмаслик лозим, аммо махаллий хокимиятлар ушбу масалани хал қилиш учун етарли даражада тезкор чоралар кўрмоўдалар.
Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чикариш ва бандликнинг ўсиш суръатига таъсири.
2020 йилда мазкур сохадаги усиш, Ўзбекистоннинг бутун иқтисодиёти каби, катта эхтимол билан секинлашади (Жахон банкининг прогнозларига мувофик, мамлакат иктисодиётининг усиши жорий йилда 5.7% дан 1.6% га пасаяди — тах.). Айни пайтда аграр соханинг ўсиши бошқа сохалар билан таққослаганда ўртачадан юқорироқ бўлади, чунки пандемия даврида қишлоқ хўжалиги махсулотларига талаб юкори бўлиб, миллий иктисодиётнинг бошқа сохалари тқўрисида бундай деб бўлмайди.
Кузги буғдой экини яхши кишлаб олди ва дон экинларининг хосили ўтган йилги хажми 6 млн тоннага етган хосилдан кам бўлмайди. Пахта кластерларининг яхши тайёргарлиги сабабли пахтани экиш жараёни меъёрида ўтмокда. Бундан ташқари, фермерларга уруўларни, ёнилги-мойлаш материалларини ва ўғитларни ўз вактида етказиб бериш учун «яшил йўлакчаларни» яратишдаги хамда буларни харид қилиш учун имтиёзли кредитларни ажратишдаги давлат ёрдамини хам инобатга олиш зарур. Якин орада картошка, мева ва сабзавотлар хосилини териб олишнинг асосий мавсуми бошаланади ва барча фермер хўжаликлари бунга ўз тайёргарликларини бошлаб юбордилар.
Коронавирус пандемияси юзага келтирган бугунги иктисодий инкироз қишлоқ хўжалигидаги ёки Ўзбекистон иктисодиётининг бошқа сохаларидаги бошкарувнинг аввалги маъмурий-буйрукбозлик усулларига кайтиш учун бахона сифатида фойдаланилмаслиги, шунингдек иктисодий ислохотларнинг сўнгги бир неча йил мобайнида эришилган ижобий натижаларини бекор килиш учун сабаб булиб колмаслиги мухим ахамият касб этади.
Аграр сохада давлатнинг тартибга солувчи вазифасини камайтириш, бунда бозор механизмларини жорий этиш, уни янада диверсификация ва модернизация килиш хамда махаллий ва хорижий инвестицияларни жалб килиш борасидаги ишларни давом эттириш зарур.
Ушбу чоралар махаллий фермерлар ва агрокорхоналарнинг даромадларининг ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш ва уларнинг экспорт салохиятини кенгайтириш хисобига ўсишига олиб келади.
Хулоса килиб айтганда, Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлишнинг ривожланиш истикболлари кўп жихатдан пандемия давридаги иктисодий инкироздан чикиш чоралари ва ташки савдо операцияларининг либераллаштириш тенденциясига боғлиқ бўлади. Шу маънода ташки савдо, эркин валюта режими ва халкаро хамкорлик алокаларининг шаффофлигини таъминлаш Жахон савдо ташкилотига қўшилиш хамда тенг хуқуқли аъзога айланиш имкониятларини яратиб беради.

Хулоса
Жахон амалиётида ташқи савдо операцияларини тартибга солишни тариф ва нотариф услублари мавжуд бўлиб, уларни қай меъёрда ва қай кўламда қўлланилиши хар бир давлатнинг ташқи иктисодий сиёсати ва ташқи иқтисодий фаолиятидаги асосий йуналишлари билан белгиланади. ЖСТ талабларига кўра барча ташқи савдо операцияларини имкон кадар таърифлар ёрдамида, яъни божхона божлари асосида тартибга солиш максадга мувофик.
Жахон савдо ташкилоти мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо алоқалари олиб бориладиган ва бу борадаги низоларни хал этиш имкониятини берувчи глобал майдон ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 164 та давлати унга аъзо. БМТ мамлакатлар ўртасидаги сиёсий муносабатларни, Жахон савдо ташкилоти (кейинги уринларда ЖСТ) эса улар ўртасидаги савдо муносабатларини тартибга солади.
Бундан ташкари, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши протекционистик тўсиқлар натижасидаги юқори нархларнинг тушишига хамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланишда, мамлакатда ракобат мухитининг кучайишида, коррупциянинг пасайишида хамда импорт контрабанда товарларининг конуний йул билан мамлакатга кириб келишида ахамият касб этади.
Ташкилотга аъзолик янги махсулот ва хизматлар бўйича янги стандарт, коидаларни шакллантирадиган турли халкаро ташкилот ва битимларда иштирок этишга йул очади. Юртимизда дунё мамлакатларига экспорт килинадиган махсулотларнинг ишлаб чикариш шароитини янада яхшиланишига имкон беради.
Пандемия натижасида жаҳон иқтисодиётига умумий куламда ва хусусан қишлоқ хўжалигига етадиган зарарнинг аниқ микёсини айтиш хозирча кийин. Аммо глобал микёсда вируснинг мазкур сохага таъсири бошка тармоқларга нисбатан паст даражада эканлигини куришимиз мумкин.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларда муҳим ўрин эгаллаб турган Трансмиллий корпорацияламинг фаолиятини ўрганиш жараёнида, уларнинг ҳозирги кундаги мавқеи, иқтисодий ва сиёсий даражаси жуда ҳам юқори эканлигига улар томонидан яратилаётган рақамлар, уларнинг иш фаолияти коълами ва уларнинг капиталлашув даражаси каби кўрсаткичлар яққол мисол бўла олади.
Айнан трансмиллий корпорациялар жаҳон хоъжалигини янги бир босқичга - глобаллашув босқичига олиб келди десак хато боълмайди. Тоъгъри, бундан олдин жаҳон хожалиги байналминаллашув жараёни натижасида жаҳон мамлакатларининг миллий иқтисодиётлари оъзаро богълиқлиги ошди, халқаро меҳнат тақсимоти юзага келди, жаҳон хоъжалиги саноатлашиб борди, буни биз юқорида тоълалигича оърганиб олдик.
Глобаллашув жараёнини коъпинча трансмиллийлашув жараёнининг энг юқори нуқтаси яъни энг юқори босқичи сифатида эътироф этишади. Бунга мисол қилиб ТМКларнинг ривожланиш тарихида коъриб оътганимиздек илк ТМКлар саноат соҳасида пайдо боълган эди. Булар, “Роял-Дутч Шелл”, “Форд Мотор”, “Ниссан”, “Окура”, “БП” каби машинасозлик, автомобилсозлик, нефт ва газ ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритадиган корпорациялар эди.
Кейинчалик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ТМКлар ҳам юқори ўринларга кўтарилиб борди. Бунга сабаб эса жаҳон ИТТКИ(МОКР) га харажатлар кўп қисми ҳам ТМКлар ҳиссасига тўғри келганлиги ва жаҳон патентларининг 80%ига яқин қисми ҳам ТМКлар ҳиссасига тўғри келади. Айнан шу ҳаракатлар ҳам жаҳон хўжалигида ТМКлар ҳиссасини ошишига ва бундан ташқари, соҳалар бўйича ҳам диверсификацияланган ҳолат пайдо бўлишига сабаб бўлди.


Download 71,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish