Трансмиллий корпорацияларнинг пайдо болиши ва ривожланишининг илмий назарий асослари.
Трансмиллий корпорацияларнинг дунёга тарқалиши ва уларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири жуда юқори. Ҳозирги кунга келиб 810 мингга яқин ўз хорижий филиалларини бошқараётган 82 мингдан кўп компаниялар рўйхатдан ўтган.1 Шулардан 500 та ТМК ларнинг қўл остида хусусий ишлаб чиқариш фондларининг тахминан 50 %, халқаро савдонинг 60 %га яқини мужассамланган. Трансмиллий корпорациялар томонидан жаҳон бозорларидаги деярли бутунлигига хом-ашё савдоси, шу жумладан буғдой, кофе, жўхори, ўрмон материаллари, тамаки, темир рудаси жаҳон савдосининг 90%, мис ва бокситнинг 85%и, чой ва қалайнинг 80%и, банан, табиий каучук ва хом нефтнинг 75%и назорат қилинади. Улар ҳиссасига илм-фан ва техника соҳаларида патентланган ва тадбиқ этилган барча янгиликларнинг 80%и тўғри келади2. ТМК нинг умумий валюта заҳираси жаҳоннинг барча марказий банкларининг биргаликдаги захирасидан бир неча баробар кўп. Хусусий секторда бўлган пул миқдорининг 1-2 % га силжиши, исталган иккита миллий валюталарининг ўзаро поритетини ўзгартиришга қодир. Дунёдаги 82 мингдан ортиқ ТМК ларнинг 0,2 %и, умумий ТМК ларнинг умумий қийматининг 40% ини назорат қилади3.
Халқаро компаниялар бутун дунёни ягона бозор деб қарашади, кўпчилик мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадилар, хорижий сармоялар локомативи бўлиб қатнашадилар ва миллий чегаралардан қатъий назар, стратегик қарорлар қабул қиладилар.
Миллий бозорлар орасида алоқаларни мустаҳкамлаган ҳолда, ТМК лар умумий бошқарув остида бутун дунё бўйича корхоналарни жойлаштириб, саноатни интернационаллаштириш жараёнларини вужудга келтиради. Улар ҳар хил давлатлардажойлашган корхоналарнинг технологик циклини бирлаштирадилар, фирма ичидаги меҳнат тақсимотини амалга оширадилар. ТМК га кирган ҳар бир корхона келишилган сиёсат ва ягона умумий стратегия чегарасида фаолият юритади. Ҳар хил ТМК ларда битта ёки ундан кўп қарор қабул қилувчи марказлар мавжуд. ТМК активлари умумий хусусий мулк билан боғлик. Ҳар бир ТМК дан бир-бирига боғлик корхоналар орасида ИТТКИ(НИОКР) натижалари рэсурслар ва жавобгарликлар тақсимланиши келишиб олинган.
Хўш, Трансмиллий корпорациялар деганда нимани тушунамиз ва ушбу тоифадаги компаниялар қандай таърифланади? Бу ҳақида турфа қарасҳлар мавжуд бўлиб, Россиялик иқтисодчилар қуйдагича таъриф беради:
“Трансмиллий корпорациялар (ТМК) - бу хорижий активга эга бўлган миллий монополиялардир. Уларнинг ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ фаолиятлари бир давлат чегарасидан чиқиб кетади.4” Яъни, икки ва ундан ортиқ давлатлар ҳудудида ўз фаолиятларини олиб борувчи компанияларга айтилади.
“ Кўпмиллий корпорациялар (КМК) - ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотчилик асосида бир неча давлат миллий корпорацияларини бирлаштирувчи халқаро корпорациядир.” Бунга мисол қилиб, 1907 йилда Англия-Голландия давлатлари томонидан ташкил этилган “Роял-Дутч Шелл” консемини кўрсатиш мумкин.
ТМК ва КМК орасидаги фарқ қуйдагилардан иборат:
•ТМК лар капитали ва назорати бўйича миллий, яъни, ТМК эгаси бир давлат капитали эгаси ҳисобланади, лекин ўз фаолияти бўйича халқародир;
•КМК лар эгалари бўлиб икки, уч ёки бир неча давлатлар капиталлари эгалари ҳисобланади.5
Жаҳон тажрибасида кўришимиз мумкин бўлган ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, яъни, ТКМ, КМК тушунчалари назарий жиҳатдан бўлиниб ўргатиладиган бўлса ҳам, жаҳон амалиётида юқоридаги таснифларга эга компанийларни умумий қилган ҳолда трансмиллий корпорациялар (ТМК) деб юритилади.
БМТ билдирган ёндашувга кўра, трансмиллий корпорациялар мақоми қуйдаги компанияларга берилади:
ўзларининг хорижий фирмалари фаолиятини мувофиқлаштириб, бошқариб турган компаниялар.
анъанавий равишда йиллик айланмаси 100 млн. доллардан ортиқ ва камида 6 та давлатда филиали бўлган фирмалар киритилган.
резидент - давлатдан ташқарида сотилган маҳсулотлар миқдори кўрсаткичи ҳам киритилди6
УНCТАД томонидан берилган таърифга кўра, трансмиллий корпорациялар (ТМК)- бош компания ва унинг хорижий филиалларидан ташкил топган акциядорлик ёки акциядорлик бўлмаган жамиятларга айтилади. Бош компаниялар ўзининг мамлакатидан бошқа мамлакатларда жойлашган корхоналарнинг активларини асосан, капиталининг маълум миқдорини қўлга киритиш орқали бошқарувчи компаниялар сифатида эътироф этилади. Бунда, аскиядорлик ва акциядорлик бўлмаган корпорацияларнинг хусусий капиталидаги оддий акцияларининг 10%и ва ундан юқорисига эгалик қилиш ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш, корхона активларини бошқариш бўсағаси ҳисобланади.2
ТМК нинг миллати кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
рўйхатга олинган жойи;
штаб-квартиранинг жойлашуви;
акцияларнинг бошқарув пакетига эга бўлган акциядорлар миллати.
Компания миллатини ўз ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзлар, субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва бошқалар аниқлайди. Хорижий фирмаларга эса фаолият юритиш учун қабул қилувчи давлат иқтисодиётнинг алоҳида секторларини қолдирган ҳолда чегаралайдилар. Шундай қилиб, кўпчилик мамлакатларда хорижий фирмаларга темир йўл транспорти соҳасида, Австралийа ва Японияда нефт-газ саноати соҳасида,Италия, Греция, Финляндияда эса телекоммуникация соҳасида фаолият юритиш таъқиқланган. Лекин, сўнгги йилларда хорижий фирмалар учун тақиқланган тадбиркорлик соҳаларини қисқартириш ва миллий қонунчиликни либераллаштириш тенденсияси кузатилмоқда. Одатда, турли мамлакатлар қонунчилиги миллий ва хорижий фирмаларни эмас, балки резидент-фирмалар ва норезидент-фирмаларни фарқлайди. Резидент фирмаларга берилган давлат ҳудудида жойлашган ва ўша ернинг ўзида роъйхатдан ўтган компаниялар киради.
Жаҳон амалиётида эса трансмиллий корпорациялар дейилганда жаҳон товар ва ишлаб чиқариш омиллари бозорларига сезиларли даражада таъсир кўрсатувчи йирик компаниялар тушунилади. Уларга қуйидагилар киради:
йиллик сотиш ҳажми 1 млрд доллордан кам бўлмаслиги;
умумий молиявий айланма маблағларининг бешдан бир қисмидан учдан бир қисмигача хориждаги операциялар улушига тўғри келиши;
хориждаги активлар улуши 25% дан кам бўлмаслиги;
камида 6 та мамлакатда филлиалларига эга бўлишлиги.
Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ТМКларнинг асосий хусусияти тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни амалга ошириш жараёнидир.
ТМК стратегиясининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар:
ишлаб чиқаришни ҳом ашё билан таъминлаш;
хорижий бозорларда ўз филлиаллари ёрдамида мустаҳкам ўрин эгаллаш;
ишлаб чиқаришни харажатлар нисбатан паст бўлган мамлакатларда жойлаштириш;
ишлаб чиқариш, савдо ҳамда молия фаолиятини диверсификация қилиш;
ТМК лар бир неча хусусияти билан қолган компаниялардан ажралиб туради:
Халқаро меҳнат тақсимотининг фаол иштирокчиси;
Халқаро ишлаб чиқариш мажмуасини яратиб, қўшимча имкониятларга эга бўлиши;
Глобал ишлаб чиқариш кучлари ва ресурсларидан фойдаланиш;
Оммавий истеъмолчилар учун ишлаши;
Капитални базавий мамлакатда юз бераётган жараёнларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш;
юқори технологияли ва фан сиғими юқори бўлган тармоқларда фаолият олиб бориши. Ушбу тармоқлар ривожланиши катта ҳажмдаги cапитал қўйилмалари ва юқори малакали мутахассислами талаб қилади;
Шу билан бирга ТМК нинг ривожланиши қуйидаги қарама-қарши тенденсияга эга:
Улар ўртасида рақобатнинг кескинлашуви;
Ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг ўрнатилиши;
ТМК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шакллари қуйидагича кўринишга амалга оширилади:
халқаро корпорациялар- дастлаб ривожланаётган мамлакатларнинг қазиб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқларида намоён бўлган бўлса, кейинчалик юқори технологияни талаб қилувчи, илмий техника тараққиёти ютуқлари кенг қўлланиладиган соҳаларда амалга оширила бошланди;
-стратегиcалянслар-жаҳон бозоридаги глобал иқтисодий масалалами биргаликдаҳал этиш мақсадида тузуладиган фирмалараро иттифоқ бўлиб, ушбу иттифоқ мазкур фирмаларнинг бошқа соҳаларида рақобатлашувига тўсқинлик қилмайди. Стратегик алянслар технологик тадқиқотлами олиб боориш, қўшма ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва маҳсулотни сотишда ҳамкорлик қилиш мақсадида барпо этилади;
-стратегик оилалар- ўзаро рақобатда бўлган корпорацияларнинг халқаро бозорларда бир бирини тўлдирувчи стратегияни амалга ошириш мақсадида бирлашувидир;
стратегиc тизимлар - турли тармоқлардаги (ишлаб чиқариш корхоналари, савдо фирмалари, банклар) корхоналарнинг узоқ муддатли ҳамкорлигига асосланган бирлашма бўлиб, мақсади ахборотлар, персонал ва технологиялар алмашишдан иборатдир;
халқаро бирлашиш ва қўшиб олишлар. Халқаро рақобатнинг кучайиб бориши натижасида ХХ асминг 80 йилларидан бошлаб ТМК иштирокида фирмаларнинг бирлашиши ва қўшиб олиш жараёни кучайди. Ушбу ҳолатининг асосий сабаби саноат тармоқларида тўлиқ қуwат билан ишламаётган корхоналарнинг кўпайиши, ТМК даромадининг пасайиши, молия соҳасидаги ўзгаришлар оқибатида молиялаштиришнинг янги манбалари ва воситаларининг вужудга келиши ҳисобланади. Жумаладан 2010 йилда трансчегравий бирлашган ва қўшиб олинган компанияларнинг қиймати 339 млрд долломи ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич жаҳон молия инқирозининг тасирида 2009 йилда 250 млрд доллорга, 2008 йилда эса 707 млрд доллорга қисқарган. Ушбу жараён асосан банк, суғурта, фармасевтика ва телекоммуникация соҳаларида юз бермоқда;
ТМК ларнинг халқаро қўшилиши деганда корпорацияларнинг қимматбаҳо қоғозлами шерикчилик асосида бношқариш тушунилади. Халқаро қўшилиб кетишлар асосан автомобилсозлик тармоқларида юз беради.
ТМКлар бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки халқаро савдо ва ташқи савдо муносабатларида, шунингдек инвестицион фаолиятда ҳам уларнинг роли кундан кунга ошиб бормоқда.
Ҳозирги жадал ривожланаётган жаҳон хўжалиги учун глобаллашув хосдир. Глобаллашув чуқурлашиб ва ривожланиб бориши натижасида эса ТМКлар фаолияти ҳам мустаҳкамланиб, мукаммаллашиб бормоқда. Уларнинг ривожланиши ҳам бир неча босқичларда амалга оширилган. Бу босқичларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Дунёга машхур Аппле, Wаллмарт каби ТМКларнинг ҳам ривожланиш босқичлари бор. Улар ҳам дастлаб кичик бир корхона шаклида ташкил этилган ҳамда кэйинчалик йириклашиб ТМКларга айланди.
ТМК фаолияти унумдорлиги 3 та манбага асосланган:
Ҳар хил мамлакатларда табиий ресурсларга, йирик капиталга ва фан-техникада янгилик киритиш бўйича мутлоқ кўпчилик патентларга эгалик қилиш;
Бутун дунё бўйича табиий ресурслар, унумдор ерлар, қулай иқлим ва арзон ишчи кучининг оптимал комбинацияси билан корхоналарнинг жойлашиш устунликларидан фойдаланиш;
Байналмилал ишлаб чиқаришни ташкил этишда, халқаро маркетинг консепсияларидан фойдаланиш билан бутун дунёда катта талабга эга янги товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда халқаро менежмент тажрибаси.
Молиявий жиҳатдан ТМК турли мамлакатлардаги филиаллари тармоғи билан миллий компанияларга нисбатан қулай ҳолатда, чунки:
улар ўзининг халқаро капитал тизимига эга ва уларни энг кўп фойда келтирувчи мамлакатга кўчирадилар;
Шарқдан Ғарбга йўналиши бўйича суткасига 24 соат жаҳон молия бозорлари ҳолати ҳақида маълумотга эгадирлар. Масалан, куннинг сўнгида Ню- Ёркдаги бош компания электрон алоқа орқали жаҳон молия бозоридаги ҳолатни Гонконгдаги корхонасига юборади. Кейинги кун эрталаб бош компания Гонконгдан ўтган 12 соат учун бозордаги воқеалар ва вазият таҳлили ҳақида маълумот олади. Шундай қилиб, битта ТМК миқиёсида тўхтовсиз тартибда ИТТКИ(НИОКР)нинг ишлаб туриши, программалаштириш ва бошқалар ташкил этилади;
Глобалашувнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу ТМКларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳисобланади. “Глобаллашув” тушунчаси илк бор америкалик олимлар томонидан киритилган. Т.Левитт 1983 - йилда “Бозорларнинг глобаллашуви” номли мақоласида глобаллашувни олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарлари стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ янги тижорат воқелиги деб атаган.7
Do'stlaringiz bilan baham: |