1.4 Тадқиқот мақсади.
Тадқиқотнинг аниқ мақсадлари қуйидагича бўлади:
- Пул массаси сохасини молиялаштиришнинг инновацион салоҳиятини ошириш;
Соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Иқтисодий самарадорликни ҳар тарафлама баҳолаш;
Стартапларни молиялаштиришда муқобил механизмларни ташкил этиш;
1.5 Диссертация таркиби.
Диссертация 4 бобдан иборат бўлади. Биринчи бобда лойиҳанинг шарҳи муаммоларни аниқлашга алохида эътибор қаратган ҳолда муҳокама қилинади ва сўнгра тадқиқотнинг мақсадлари ва асослари келтирилади. Кейинги бобда Пул массаси сохаларининг лойиҳаларини молиялаштиришнинг муқобил механизмларини жорий этишнинг асосий муаммолари кўриб чиқилди.III бобда методология тушунтирилади. IV бобда кутилаётган натижалар ва хулоса ҳамда келгусидаги тадқиқот учун тавсиялар келтирилади.
II.БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Кириш.
Ушбу боб тадқиқот мавзуси: Пул массаси сифатининг иқтисодий ўсишга таъсирини молиялаштиришнинг муқобил механизмларини жорий этишни амалга оширишни тушинтиришга имкон берадиган назарий асосларни яратади. Шу мақсадда ушбу мавзуларга оид адабиётлар ҳақида умумий маълумот берилган. Адабиётларни қўриб чиқишнинг биринчи қисмида таьлим сохасини лойихаларини молиялаштиришнинг таърифи, унинг бошқа ўзгариш ташаббуслари билан фарқи ва у корхоналарни қандай ўзгартиришига эътибор қаратилган. Иккинчи қисми стартапларни молиялаштириш даражаси ва кўрсаткичлари кенг доирада мухокама қилинади ва натижада тадқиқотлар камчилик билан бирга тақдим этилади. Пул массаси субъектлари лойиҳаларини ва стартапларни молиялаштиришнинг муқобил механизмларини жорий этиш имконияти мавжуд.
2.2 Пул массаси лойиҳаларини ривожлантириш даражаси.
Глобал товар бозорларидаги ноаниқлик ва беқарор вазиятни, кўплаб йирик
мамлакатларда иқтисодий ўсиш сур’атлари пасайгани ҳамда бошқа жиддий
таҳдидларни э’тиборга олиб, Давлат ўз иқтисодий сиёсатини қандай мураккаб
шароитларда амалга ошириши кераклигини яхши англайди.
Шунинг учун макроиқтисодий барқарорликни та’минлаш бўйича ўзини
оқлаган чора-тадбирлар ва механизмлардан фойдаланиш масалалари устувор
вазифа сифатида сақланиб қолади. Умуман олганда, мустақиллик йилларида мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибани холисона баҳолашдан,
мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни таҳлил қилишдан ҳамда замон
талабларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаларини амалга ошириш йўлида 2017- йил 7- февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев томонидан сайловолди жараёни, жамоатчилик, ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда давлат органлари билан учрашувлар чоғида
билдирилган мамлакатни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг консептуал масалалари киритилди.
Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг бугунги босқичида макроиқтисодий комплексда ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар
мавжудки, Ҳаракатлар стратегиясида ушбу муаммоларни бартараф этиш
кўзда тутилган. Бундай муаммоларга миллий валюта ва ички баҳоларнинг барқарорлиги, валюта курсининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигига салбий таьсир этиши, тадбиркорлик субьектларининг ўз ихтиёридаги хориж валютадан эркин фойдалана олмаётгани, нақд ва нақд пулсиз тўловларда фарқнинг мавжудлиги, тижорат банкларининг барқарорлиги ва молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, аҳолининг банкларга бўлган ишончини ошириш кабилар иқтисодий ривожланишга жиддий тўсқинлик қилмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва
либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишда бу борада қатор чоратадбирларни амалга ошириш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таьминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, маҳаллий буджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвеститсиявий жозибадорликни ошириш, солиқ маьмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принсиплари ва механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
2017 – 2021- йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари
миқдоридаги 649 та инвеститсия лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ
дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши
80 фоиздан 85 фоизгача ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |