Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana22.06.2023
Hajmi1,47 Mb.
#952897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
автореф. Боратова 119. 18.08. печатли

 
 
 
Эълон қилинган ишлар рўйхати 
Список опубликованных работ 
List of published works .............................................................................................47 



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА 
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ 
DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 
 НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА 
УНИВЕРСИТЕТИ 
БОРАТОВА МУХТАСАМ ҒАНИЕВНА 
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА МУСТАҚИЛ 
ТАЪЛИМДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 (Биология ўқитиш методикаси фани мисолида) 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) 
ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) 
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 
Чирчиқ– 2022 
 


 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 
Жаҳонда кадрлар 
тайёрлаш тизимини интенсив тараққиёт стратегияларига мослаштириш, юқори 
малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, рақамли таълим муҳитида 
мустақил билим олиш ва танқидий тафаккурни ривожлантиришга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. ЮНЕСКО томонидан олға сурилган “Таълим ва кадрлар 
тайёрлаш сифатини оширишда ахборот ва коммуникaция технологияларини 
интегрaциялаш” тамойили асосида ўқитиш сифатини ошириш ва талабаларни 
касбий фаолиятга мақсадли тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, 
талабаларда ахборот билан мустақил ишлаш, таҳлилий-креатив ёндашувни қарор 
топтириш, ўз-ўзини ривожлантириш иштиёқини ошириш каби йўналишларга 
эътибор қаратиш касбий тайёргарликни такомиллаштириш учун катта долзарблик 
касб этади. 
Дунёда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг янги методикаларини 
ишлаб чиқиш, уларнинг методик тайёргарлигини оширишда мустақил таълимнинг 
эвристик имкониятларидан самарали фойдаланиш, мустақил ишларни ташкил 
этиш ва ўтказишнинг инновацион-методик тизимини такомиллаштиришга доир 
қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, мутахассислик 
фанларини ўқитишда мустақил таълимни ташкил этишнинг методик таъминотини 
яратиш, ахборот-коммуникация технологияларини мақсадли жорий этиш асосида 
мустақил ишларни ўтказишнинг интерактив дастурий воситаларини ишлаб 
чиқиш, талабаларда касбий идентикликни ривожлантиришда назария ва амалиёт 
уйғунлигини таъминлашнинг педагогик механизмини такомиллаштириш муҳим 
долзарблик касб этади. Айниқса, талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш 
жараёнларини рақамлаштириш орқали мустақил билим олиш имкониятларини 
кенгайтириш, уларнинг дидактик ва методик лаёқатини ривожлантиришнинг 
янгича методик тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд. 
Мамлакатимизда олий таълим сифатини янги босқичга кўтариш, бўлажак 
мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда илғор хорижий 
тажрибалардан самарали фойдаланиш, кредит-модул тизимида талабаларнинг 
мустақил таълимини ташкил этишнинг самарали механизмларини жорий этишга 
катта эътибор қаратилмоқда. Талабалар мустақил таълимини такомиллаштиришда 
“ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, 
машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши”
1
га қадриятга 
йўналтирилган муносабатни таркиб топтириш, касбий фаолиятга тайёрлаш 
жараёнида 
мустақил 
ишларни 
ташкил 
этишнинг 
хусусий-методик 
технологияларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу эса, 
биологик таълимда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини 
оширишга хизмат қиладиган мустақил таълимни ташкил этишнинг методик 
тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон 
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг
1
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. ЎРҚ-637-сон 23.09.2020 й. // Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон. 


2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 
2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз 
таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги
824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан 
боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда 
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни амалга оширишда ушбу диccертaция муайян даражада хизмат 
қилади.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish