Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana22.06.2023
Hajmi1,47 Mb.
#952897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
автореф. Боратова 119. 18.08. печатли

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. 
Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги қўлланилган ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларнинг 
расмий манбалардан олингани, келтирилган таҳлиллар ва тажриба-синов ишлари 
самарадорлигининг математик-статистик методлар воситасида асосланганлиги, 
хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган 
натижаларнинг ваколатли тузулмалар томонидан тасдиқлангани билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда 
мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришнинг ахборот 
таълим муҳитида ташкил этиш ҳамда ўқитиш жараёни воситалари ва 
субъектлари 
фаолиятини 
лойиҳалаштириш 
асосида 
ахборот 
таъсир 
кўрсатишнинг дидактик имкониятларини оптималлаштириш замонавий 
ёндашувларга мувофиқ ҳолда илмий асосланганлиги; талабалар мустақил 
таълимини ташкил этишга йўналтирилган ахборот-таълим муҳити модели 
қисмларидаги мустақил фаолиятини таркиб топтириш босқичларига мувофиқ 
ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштирилганлиги 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти
 
талабаларнинг касбий 
фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг амалий 
имкониятларини аниқлаштирилганлиги, ахборот таълим муҳитида мустақил 
таълимни ташкил этишнинг замонавий электрон-методик таъминоти ишлаб 
чиқилганлиги ва самарадорлиги аниқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
. Талабаларни касбий 
фаолиятга тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланиш методикасини 
такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 



биология таълим йўналиши талабаларининг мустақил таълимини ташкил 
этишнинг дидактик жиҳатларини мактаб ўқув дастурларини ўзлаштирганлиги, 
ақлий меҳнат кўникма ва малакаларининг ривожланганлиги, ўқув-билиш 
фаолиятининг продуктивлиги, индивидуал ишлаш услубининг шаклланганлиги 
каби омилларни табиий фанларни ўқитиш билан оптималлик даражасини 
бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш; талабаларни касбий фаолиятга 
тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг дидактик моделининг 
ташкилий-педагогик компонентини ахборот технологиялари воситасида 
биология ўқитиш методикаси фанидан мустақил ишларни лойиҳалашнинг 
мослашувчан, шакллантирувчи ва рефлексив босқичларга асосланган 
интерактив технологиясини ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан 
5110400 – Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг 
малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги 89-03-107-сон маълумотномаси). 
Натижада, ахборот-коммуникацион таълим муҳитида талабалар мустақил 
таълимини ташкиллаштиришнинг дидактик ва методик имкониятлари ортган; 
бўлажак биология ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил 
таълимдан фойдаланишнинг талабаларнинг ўқув мотивларининг интенсивлиги, 
топшириқларни бажариш алгоритми вариативлигининг таъминланганлиги, 
когнитив жараёнларни педагогик қўллаб-қувватлашнинг продуктивлиги каби 
методик шарт-шароитларини рақамли технологияларни адаптив жорий этиш 
механизмини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий 
тавсиялардан 5110400 – Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим 
йўналиши учун “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” дарслигининг 
мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 
18-августдаги “356”сонли буйруғи, 356/7-14-рақамли гувоҳнома). Натижада, 
биолог-талабаларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил 
ишлаш компетенцияларини ривожлантириш орқали касбий фаолиятга 
тайёргарлигини орттиришга эришилган; 
“Биология ўқитиш методикаси” фанидан талабаларнинг мустақил 
таълимини ташкил этишнинг дастурий таъминотини ностандарт топшириқлар, 
ёрқин фикрлашни ривожлантиришга доир биологик масалалар, ўқув 
лойиҳаларини визуал кўринишда ифодалаш имкониятларини кенгайтирувчи 
рақамли-дидактик воситаларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир 
таклифлардан “Биология ўқитиш методикасидан мустақил таълим ресурслари” 
– электрон тизими” номли электрон ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда 
фойдаланилган 
ҳамда 
http://bioportal.tdpu.uz 
таълим 
медиапорталида 
жойлаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 
январдаги 89-03-107-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил 
таълимини ташкил этиш методикасини электрон таълим ресурслари воситасида 
такомиллаштириш имконини берган. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish