Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда
мустақил таълимдан фойдаланиш методикаси”
деб номланган иккинчи бобида
талабаларни
касбий
фаолиятга
тайёрлашда
мустақил
таълимдан
фойдаланишнинг методик мазмуни ва унда ахборотлашган муҳит тушунчаси,
ахборот-коммуникацион таълим муҳитида (АКТМ
)
талабалар мустақил
таълимининг ташкилий-методик тизими, биолог-бакалаврларни илмий-назарий
ва касбий тайёргарлигини орттиришда мустақил таълимни ташкил этувчи
технологияларидан фойдаланиш йўллари масалаларига алоҳида тўхталиб
ўтилган.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида анъанавий таълим усулларини турли
инновацион ва ахборот технологиялари ёрдамида такомиллаштиришга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Бу эса талабаларни мустақил изланишлари, мустақил
билим олишларини талаб этади ва ўз навбатида мустақил таълимни
такомиллашишига олиб келади.
Назарий таҳлил жараёнида ахборот-коммуникацион таълим муҳитини
лойиҳалаштириш негизида ётган қуйидаги технологик тамойиллар ажратилди:
Модуллилик, кўпдаражалилик, медиаресурслилик.
Таълим соҳасини ахборотлаштириш шароитларида мультимедиа, анимация,
виртуал лаборатория, булутли технологиялар, медиопорталлар, геоахборот
тизимларидан кенг миқёсда фойдаланилмоқда.
Ахборот коммуникацион таълим муҳитининг ҳавола этилаётган тузилиши
талабалар мустақил таълим топшириқларининг ҳар хил турларини самарали
ташкил этиш имконини беради. Ахборот коммуникацион таълим муҳитининг
кўриб чиқилган тузилишини амалий жиҳатдан тадбиқ этиш ишлари биз
томонимиздан “Биология ўқитиш методикаси” мутахассислиги бўйича таҳсил
олаётган 3-4-курс талабалари учун (“Биология ўқитиш методикаси” ва
“Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш” фанларидан ЎУМ,
электрон ўқув қўлланма, ЭЎУМ,) электрон таълимий ресурсларни ишлаб чиқиш
жараёнида амалга оширилган.
Юқорида қайд этилган модуллилик, кўпдаражалилик, медиаресурслилик
тамойиллари мажмуасига мувофиқ биз томонимиздан биология ўқитиш
методикаси фанидан талабалар мустақил таълимини методик жиҳатдан
такомиллаштириш учун ахборот-коммуникацион таълим муҳитида талабаларга
мўлжалланган мустақил таълимни ташкил этиш моделининг блок-модули
тузилиши ишлаб чиқилди (2-расмга қаранг).
Фан ўқитувчилари томонидан талабаларнинг мустақил таълимини
ривожлантириш учун зарур техник, информацион дастурий таъминотга мос
равишда ташкилий-услубий ва ташкилий-техник ўрганиш моделларини
шакллантиради. Тармоққа жойлаштирилган барча нашр этилган ва электрон
шаклдаги ўқув-услубий таъминот, яъни, турли хил электрон таълимий ресурслар
талабаларни очиқ, эркин фойдаланишига имкон яратади
.
Шу ўринда узлуксиз
таълим тизими олдидаги давлат ва ижтимоий буюртмаларнинг мазмунини
умумлаштириб, уни “Индивидуал, узлуксиз ўқишга, мустақил билим олишга,
доимий касбий ўсишга тайёр, янги педагогик, масофавий ва ахборот таълим
технологиялари ҳамда модул тизимидан фойдаланишга инновацион
ёндошадиган, ахборот коммуникацион таълимни тўла эгаллаган, юксак
мафкуравий, иқтисодий ва экологик тарбияга эга, малакали рақобатбардош
мутахассисларни тайёрлаш” сифатида қайд этдик.
Бу биз томонимиздан ишлаб чиқилган ахборот-коммуникация таълим
муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда талабалар мустақил таълим
тизимининг дидактик
модели
мақсад
ва
натижасини
белгилаш
учун
асос
қилиб
олинди
.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |