Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
геосиёсий майдонда кузатилаётган глобаллашув шароитида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиялари ва уни педагогик амалиётга татбиқ этиш механизмлари рефлексив таълим ва тарбия муҳитининг илмийлик (таълим ва тарбияда илмий маълумотлар, замонавий ютуқлар ва фактларни қўллаш), экзистенциаллик (дарс ва машғулотлар жараёнида маълумотларни англаш ва ҳолатларни таҳлил этишда натижани ҳисобга олган ҳолда иш кўриш), креативлик (рефлекцияни татбиқ қилишга педагогнинг ижодий тайёргарлиги) ва диалогик (рефлекция фаолиятини амалга оширишда мулоқотда бўлиш) тамойилларини онлайн таълим шароитида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва стратегик аҳамиятини ёшлар онгига сингдиришда тарбиянинг тушунтириш, ишонтириш, одатлантириш, ибрат-намуна каби анъанавий методлари ёшлар индивидуал таълим траекториясига мос саноген тафаккур имкониятларини таълим-тарбия жараёнига адаптив қўллаш асосида очиб берилган;
Янги Ўзбекистон жамияти талабларига мос ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсаддан натижага йўналтирилган ҳамда нормативлик, изчиллик, универсаллик хусусиятига эга функционал модели кўникма ва малакага асосланган таълим технологиялар мазмунини коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик ва умуммаданий таянч компетенциялар билан боғлиқ ҳолда изоҳлаш асосида ишлаб чиқилган;
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари шахсга йўналтирилган таълимнинг модулли, муаммоли, масофавий ва табақалаштирилган турларини аралаш таълим (blended learning)нинг мустақил, анъанавий ва онлайн турлари шароитида олий педагогик таълимда ижтимоий фанларни интерфаол методлар асосида ўқитиш жараёнига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг маънавий-маърифий ва ватанпаварлик руҳида тарбияланганлик даражасини аниқлашга доир диагностик воситалар тизими ишлаб чиқилган;
“Миллий ғоя”, “Маънавият асослари” фанларидан ёшларни ММваВруҳида тарбиялашга доир амалий машғулот ишланмалари ишлаб чиқилган;
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича методик қўлланма яратилган;
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган “Ватанпарвар” номли тўгарак машғулотлари дастури ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |