1-жадвал
Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари
ОТМ
|
Гуруҳлар
|
Талабалар сони
|
Ўзлаштириш даражалари
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Т.бош.
Т.як.
|
Т.бош.
Т.як.
|
Т.бош.
Т.як.
|
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
|
Тажриба гуруҳи
|
48 нафар
|
15
25
|
18
18
|
15
15
|
Назорат гуруҳи
|
53 нафар
|
16
14
|
19
23
|
18
16
|
Қўқон давлат педагогика институти
|
Тажриба гуруҳи
|
53 нафар
|
16
27
|
18
19
|
19
7
|
Назорат гуруҳи
|
54 нафар
|
15
15
|
21
21
|
18
18
|
Навоий давлат педагогика
институти
|
Тажриба гуруҳи
|
51 нафар
|
12
25
|
19
20
|
20
6
|
Назорат гуруҳи
|
51 нафар
|
14
16
|
20
19
|
17
16
|
Жиззах давлат педагогика институти
|
Тажриба гуруҳи
|
47 нафар
|
16
22
|
17
17
|
14
8
|
Назорат гуруҳи
|
52 нафар
|
15
16
|
18
18
|
19
18
|
Жами:
|
Тажриба гуруҳи
|
199 нафар
|
59
99
|
72
74
|
68
26
|
Назорат гуруҳи
|
210 нафар
|
60
61
|
78
81
|
72
68
|
Юқоридаги жадвал кўрсаткичларига асосланган ҳолда ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлик даражаси натижаларини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз:
2-жадвал
Тажриба боши ва якунида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлик даражаси
Гуруҳлар
|
Респондент
лар сони
|
Ўзлаштириш даражалари
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Тажриба гуруҳи
|
199
|
59
99
|
72
74
|
68
26
|
Назорат гуруҳи
|
210
|
60
61
|
78
81
|
72
68
|
Бу танланмаларга мос келган диаграмма қуйидагича кўринишни олади:
1-расм. Тажриба бошида 2-расм. Тажриба якунида
Олинган натижаларга асосланган ҳолда математик статистик таҳлил қилиниб, тажриба якунидаги ҳолат учун топилган натижалардан ўртача квадратик четланиш, танланма дисперсия, вариация кўрсатгичлари, Стьюдентнинг танланма мезони, Стьюдент мезони асосида эркинлик даражаси ва ишончли четланишлари топилди. Булар қуйидаги жадвалда акс эттирилди:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1,96
|
1,95
|
Тажрибадан олдин самарадорликка эришилмаган
|
2,37
|
1,97
|
0,4931
|
0,6091
|
2
|
3
|
5,41
|
249,2
|
0,1
|
0,11
|
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълум =2,37; =1,97; ; га тенг.
Бундан сифат кўрсатгичлари:
> 1;
> 0;
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан.
Демак, ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов ишлари самарадор эканлиги статистик таҳлилдан маълум бўлди.
ХУЛОСА
“Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентларининг илмий-сиёсий қарашлари мисолида)” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
Ватанпарварлик – англанган фаолият тури бўлиб, туғилиб ўсган жойини қадрлаш, Ватанга чексиз муҳаббат, миллат ва халқига ҳурмат, аждодларга муносиб ворис бўлиш, инсон олий қадрият эканлигини ҳис этиш, мамлакат фаровонлиги ва тараққиётига хизмат қилиш ҳамда, керак бўлса, унинг хавфсизлиги ва тинчлиги йўлида жонини қурбон қилишга ҳар доим шай туриш билан боғлиқ ижтимоий жараён бўлиб, у мақсадга мувофиқ ташкил қилинган таълим ва тарбия воситасида шаклланади.
Глобаллашув жараёнларининг дунё илм-фани ва таълим жараёнларига таъсири, шубҳасиз. Дунёни янгича ривожланиш йўлига бурган бундай катта масштабдаги ҳодисанинг салбий оқибатларидан иҳоталаниш ва ижобий жиҳатларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ижтимоий фан соҳалари илмий жамоатчилиги олдидаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Бундай шароитда замонавий талабларга жавоб берадиган сифатли таълим тизимига глобаллашувнинг салбий оқибатларига қарши кураш ва ёшлар онгини ёт таъсирлардан сақлашнинг муҳим омили сифатида қараш лозим.
Ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш учун уларнинг бу борадаги назарий билим ва кўникмаларини ошириш, амалий иш ва фаолиятларини такомиллаштириш ҳамда дунёқарашларини ўстириш талаб этилади. Чин маънодаги ватанпарвар ёшларни тарбиялаш улуғ мақсад бўлиб, унга бу туйғуни эътиқод даражасига кўтариш билангина эришиш мумкин.
Ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш муайян миллатнинг маданий ўзига хослигини юзага чиқариб, миллий ўзликни англаш динамикасининг ўсишига олиб келади ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан толерантлик ҳиссини қарор топтириб, кўп конфессиявийлик масалаларида конформистик ёндашувни қарор топтиради. Бу эса ҳар бир давлат ва жамиятда бир қанча миллат ва эътиқод вакилларининг ўзаро ҳурмат тамойилига асосан тинч-тотув яшашлари учун идеал имкониятни тақдим этади.
Ўзбекистоннинг Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов сиёсий қарашларида ватанпарварлик, Ватан тарққиёти ва ёшлар масалалари ўзаро вобаста тушунчалар сифатида қаралган. Унга кўра, бу тушунчаларнинг амалий исботи маънавий бирликни ҳис қилиш, миллий ўзликни англаш, буюк давлатчиликка хос ғоя ва мафкураларни қарор топтириш, миллат сифатида шаклланишга хизмат қилувчи миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш каби фаол ижтимоий амаллар билан қарор топади. И.Каримов ўзининг илмий-сиёсий фаолиятида Ватан тақдири ва унинг дарди билан яшайдиган ҳақиқий миллат ворисларини камолга етказиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор масалаласи эканлигини таъкидлаб келган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий қарашларида ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш масаласи ўзининг янги босқичига кўтарилди. Юртбошимизнинг фаолиятида ёшларни янада қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқларини кафолатлаш, имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг куч ва салоҳиятларини тўғри йўналтириш устувор аҳамиятга эга.
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар сиёсати бўйича олиб бораётган фаолиятининг масштаби ва географияси миллийлик чегараларидан ошиб, дунё миқёсига чиқиши юртбошимизнинг бу масалага қанчалик жиддий эътибор қаратаётганлигини кўрсатади. Шавкат Мирзиёев дунё сиёсатчиларини ёшлар масаласига янада жиддийроқ эътибор қаратишга чақирмоқда. Дунё аҳолисининг ўттиз фоизини ёшлар ташкил қилаётган ва ёшларнинг онг ва тафаккурига таҳдидлар ошиб бораётган ҳозирги шароитда мамлакатимиз раҳбарининг бу чақириғи долзарб тарихий аҳамиятга эгадир. Зеро, бугунги шароитда ёшларнинг онг ва тафаккурини инсониятнинг энг катта бойлиги сифатида асраб-авайлашни муайян мамлакат миқёсида тўла маънода амалга ошириб бўлмайди. Бу масалани дунё жамоатчилиги ҳамжиҳатликда ҳал қилиши зарур.
Ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш жараёнида мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни таълим-тарбия амалиётига татбиқ этишни замоннинг ўзи тақозо қилмоқда. Ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш миллий моделини таълим ва тарбия амалиётига татбиқ этиш, шубҳасиз, ёшларга оид давлат сиёсатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Ёшларни ММваВ руҳида тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг педагогик тажриба-синов ишларида танланган таълим ва тарбия методикалари ҳамда ёндашувлар натижасида самарадорлик кўрсаткичи 13,3 фоизга оширилди. Бу билан диссертациянинг мақсади тўғри белгиланганлиги, ишлаб чиқилган назарий асосларнинг тўғрилиги, уни амалга ошириш бўйича яратилган таклиф ва тавсияларнинг асосли эканлиги далилланди.
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
Бугунги кунда кишиларнинг, шу жумладан, ёшларнинг онг ва тафаккурига ахборот воситасида таъсир ўтказиш, уларни ўзининг ғаразли мақсадлари сари оғдириш, натижада, энг қимматли бўлган инсон капиталига эга чиқишга уринишлар кучайди. Ахборот хуружларини тўла маънода чеклашнинг амалда имкони йўқ. Бизнинг фикримизча, ахборот хуружларига қарши ахборот воситасида курашиш энг самарали усулдир. Бунинг учун миллий ахборот майдонимизни чуқур мазмунга, катта ижтимоий аҳамиятга ва фойдалилик коэффиценти юқори бўлган ахборотлар билан тўлдиришимиз лозим.
Глобаллашув шароитида ММваВ тарбиясига зарурат янада ортди. Шундай экан, барча босқичдаги таълим муассасаларининг ўқув режасида ижтимоий фанлар блокига кирувчи предметлар дастурларини ММваВ тарбияси мазмунини сингдириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш лозим.
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ижросини таъминловчи асосий орган “Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи” бўлиб, мазкур ташкилот ўз фаолиятида глобаллашув шароитида ёшлар онг ва тафаккурига салбий таъсир кўрсатаётган иллатларга қарши кураш бўйича чора-тадбирлар тизими мазмунини янада аниқлаштириш ва амалий ишларни ҳаётга янада яқинлаштириш нуқтаи назаридан такомиллаштириши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентлари илмий-сиёсий қарашларининг мазмун-моҳиятини ёшлар онг ва тафаккурига сингдириш тизимини янада муайянлаштириш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |