Илмий аҳамияти
|
Амалий аҳамияти
|
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган мазкур тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларига таянилганлиги билан белгиланади
|
дарс ва тўгарак машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирлар, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ва адабий кечаларни ташкил қилишда асос сифатида қўллаш мумкинлиги билан изоҳланади
|
Кутиладиган натижалар
|
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг методик тизими такомиллашади;
ёшларнинг тарбия тизими, хусусан, ватанпарварлик тарбияси борасидаги тушунчаларининг кенгайишига эришилади;
глобаллашув шароитида ёшларнинг ёт ғоявий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетининг ошиши таъминланади;
ёшларнинг Ватанга, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизга нисбатан ҳурмати ортади.
|
2-расм. Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияси
ватанпарварлик ва миллий ғоя тарғиботи мазмуни ва воситалари билан қуроллантириш.
Ушбу таклифлар намунавий характерга эга бўлиб, бу каби ўзгаришларни таълим брча босқичларида таълим олувчиларни ёш ва физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш лозим бўлади.
Тадқиқот давомида “Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияси” ишлаб чиқилди (2-расм). Мазкур технология универсал характерга эга бўлиб, ундан барча таълим муассасаларида ўқувчи-талабаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муайян ўзгартиришлар билан фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотимизда бўлажак ўқитувчиларда ватанпаварлик тарбияси кўникмаларини ривожлантиришни муаммонинг ижтимоий зарурати, хусусиятлари, мақсад ва вазифалари, вазифаларни амалга ошириш шакллари, чора-тадбирлар мажмуи ва кутиладиган натижаларни ўзида жамлаган ва тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган механизм орқали амалга ошириш самарали усуллардан бири эканлиги ҳақидаги илмий фараз педагогик тажриба-синовдан ўтказилди. Тажриба-синов ишлари тадқиқотнинг объекти сифатида белгиланган Чирчиқ, Қўқон, Жиззах, Навоий давлат педагогика институтларининг 5111600 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим йўналишларининг 3-4 курс талабалари билан олиб борилди.
Тажриба-синов ишларида учта босқич белгиланди: 1. Аниқловчи босқич: 2019 йил. 2. Амалга ошириш босқичи: 2020 йил. 3. Умумлаштирувчи босқич: 2021 йил.
Педагогик тажриба-синов ишларида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбияланганлик даражаси индикаторлари сифатида қуйидагилар олинди: 1. Назарий билим ва кўникмалар. 2. Амалий ишлар ва фаолият. 3. Мавзу борасидаги дунёқараши.
Ўтказилган тажриба-синов натижаларига асосланган ҳолда ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлик даражасини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов натижалари бўйича тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўртача ўзлаштиришларини Стьюдентнинг математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этдик. Тажриба-синовда жами 409 нафар талабалар қатнашиб, тажриба гуруҳида 199 нафарни ва назорат гуруҳида 210 нафарни ташкил этди.
Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири тажриба гуруҳидаги талаба-ёшлар билимининг ўртача баллари, иккинчиси эса назорат гуруҳи талабалари билимининг ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади.
Юқоридаги жадвалга асосан талаба-ёшларнинг тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзлаштиришлари самарадорлигини кўрсатувчи Н1 гипотеза ва унга зид бўлган Н0 гипотеза танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |