Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


Эркабоева Нигора Шерматовна



Download 0,7 Mb.
bet3/32
Sana20.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#678469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
1. АВТОРЕФЕРАТ Мавланова С.У.

Эркабоева Нигора Шерматовна
педагогика фанлари доктори, доцент
Қуронов Мухаммаджон
педагогика фанлари доктори, профессор



Етакчи ташкилот:

Термиз давлат университети

Диссертация ҳимояси Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил “___” _______куни соат _____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй.). Тел.: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-45-41; е-mail: chdpi_kengash@umail.uz).
Диссертация билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (__ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 111720, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-ўй. Тел.: (99870) 712-27-55; факс: (99870) 712-27-55; факс: (99870)712-45-41 e-mail: chdpi_kengash@umail.uz.)

Диссертация автореферати 2022 йил “___” ______куни тарқатилди.


(2022 йил “____” ___________ даги _________ рақамли реестр баённомаси).


Ш.Қ.Мардонов
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор
Ф.У.Қодирова
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби, п.ф.д. (DSc)
У.Н.Ходжамқулов
илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, п.ф.д. (DSc)

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон геосиёсий майдонида кузатилаётган глобал ўзгаришлар инсоният ҳамжамиятини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий муносабатларнинг янги босқичига ўтишни тақозо қилмоқда. Глобаллашув шароитида кузатилаётган жараёнлар ўсиб келаётган ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бўлган заруратни кучайтирди. Тарихий тараққиётнинг кейинги даврларида кузатилаётган тамаддунлар тўқнашуви (clash of civilizations) ва миллий чегараларнинг “ювилиши” (collapse of national borders) дунё ҳамжамиятида миллий ўзликни сақлаш, қадрият ва анъаналарни давом эттириш, маданият дурдоналарини келажак авлодга етказиш билан боғлиқ жиддий ижтимоий муаммоларни юзага келтирмоқда. Жараёнлар изчиллиги инсоният олдига янгича анъаналарнинг қарор топиши, ҳаётнинг барча жабҳаларига нисбатан мутлақо ўзгача ёндашувлар билан муносабатда бўлиш, умуминсоний қадриятларнинг қайта баҳоланиши каби ўзига хос муаммоларни ҳам қўймоқда. Юзага келган бундай шарт-шароит ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришни, ижтимоий жараёнларнинг трансформацияланишини тадқиқ этишни ва глобаллашув талабларига мос самарали механизмларини амалиётга жорий этишни тақозо қилмоқда.
Дунё илмий жамоатчилиги томонидан глобаллашувнинг мазмун-моҳияти, жамиятдаги интеграцион жараёнларга таъсири, унинг ижобий жиҳатларидан фойдаланган ҳолда салбий оқибатларини камайтириш чораларини кўриш, хусусан, глобаллашувнинг ёшлар онг ва ахлоқига таъсири бўйича қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотлар глобаллашув шароитида миллий ўзликни сақлаш, ёшлар онгида юз бераётган трансформацияланиш жараёнларини миллий манфаатга бўйсундириш, маданий қадриятлар дахлсизлигини таъминлаш ва ёшларда Ватан манфаати устуворлиги борасидаги тушунчаларни қарор топтиришнинг илмий асосланган ечимини топишга йўналтирилганлиги билан характерланади. Чунки глобаллашув жараёнлари натижасида миллий қадрият ва анъаналарнинг емирилиши, ёшларни маънавий инқирозга олиб келувчи омиллар тадқиқи, маънавий-маърифий ва ватанпарварлик тарбиясини қарор топтиришнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ёшлар масаласига эътибор давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида белгиланган. Ҳурматли Президентимизнинг “...мамлакатимизда маънавий тарбия тизимининг янги стратегиясини яратиб, ҳалқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришимиз керак”1, деган фикрларига таянган ҳолда ёшларнинг онги ва шуурига ватанпарварлик ғояларини сингдириш, уларни маънавий-маърифий руҳда тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Миллий анъаналарга содиқ, қадриятларни ҳурмат қиладиган, Ватан манфаатини ҳар нарсадан устун қўядиган, бой маънавий меросимиз ва дунё илм-фанининг энг илғор тажрибаларини ўзлаштирган авлодни тарбиялаш мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор мақсади ҳисобланади. Бундай шароитда ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласини илмий-назарий асосда тадқиқ қилиш ижтимоий фан соҳаси вакиллари олдидаги энг долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-406-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони; 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”, 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари; 2019 йил 8 апрелдаги Ф-5465-сон “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолият билан боғлиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish