Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ИҚ - спектроскопия, дифференциал термик таҳлил, элемент анализ, сканерловчи электрон микроскопия, спектрофотометрия каби замонавий усуллар ёрдамида экспериментал натижалар шунингдек ион мувозанат, адсорбция жараёнлари кинетикаси псевдо биринчи ва псевдо иккинчи тартибли кинетик моделлар ҳамда Ленгмюр, Фрейндлих, Тюмкин, Дубинин-Радешкевич ҳамда Флори-Хаггинс изотерма моделлари ва ҳамда металл ионлари сорбция термодинамикаси хақидаги замонавий назарияларда ишлатиладиган тенгламаларни қўллаш орқали олинган натижаларни таҳлил қилиш билан хулосалар чиқарилган ва математик статистика усуллари билан қайта ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий ахамияти гетероген шароитда поливинилхлорид асосидаги олинган ПВХ-А-N-1, ПВХ-А-N-2 ҳамда поливинилхлорид асосида олинган сулфокатионитдан таркибида олтингугурт ва азот тутган поламфолит(ПВХ-S-N-1) олиш жараёнларининг физик кимёвий хоссаларини этиш орқали жараён боришини бошқариш мумкин бўлган ионит олиш мумкинлигини кўрсатиш билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти маҳаллий хомашё ҳамда чиқиндилар асосида олинган ПВХ-А-N-1, ПВХ-А-N-2 ҳамда поливинилхлорид асосида олинган полиамфолит ёрдамида саноатда корхоналари учун сувларни тузсизлантириш, чиқинди сувларини экологияга салбий таъсир кўрсатувчи турли хил заҳарли ва оғир металл ионларидан тозалаш, гидрометаллургия саноатида технологик эритмаларни консентрлаш ва улардан рангли металларни ажратиб олишдан иборатдир.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё поливинилхлорид пластикатини чиқинди диэтаноламин ва моноетаноламинлар иштрокида модификациялаб олинган анионитнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича, олинган илмий натижалар асосида:
Поливинилхлоридни моноетаноламин ва диэтаноламин билан модификациялаб олинган ионитларнинг сорбцион хоссалари “МАХАМ-ЧИРЧИҚ”АЖ мутахасислари билан биргаликда оқава сувларни турли хил ионлардан тозаловчи мини ускуна яратилди, 19-15/50А маълумотига асосан экологик ва иқтисодий самарадорликка эга эканлигини аниқланди;
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузиридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Сульфокатионит олиш усули” № IAP 06546 рақамли ихтирога патент олинди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузиридаги интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Газларни тозалашда қўлланиладиган метилдиэтаноламинни тозалаш усули” № IAP 06832 рақамли ихтирога патент олинди.
маҳаллий хомашёлар ва чиқиндилар асосида синтез қилинган ионитлар: жумладан таркибида азот сақлаган анионитлар ҳамда ҳам амино ҳам сулфо гуруҳ сақлаган полиамфолитлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда техник назорат бўлими (ТНБ) қошидаги кимёвий таҳлил лабораториясида оқава сувлар таркибидан металл ионлари ва турли заҳарли таъсир этувчи анионларни сорбциясига синовдан ўтказилганда 1052/ГК-12(20.12.2021-й) маълумотномасига асосан сув таркибида 1,2% миқдорда метал ионлари қолганлиги, ҳамда хлорид, атсетат ва дихромат ионлари умуман қолмаганлиги кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |