Ф-м.ф.д.(DSc), доцент ТУРСУНОВ И.Ғ.(онлайн тарзда): Cиз нима учун айнан биполяр транзисторларни олгансиз, SS полевой транзисторлар ҳам бор-ку.Чунки полевой транзисторларда квадрат тузилиши кўпроқ эди.
РАМОНОВА С.К.: Айнан биполяр транзисторлар олганимиз, ярим ўтказгичлар мавзусининг биринчи мавзуси ярим ўтказгичли диодлар бўлса, иккинчиси мавзуси ярим ўтказгичли транзисторлар соат кам ажратилганлиги сабабли, бошида барибир элементар тушунчалар биполяр транзисторлардан кейин майдоний транзисторлар ўтилади. Кетма-кетликда ўргатилганлиги сабабли мана шу нарсалар қўлланилган. Чунки асосий фанимизнинг ўзи ҳам электротехника ва электроника асосларини бера олишимиз кераклиги учун ҳам биполяр транзисторларга тўхталганмизва биполяр транзисторлар мавзуси билан чекланганмиз.
Ф-м.ф.д.(DSc), доцент ТУРСУНОВ И.Ғ.(онлайн тарзда):Қандайдир жараённи масалан уч фазали транформаторларни ўлчашларни бирорта дастур ёрдамида кўрсатиб бера оласизми?
РАМОНОВА С.К.: Уч фазали трансформаторларнинг уланиш турлари бўйича юлдузча ва учбурчак уланишлари бўйича мана бу дастурларимизда ҳам ишлар амалга оширилган. Фақат ҳозир дастурни компьютерга юклаш бўйича муаммолар борлиги сабабли киритмаганмиз. Диссертацияда албатта ёритилган. Электротехниканинг охирги мавзуси трансформаторлар, бунда бир ва уч фазали трансформаторлар бўйича кўрсатилган. Ҳозир кўрсатиб бера олмаймиз, сабаби дастур ўрнатилмаган.
РАИС: Кўрсатиб бериш учун дастур ўрнатилмаган экан. Фақат ишланганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Онлайн иштирок этаётганларда саволлар борми? Марҳамат яна кимда саволлар бор? Марҳамат биология фанлари доктори, профессор Эшчанов Рузимбой Абдуллаевич.
Б.ф.д., профессор ЭШЧАНОВ Р.А. (онлайн тарзда):Илмий кенгашда ўтирган, аъзоларни ҳаммаси иккита мактабга бўлинади. Бизларни мактабимиз бурчини бажарадиган мактаблар, мустақилликдан кейин демократик муносабат вужудга келади. Сизда курсантларнинг сизга бўлган муносабати қанақа? Бошқа олий таълим муассасаларининг талабларининг ўқитувчига бўлган муносабатига нисбатан ҳарбий олий таълим муассасаларидаги курсантларнинг ўқитувчиларга муносабати қанақа? Шунга изоҳ беринг.
РАМОНОВА С.К.: Савол учун раҳмат, устоз. Тушунишим бўйича Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида ички фаолият яъни курсантлар билан бир-биримизга бўлган муносабатларни назарда тутаётган бўлсангиз, бунда масалан ўзим 2018 йил Тошкент ахборот технологиялари университетидан Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртига ишга ўтганимда ҳам биринчи ўринда ажаблантирган нарса, курсантларнинг айтганингиздек педагогларга нафақат педагогларга, ўша олий ҳарбий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳар битта ходимга бўлган, уларнинг ижобий қарашларини биринчи навбатда айнан, диссертациямизнинг шаклланганлигига омил бўлди десам адашмаган бўламан. Сабаби, лаборатория, маъруза машғулотлари ҳар қандай машғулот турларида курсантлар аудиторияда тартиб интизомда ўтириши бу ўқитувчига биринчи навбатда аудиторияда ўқитувчи фаолият юритишига шароит яратилганлиги, ўқитувчини илҳомлантиради. Шу жиҳатдан курсантларни педагог ходимларга бўлган муносабати ва қарашлари жуда ҳам ижобий.