Ф-м.ф.д., доцент ТУРСУНОВ И.Ғ.(онлайн тарзда): Яна бир бор ассалому алайкум ҳурматли кенгаш аъзолари! Рамонова Садокат Қомиловна “Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси (олий ҳарбий билим юртлари мисолида)” мавзусидаги диссертация ишини муҳокама қилдик ва гувоҳ бўлдик. Ҳақиқатдан бу физика фани фанларни ичидаги энг мураккаб фан соҳаси ҳисобланади. Ушбу фан соҳасини курсантларга тушунтириш жуда ҳам мураккаб. Шунинг учун йўналтирилган мавзу дастурлар ёрдамида лаборатория ишларини ўлчаш. Мен берган саволим 2-расмда жараённи дастур кўрсатиб бермайди. Дастур ўша жараённи ҳосил қилувчи схемаларни беришда ёрдам берган. Диссертант ўзларини чиқишларида жуда яхши маъруза қилдилар. Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришга хизмат қиладиган тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган. Лекин диссертант шу дастурларни муаллифларни ҳам номларини авторефератда келтириб ўтганда жуда ҳам мазмунга бой бўлар эди. Диссертантимизни жуда яхши биламан, жуда кўп йиллардан бери фаолият кўрсатиб келади.
Қолаверса, фаннинг мураккаблиги, диссертация иши бўйича ўзи ҳисоб китоб қилганлигидан хабаримиз бор. Шунинг учун илмий кенгаш аъзоларидан ушбу тадқиқот ишини қўллаб-қувватлашни сўраб қоламан. Ҳамда диссертантни ёқлаб овоз бераман.
РАИС: Раҳмат. Мунозара қисми менимча етарли. Бугунги ҳимоя учун тайёрланган иш анча мураккаб фан доирасида бажарилган. Шу ўринда бевосита тадқиқотчининг ҳаракатчанлиги, диссертантни фанига бўлган талабчанлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Чунки 3 йилдан бери Садоқат Қомиловнани биладиган бўлсам, мазкур илмий иш билан ҳам танишман. Диссертантимиз бир қатор ижобий хислатларга эга. Кенгаш аъзоларидан ва меҳмонлардан сўзга чиқувчилар бўлса марҳамат. Бугунги жараёнда Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти бошлиғи, полковник Мамажонов Шавкат Хусанбоевич ҳам иштирок этяптилар. Агар фикрларингиз бўлса марҳамат,. Шавкат Хусанбоевич. МАМАЖОНОВ Ш.Х.: Авваломбор ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Бизнинг ходимимизнинг диссертация ҳимоясини жараёнини гувоҳи бўлдингиз. Ўйлайманки, бугунги мавзу бизнинг олий ҳарбий таълим муассасаларини ҳарбий офицерларини тайёрлашда долзарб деб ҳисоблайман. Шунинг учун диссертантни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Бундан кейинги ишларида ҳам муваффақиятлар тилаган ҳолда илмий раҳбарларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки бундан кейинги ўқитувчиларимизни илмий ишларида раҳбарлик қилиб, ўзингиз қўллаб-қувватлаб фанларимиз доирасини чуқурлаштириб бориб юқори даража ва салоҳиятларга эришиш учун ҳамкорлик ишларини олиб борамиз. Ҳаммаларингизга раҳмат, соғ-саломат бўлинглар. РАИС: Раҳмат. Яна сўзга чиқувчилар борми? (Овозлар: етарли). Бошқа фикр билдирувчилар йўқми? Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти илмий ўқув услубий бўлими доимий ҳамкорликка тайёрмиз. Ўйлаймизки ҳамкорликда бир қатор шахсий таркиб ёки ҳарбий қисмда хизмат қилувчилар билан илмий ишлар олиб боришга тайёрмиз. Бу ҳамкорлик албатта келажакда ўзини самарасини беради. Бошқа сўзга чиқувчилар бўлмаса, навбатдаги босқичга ўтамиз. Энди иш бажарилган ташкилот ва илмий семинар хулосалари, етакчи ташкилот тақризи, диссертация ва диссертация автореферати бўйича кенгашга келиб тушган бошқа тақризлар, расмий оппонентлар ва сўзга чиқувчилар хулосаларида Рамонова Садокат Қомиловнага педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини бериш таклифи тушди. Низом бўйича талабгор Рамонова Садокат Қомиловнага педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини бериш бўйича таклифни яширин овозга қўйиш жараёнига ўтамиз. Бугунги онлайн тарзда ўтказилаётган ҳимоя жараёнини ташкил қилиш ва ўтказиш учун ҳисоб комиссиясининг таркибини аниқлашимиз зарур. Ҳисоб комиссияси таркиби бўйича кимда қандай таклиф бор? –. (Кенгаш аъзолари: 3 кишидан иборат бўлсин). 3 кишидан иборат комиссия таркиби тасдиқлансин, деган таклиф бўляпти. Раислигимдан фойдаланиб қуйидаги кенгаш аъзоларини таклиф қиляпман. 1. п.ф.д., доцент Ҳимматалиев Дўстназар Омонович 2. т.ф.д.Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович 3. к.ф.д., доцент Мирхамитова Дилором Худойбердиевна Ҳисоб комиссиясига номзодлар бўйича қандай таклифлар бўлади? (Кенгаш аъзолари: тасдиқлансин.) Ким ушбу таркиб бўйича ҳисоб комиссияси сайланишига рози бўлса, овоз бериб ушбу номзодларни тасдиқлаб беришларининг сўрайман. - Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ. Қабул қилинади. Компьютер экранида телеграмм гуруҳида бюллетень шакли мавжуд. Яшил ранг – “розиман”, қизил ранг “рози эмасман” деган белгилар. Овоз беришда эътиборли бўлишингизни илтимос қиламан. Марҳамат, овоз беришга ўтишингиз мумкин. (Онлайн тарзда овоз бериш бошланди) Ҳисоб комиссияси аъзолари ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин. Яширин овоз бериш учун 10 дақиқалик танаффус (ТАНАФФУСДАН СЎНГ) РАИС: Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари! Кенгаш мажлисини давом эттирамиз. Рамонова Садокат Қомиловнанинг диссертация иши юзасидан берилган онлайн тарзда яширин овоз натижаларини эълон қилиш учун сўз - сайланган ҳисоб комиссияси раиси педагогика фанлари доктори, доцент Ҳимматалиев Дўстназар Омоновичга. Марҳамат! П.ф.д.ҲИММАТАЛИЕВ Д.О.:
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгаш мажлисининг БАЁННОМАСИ Чирчиқ ш. 24 февраль 2022 йил Қуйидагилар, Рамонова Садокат Қомиловнанинг 13.00.02-Тaълим вa тaрбия нaзaрияcи вa метoдикacи (физикa) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган диссертация ишининг ҳимояси юзасидан п.ф.д., доц. Д.О.Ҳимматалиев – раис, т.ф.д. Д.Ғ.Ахмеджонов ва к.ф.д., доц. Д.Х.Мирхамитовалар - аъзолар саноқ комиссияси аъзолари этиб сайланган. Комиссия Рамонова Садокат Қомиловна нинг 13.00.02-Тaълим вa тaрбия нaзaрияcи вa метoдикacи (физикa) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олишга қўйилган диссертацияси юзасидан он-лайн тарзда яширин берилган овозларни санаш учун сайланган. Илмий кенгаш таркиби 14 кишидан иборат этиб тасдиқланган. Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қўшимча равишда киши киритилмаган. Мажлисда Илмий кенгаш аъзоларидан 14 киши, шу жумладан кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича 7нафар фан доктори иштирок этди. Онлайн овоз бериш натижалари: Комиссиятомонидан Рамонова Садокат Қомиловна га 13.00.02-Тaълим вa тaрбия нaзaрияcи вa метoдикacи (физикa) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини бериш юзасидан қуйидагича овоз берилди: Тарафдорлар - 13 та (92,9%) Қаршилар - 1 та (7,1 фоиз) Яроқсиз деб топилган бюллетенлар - йўқ. Ҳисоб комиссияси раиси: п.ф.д., доц. Ҳимматалиев Д.О. Комиссия аъзолари: т.ф.д. Ахмеджонов Д.Ғ. к.ф.д., доц.Мирхамитова Д.Х. Комиссия ушбу Баённомани тасдиқлаб беришингизни сўрайди. РАИС: Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари! Ҳисоб комиссиясининг мазкур баённомасини тасдиқлаб беришингизни сўрайман. - Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ. Бир овоздан қабул қилинади. Раҳмат. Яширин овоз бериш натижасига асосан (тарафдорлар - 13 та, қаршилар – 1 та, яроқсиз бюллетенлар – йўқ, бетараф бюллетенлар – йўқ.) Ҳурматли Кенгаш аъзолари! Мазкур диссертация юзасидан хулоса лойиҳаси тайёрланган ва сизларга телеграмм гуруҳи бўйича тарқатилган. Ушбу хулоса лойиҳаси юзасидан кимда қандай фикрлар бор? - (Кенгаш аъзолари: асос сифатида қабул қилинсин). Бошқа таклифлар йўқми? - (Йўқ). Ким ушбу таклифга қўшилса, овоз беришини сўрайман. - Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ. Таклиф бир овоздан қабул қилинади. Кимда қандай қўшимчалар бор? - (Хулоса лойиҳаси муҳокама қилинади).
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти DSc 30/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли Илмий кенгаши Рамонова Садоқат Қомиловнанинг “Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси (олий ҳарбий билим юртлари мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация иши бўйича ХУЛОСАСИ
1. Талабгорнинг энг муҳим натижалари: олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик хусусиятларини аниқлаштирилган; олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмасини тадқиқ қилинган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели ишлаб чиқилган; ахборот-коммуникация технологиялари воситасида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштирилган. Электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган; 2. Илмий ва амалий натижаларнинг ишончлилиги ва янгилигига берилган баҳо: олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг хотира, фикрлаш ва кузатувчанлигини ривожлантиришга, янги материални ўрганиш ва мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга имкон берувчи даcтурий воситалар, назорат топшириқлари, тест синовлари ва дарс ишланмаларидан машғулот жараёнида фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди; олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг назарий ва амалий билимларини такомиллаштириш учун “Электротехника ва электроника асослари фанидан амалий машғулотлар тўплами” ҳамда “Электроника ва рақамли техника фанидан амалий ишлари учун услубий кўрсатма”(1,2-қисм), “Электроника ва схемотехника фанидан амалий ишлар учун услубий кўрсатма (махсус факультет талабалари учун)” номли ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилди ва амалда фойдаланилмоқда. республика ва халқаро миқёсидаги илмий конференция материаллари тўплами, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, тажриба-синов ишларининг таҳлили, яратилган ўқув қўлланмалар, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик хусусиятлари рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимларнинг бирлиги, электротехниканинг ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги каби умумдидактик тамойилларини компьютерли чизматехник моделлаштириш жараёнларига компаравистик тарзда татбиқ этиш орқали аниқлаштирилган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмаси (компонентлари, босқичлари)нинг электр занжирларни алмаштириш чизмаси, моделлаштириш, векторли диаграммалар, аналитик методларни ахборот технологияларини қўллашга имкон берувчи чизма-тасвирий моделлар (ментал карт, мантиқий граф, фрейм) билан модификациялашнинг продуктивлигини таъминлаш асосида ўрганилган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели конструктив-техник масалаларни ечиш жараёнида ижодий техник фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий билиш шакл ва методларининг (кузатиш, эксперимент, таққослаш, фаразларни илгари суриш, аналогия, анализ, синтез, умумлаштириш) мажмуавий қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни (Virtual bread board, NI Multisim 14, Proteus 8 Professional, ARDUINO платаси дастурлари) изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришга хизмат қиладиган тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган. 3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти таклиф этилган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича дастурий методик таъминот, ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар олий ҳарбий билим юрти курсантларининг ижодий (изланувчанлик, тадқиқотчилик, конструкторлик) қобилиятларини ривожлантириши, таълим жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ҳамда курсантларда ўқув билиш фаолиятининг фаоллаштирилиши билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий ҳарбий таълимда электротехника ва электроника асослари фанини курсантлар анъанавий ва аралаш таълим шароитида мустақил ўрганишлари учун имкон яратади ҳамда ўқув жараёнининг самарасини ошириш учун хизмат қилади. 4. Диссертация натижаларидан фойдаланганлиги тўғрисида маълумот ва фойдаланиш бўйича тавсиялар: Олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш методикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитиш методик хусусиятларини рационаллик ва эмоционаллик, назарий ва эмпирик билимларнинг бирлиги, электротехниканинг ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги каби умумдидактик тамойилларини компьютерли чизматехник моделлаштириш жараёнларига компаравистик тарзда татбиқ этиш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Электротехника ва электроника асослари фанидан амалий машғулотлар тўплами” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини инновацион ёндашувлар асосида ўқитиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган; электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг методик тузилмасини электр занжирларни алмаштириш чизмаси, моделлаштириш, векторли диаграммалар, аналитик методларни ахборот технологияларини қўллашга имкон берувчи чизма-тасвирий моделлар билан модификациялашнинг продуктивлигини таъминлаш асосида аниқлаштириш, электротехника ва электроника асослари фанини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг дидактик модели конструктив-техник масалаларни ечиш жараёнида ижодий техник фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий билиш шакл ва методларини мажмуавий қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ОТ-Атех-2028-519 “Компьютерда иммитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web иловасини дастурий таъминотини яратиш” (2018-2020 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга кўмаклашган; электротехника ва электроника асослари фанини ўқитишнинг методик таъминоти электрон дастурий воситаларни изланишли-тадқиқотчилик фаолият жараёнида техник интеллектни ривожлантиришга мақсадли йўналтиришга хизмат қиладиган тест-картларни адаптив тарзда ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Электротехника ва электроника асослари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 8 сентябрдаги 10/1984-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак офицерларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган. 5. Диссертациянинг унга қўйиладиган талаблардан қай бирига мослиги: Илм-фан, педагогика, ижтимоий-сиёсий соҳа, физика тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган таклифлар ишлаб чиқилган. Диссертация долзарблиги, илмий янгилиги, амалий аҳамияти ва чоп этилганлик даражаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияларига қўйилган талабларига тўлиқ жавоб беради, унинг муаллифи Рамонова Садоқат Комиловна эса, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ. Муҳокама вақтида билдирилган таклифлар билан Хулоса лойиҳасини тўлиғича қабул қилсак бўладими? - (Кенгаш аъзолари: маъқул). Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? - Йўқ. - Бетарафлар? - Йўқ. Бир овоздан қабул қилинди.