Тошкент қуюв механика заводи фаолиятини бошқариш Режа



Download 142,94 Kb.
bet4/17
Sana05.07.2022
Hajmi142,94 Kb.
#743126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ТЙТМ маъруза (1)

Назорат саволлари



  1. “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УКнинг асосий фаолият нималардан иборат

  2. Завод қачондан рентабелли корхонага айланди

  3. Заводнинг таркибий тузилиши қандай

  4. Бошқарув самарадорлиги омилларини айтинг

  5. Заводнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳадаси вазифаларига нималар киради



Андижон механика заводи фаолиятини бошқариш
Режа:

  1. Андижон механика заводининг асосий фаолияти ва тузилиши

  2. Андижон механика заводининг стратегик бошқарувини ташкил этиш




  1. Андижон механика заводининг асосий фаолияти ва тузилиши

Андижон механика заводи “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасининг таркибига кириб, унинг шўъба корхонаси ҳисобланади.


Андижон механика заводи 1987 йилда ташкил қилинган бўлиб битта корхонага бирлашган иккита заводдан ташкил топган. Умумий майдони 36.5 га ни ташкил этади. Шундан 7.66 га Андижон шахрида ва 28.84 га Пахтаобод филиалида.
Заводнинг бош биноси Андижон шаҳрида жойлашган бўлиб ёпиқ вагонларни таъмирлаш учун ёғоч материалларни қайта ишлаш, эҳтиёт қисмлар, ностандарт жихозларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган мажмуавий ишлаб чиқариш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш бўлинмаларидан иборат.
Заводнинг тузилмавий бўлимлари қуйидагича:
1-механика йиғув цехи;
2-механика йиғув цехи;
темир пресслаш цехи;
ёғоч қайта ишлаш цехи;
ёрдамчи бўлинмалари, яъни иситиш бўлими, компрессор цехи, транспорт участкаси, механика-таъмир участкаси, ишлаб чиқаришни тайёрлаш гуруҳи, электриклар гуруҳи ва қурилиш-таъмирлаш участкалари мавжуд.
Андижон механика заводининг таркибидаги иккинчи завод Пахтаобод филиали ҳисобланади. Унинг таркибига:
1-вагон таъмир цехи;
2-вагон таъмир цехи;
ғилдирак-ролик цехи;
автоназорат пункти;
зарбли-тортиш қурилмалари ва аравачаларни таъмирлаш цехи киради. Шунингдек филиалда сувоқчилик участкаси, механик-тайёрлаш участкаси ҳам мавжуд.
Филиалнинг ёрдамчи бўлимлари:
-иситиш хонаси, компрессор бўлими, транспорт бўлими, механик-таъмир участкаси, электриклар гуруҳи ва таъмирлаш-қурилиш участкалари.
Завод фаолиятини темир йўл таркиблари учун бутловчи деталлар, эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш билан бошлаган.
1988 йилдан бошлаб юваиш машиналари, ғилдирак жуфтликлари деталлари, вагон ювиш машиналаини тайёрлашни, шунингдек вагон депоси учун деталларни, юк вагонлари узеллари таъмирлаш учун ностандарт жихозларни тайёрлашни ўзлаштирди.
1990 йилдан бошлаб заводда вагонлар ва локомотивлар учун кўтариш механизмлари(домкратлар, скатаподъемник)ни тайёрлаш бошланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТКнинг юк вагонларини таъмирлашга бўлган талабини қондириш мақсадида юк вагонларини тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажариш зарурияти пайдо бўлди. ДАТК раҳбарияти томонидан заводнинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш қарори қабул қилинди. Заводнинг муҳандис-техник ходимлари ва мутахассислари томонидан 1993 йилда заводнинг Пахтаобод филиалида юк вагонларини таъмирлашга ишлаб чиқаришни тайёрлаш ишлари бошланди. 1993 йилдан 2003 йилларда юк вагонларининг хизмат муддатини узайтириш, шунингдек рангсиз нефт маҳсулотларини ташиш учун цистерналар, янги вагонлар қуриш бўйича технологиялар, яратилди ва амалиётга тадбиқ қилинди.
Юқоридаги технологияларни ўзлаштириш мақадида АМЗ мутахассислари Ўзбекистон, Россия, Украинанинг еткачи заводлари ва ўқув тайёрлаш марказларида малака оширдилар.
2003 йилдан завод 8 тонналик гидравлик домкратлар, РГС-1 учун станоклар, шунингдек “ЎТЙ” ДАТКнинг Йўл хўжалиги учун порталли кранлар тайёрлашни бошлади.
2004 йилда Вазирлар Махкамасининг 14.01.04йилдаги 18-сонли “Маҳаллий хом ашёдан эҳтиёт қисмлар ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш” номили махаллийлаштириш Дастурига вагон-цистерналар ишлаб чиқариш режаси киритилган эди ва ушбе режа 100% га бажарилиб 50 та нефт қуйиш вагонлари ишлаб чиқарилди.
2009 йилдан қўрғошин ташиш учун 4 ўқли вагон-цистерна тайёрлаш ва 13-401 моделини универсал платформаларни 16 йилга хизмат муддатини узайтириш ишлари ўзлаштирилди.
2009 йилда завод конструкторлари томонидан 8 ўқли цистерналарни хизмат муддатини узайтириш мақсадида капитал таъмир учун конструкторлик-технологик хужжатлар ишлаб чиқилди. 13-401 моделидаги универсал платформаларни суюк битум ташиш учун вагон сифатида қайта жихозлаш, кимёвий юкларни ташиш учун цистерна ва нефт маҳсулотларини ташиш учун танк контейнерларни хизмат муддатини узайтириш мақсадида капитал таъмирлаш ишлари учун хам хужжатлар тайёрланди.
2010 йилда 8 ўқли цистерналар ва кимёвий юкларни ташиш учун цистерналар ва нефт маҳсулотларини ташиш учун танк контейнерларни ишлаб чиқариш капитал таъмири ўзлаштирилди.
Тезюрар “TALGO” поездини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш учун домкрат ишлаб чиқариш учун конструкторлик-технологик хужжат ишлаб чиқилган ва фаолият амалга оширилмоқда.
Корхона фаолиятининг бош мақсади – бу маҳсулот ишлаб чиқаришда кам ҳаржат сарфлаган ҳолда барча истеъмолчиларга юқори сифатли маҳсулот етказиб бериш бўйича режалар, топшириқлар, шартномаларни бажаришдан иборат.




  1. Download 142,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish