Тошкент қуюв механика заводи фаолиятини бошқариш Режа


Темир йўл транспорти соҳасида юк ташиш хажмининг пасайиши



Download 142,94 Kb.
bet6/17
Sana05.07.2022
Hajmi142,94 Kb.
#743126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ТЙТМ маъруза (1)

Темир йўл транспорти соҳасида юк ташиш хажмининг пасайиши;

  • Давлатнинг бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларининг ўзгариши;

  • Молиявий-иқтисодий инқироз.


  • Назорат саволлари

    Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” фаолиятини бошқариш


    Режа:

    1. Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи акциядорлик жамиятининг фаолияти тавсифи

    2. Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводининг

    ишлаб чиқариш бошқарув тизими

    1. Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқаришни оқилона бошқариш




      1. Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи акциядорлик жамиятининг фаолияти тавсифи

    Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи акциядорлик жамияти “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига киради.


    Асосий фаолияти йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш.
    Завод Ўзбекистон Республикаси хукумати билан Япониянинг ташқи иқтисодий хамкорлик жамғармаси (ОЕСФ) ўртасида имзоланган кредит битими асосида бунёд этилган. Бу “ЎТЙ” ДАТКнинг амалга оширган илк йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланади.
    Завод Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини Бошқариш Қўмитаси 202 йил 28 июндаги 185-сонли буйруғига асосан “Toshkent yo’lovshi vagonlarni ta’murlash zavodi” Очиқ Акциядорлик Жамиятига айлантирилди. Жамиятнинг мулки акцияларни сотиб олиш учун тўловлар хўжалик фаолияти натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида ишлаб топилган бошқа мулклардан ташкил топган.
    Техник-иқтисодий асослаш ва компаниянинг йўловчи вагонлари (1995 йил паркига мувофиқ) заводнинг йўловчи вагонларини таъмирлашдаги лойиҳавий қуввати йилига 450 вагонни капитал таъмирлашга (биринчи ва иккинчи хажмлари КР-1, КР-2) етадиган қилиб белгиланган. Завод нафақат Ўзбекистон темир йўллари эҳтиёжини, балки қўшни давлатлар темир йўллари йўловчи ташиш эҳтиёжини ҳам қондириш имкониятини яратади.
    Завод йўловчи вагонларни барча турдаги таъмирлаш ишларини бажаришга имкон берадиган 345, шу жумладан Германия, Голандия, Канада, Япония, Англия, Жанубий Корея хориж давлатларининг етакчи фирмаларидан келтирилган замонавий ускуналар ва технологик линиялар билан жихозланган.
    Завод 2001 йилнинг ўзидаёқ лойиҳага киритилган йўловчи вагонларни таъмирлашнинг барча турларини ўзлаштирган ва бугунги кунга қадар 4754 вагон таъмирланган.
    2002 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш мақсадида ва вагонларнинг йилдан-йилга эскираётганлигини ҳисобга олган ҳолда, завод Россия лойиҳалаш темир йўл илмий текшириш институтлари билан биргаликда лойиҳага киритилмаган йўловчи вагонларни мураккаб таъмирлаш турларини ўзлаштира бошлади. Шу жумладан:

    • 2002 йили завон вагонларни капитал тиклаш бўйича таъмирлаш турини ўзлаштирди. Ва бу вагоннинг хизмат қилиш муддатини 28 йилдан 41 йилгача узайтириб бериш имкониятини ярабит тберди. 2003-2013 йиллар давомида 1014 та вагон капитал тиклаш-таъмирлаш тури билан таъмирланди.

    Хизмат муддатини узайтириш таъмирлаш жараёни пайтида вагонларнинг ички қисмини қайтадан таъмирлаш ва модернизациялаш йўлга қўйилди, бу эса Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича қатновчи “Шарқ” поезди, Тошкент-Қарши йўналиши бўйича қатновчи “Насаф” тезюрар поезди учун ўта шинам вагонлар янгидан яратилди.
    Шаҳар атрофига қатнайдиган электропоезд вагонларни капитал тиклаш ва қайта таъмирлаш ишлари йўлга қўйилди.
    Завод 2003 йилдан бошлаб ташқи бозорга ўз хизматларини чиқара бошлади. Аввало завод Тожикистон йўловчи вагонларини капитал тиклаш таъмири бўйича Россия ва Украина йўловчи вагонларни таъмирлаш заводлари орасида ўтказилган тендерни юриб чиқди. Кейинчалик Қозоғистон ва Қирғизистон темир йўллари билан ҳам ташқи иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди. Завол 2003 йилдан ҳозирги кунгача шу мамлакатлар учун 536 та вагон таъмирлаш ишларини бажарди.
    Завод ўз имкониятларини қайта кўриб чиқиб Ўзбекистонга жуда муҳим бўлган янги вагонларни қуришни йўлга қўйиш мақсадида 2007 йилдан бошлаб Россиянинг Сакт-Петербург “Вагонлар қуриш” илмий институти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вагон” лойиҳаси устида ишлар олиб бориб 2009 йил барча ўтказилган синовлардан сўнг “61-907 моделли ҳаво совитгичи ўрнатилган купе туридаги йўловчи вагони” серияли ишлаб чиқариш сертификатини қўлга киритди.
    Завод мутахассислари эришилган ютқуларда тўхтаб қолмай 2001 йилда вагон қурилишини янги турларини ишлаб чиқариш устида ишлаб завод “Йўловчи вагонларнинг янги 61-911 моделли очиқ турдаги ҳаво совутгичи ўрнатилган вагонларни” ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
    2009-2013 йиллар давомида завод 90 та янги йўловчи вагонларни қуриб топширишга эришди.
    Бугунги кунда заводнинг “Вагонларни капитал тиклаш”, “Йўловчи вагонларнинг тележкасини ишлаб чиқариш” ва “Янги йўловчи вагонларини қуриш” маҳсулот турлари давлат маҳаллийлаштириш дастурига киритилган.
    Заводнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагича:

    • йўловчи вагонларни қуриш;

    • йўловчи вагонларининг хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш билан капитал-тиклаш таъмири, депо ва капитал таъмирлаш ва бошқа таъмир турларини бажариш;

    • ЭР-9Е ва ЭР-2 электропоезд вагонларини капитал таъмирлаш ишларини бажариш;

    • янги йўловчи вагонларини йиғиш;

    • вагонлар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш;

    • аҳолига ва корхоналарга савдо, транспорт, коммунал ва майиший хизматларни кўрсатиш;

    • қурилиш материаллари ва ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва сотиш;

    • барча транспорт воситалари учун ностандарт жихозларни лойиҳалаш ва тайёрлаш ва бошқалар.



    Download 142,94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish