Андижон механика заводининг стратегик
бошқарувини ташкил этиш
Компания стратегияси аниқ, бўлиши билан бирга, унинг ички имкониятлари, кучли ва кучсиз томонлари билан мос тушиши керак. Стратегияни ишлаб чиқишдан олдин унга эришиш учун, компаниянинг бугунги кундаги ҳолатини реал тахлилдан ўтказиш зарур. Баъзида бу ишни корхона диагностикаси деб аташади. Стратегияни ишлаб чиқиш мақсадидаги диагностика, компания фаолиятининг қуйидаги муҳим йўналишларини қамраб олиши керак:
ташкилий маданиятни;
ходимларни, (менежментни кўшган ҳолда);
бизнес тизимини, стратегик қарорларни ишлаб чиқишни, молия, инвестицияфаолиятини ва ташкилий структурани ресурслар мавжудлигини, информация оқими ва ташқи ҳамкорлик.
Корхонанинг ички таҳлили, натижа сифатида нафақат унинг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида аниқ тасаввур бериб қолмасдан, балки стратегик мақсадлар ва ресурслар, компаниянинг стратегик устунлиги ва заифлиги, стратегик муаммолар тўғрисида ҳам маълумот беради.
Диагностика босқичида компаниянинг муҳим муаммоларини, компания бошидан кечириши, кўринадиган ва сезиладиган қийинчиликларни аниқлаш билан бошланади. Ҳақиқий қийинчиликлар диагностика ўтказиш жараёнида аниқланиши керак. Шунга қарамасдан улар стратегик омиллар йиғиндисини ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида шаклланишини ҳисобга олиш керак.
Корхона даражасидаги стратегия
|
|
|
№
|
Бўлимлар
|
Аниқлаб олиниши зарур бўлган жиҳатлар
|
1.
|
Маркетинг
|
Бозорнинг қайси бир сегментига эътиборни кучайтириш лозим?
Нима учун айнан шу корхона товарлари сотиб олиниши керак?
Ассортимент ва сифат қандай бўлмога лозим?
Товарни реклама қилишдан бошлаб то сотишгача бўлган босқичларда сарфланадиган маблағларни қандай тақсим лаш керак?
Баҳо сиёсати қандай бўлмоғи лозим?
|
|
|
Бозор салмоги минтақалар бўйича қандай бўлиши керак?
|
2.
|
Ишлаб
|
Ишлаб чиқаришнинг мўлжаддаги даражаси қандай бўлиши керак?-
|
|
чиқариш
|
Инвестиция қаерга ва қачон қилинса маъқулроқ?
Эҳтиёт қисмларни сотиб олиш керакми ёки уларни корхонанинг ўзида тайёрлаган маъқулми?
Ишлаб турган ишчиларга қандай даражадаги малака зарур?
қанча мудцатга етадиган захира тўплаш керак?
|
3.
|
Молия
|
Жорий ва капитал харажатлар кўлами қандай?
Молиялаштириш манбалари қанақа?
Айланма капитални қандай молиялаштириш керак?
|
4.
|
Кадрлар
|
Тайёргарлик кўрган ходимларни ишга қабул қилиш керакми ёки борларини ўқитиш лозимми?
Ишлаб турганлар сонини қандай қисқартириш керак?
Ишчи кучига бўлган ҳақиқий талаб қандай?
|
|
|
Ходимни қандай қилиб сақлаш ёки жалб қилиш мумкин?
|
5.
|
Тадқиқ фаолияти
|
Тадқиқотнинг қайси йўналишига устуворлик бериш ло зим?
|
|
|
Товарнинг қайси жиҳатларига қачон ўзгартириш ки-ритиш керак?
|
6.
|
Таъминот
|
Товарни ким етказиб беради?
Етказиладиган товар ассортиментига қандай ўзгари-
тириш киритиш зарур?
|
Корхона стратегиясини белгилаши учун ташқи ва ички муҳит омилларини ўрганиб чиқиши зарур бўлади. Кўриб чиқилган заводларнинг асосий истеъмолчиси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бўлганлиги сабабли уларнинг ички муҳити омилларини таҳлил қиламиз.
3-жадвал
Корхонанинг ички муҳитини таҳлил қилиш
Ишлаб чиқариш
|
Қуввати ва ўлчами
Жихозларнинг типи ва ёши
Таъминот манбаси
Унумдорлик тенденциясининг инновация имкониятлари
Ишларнинг меъёрланганлиги
Брак даражаси
|
Маркетинг
|
Маҳсулот номенклатураси
Маҳсулотлар сифати
Бозор хажми ва ўлчами
Маркетинг тадқиқотлари сифати
Рекламадан фойдаланиш самарадорлиги
Сотувни ва сервисни ташкил қилиш
|
Молия
|
Активлар
Ялпи йиғим
Даромадлилик
Пул маблағлари тушуми манбачи
Баланс кўрсаткичлари
|
Персонални бошқариш
|
Ўқитиш дастури
Кадрларни жалб қилиш ва танлаш процедуралари
Меҳнат операциялари таҳлили
Ишнинг мазмуни
Рағбатлантириш тизими
|
Ташкилий тузилма. Хокимият ва лидерлик
|
Ваколатларни делегирлаш тавсифи
Ташкилий тузилма типи
Ишчилар ва менежерларнинг ўзаро муносабати
Хокимият тавсифи
Менежмент самарадорлиги
|
Иқтисодий тузилма фаолияти турлича, шунинг учун машҳур менедмент бўйича мутахассис П.Друкернинг таъкидлашича, корхона фақатгина битта мақсадга интилиши мумкин эмас, балки бир нечта муҳим харакатларни мўлжаллаши керак. Друкер фикрига кўра корхона ўз мақсадини белгилашда 8 та мақсадли муҳитни ҳисобга олади:
Бозордаги ҳолати, яъни рақобатбардошлик кўрсаткичлари;
Инновациялар, кўпинча бизнес юритишнинг янги усуллари, янги товарлар, янги бозорлар, янги технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг янги усуллари;
Унумдорлик, ишлаб чиқаришнинг натижавийлиги;
Ресурслар, ишлаб-чиқариш моддий заҳираларнинг, жихозларнинг мавжудиги, келгусидаги талабни аниқлаш;
Даромадлилик,яъни фойдалилик;
Ишлаб чиқаришни бошқариш, менежмент операциялари сифати;
Персонал сифати, меҳнат функцияларини бажариш қобилияти ва ишга муносабати;
Ижтимоий жавобгарлик, бизнеснинг жавобгарлигини жамият фаровонлигига мослаштириш;
Амалиётда корхона стратегиясини белгилашда сценарийли режалаштриш усулидан кўпроқ фойдаланади. Агар имконият даражасидаги ҳолатларнинг ривожланиш сценарийси яратилса корхона ва унинг раҳбарияти учун тўғри йўналишларни танлаш харакати амалга оширилади.
Энди заводларнинг стратегик бошқарувини ишлаб чиқиш учун унинг ички имкониятларини таҳлил қиламиз:
SWOT- таҳлил
Кучли томонлари
|
Кучсиз томонлари
|
Корхонанинг муқимлиги
Салоҳиятли кадрлар билан таъминланганлиги
Синов-конструкторлик участкаларининг мавжудлиги
Замонавий жихозланганлиги
Жойлашган ҳудуди
Мукаммал бошқарув тузилма
Маълум даражада маҳаллий хом ашё ҳисобига ишлай олиши;
Давлат томонидан бизнесни қўллаб қувватлаш борасидаги қонунчилик базасининг такомиллашганлиги
|
Ўзи қарор қабул қилиш имкониятининг чекланганлиги
Истеъмолчиларининг чекланганлиги;
Истеъдодли кадрларни қўллаб қувватлашдаги имкониятларининг чекланганлиги;
Инновацион ғояларни молиялаштириш учун махсус фондга эга бўла олмаслиги;
Бизнес юритиш йўналишларини танлаш хуқуқининг йўқлиги
|
Имкониятлар
|
Таҳдидалар
|
Бизнесни бир нечта йўналишларда олиб бора олиши учун имкониятларининг мавжудлиги
Таъминотчилар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлиб шартномалар туза олиши;
Мустақил хўжалик юритиш учун етарли шарт-шароитларининг мавжудлиги
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |