Тошкент Тиббиёт Академияси


ЮЗА АНЕСТЕЗИЯСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР



Download 1,93 Mb.
bet83/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ЮЗА АНЕСТЕЗИЯСИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР.


КОКАИН (алкалоид). Маҳаллий анестетиклар ичида биринчи бўлиб қўлланилган. Жанубий Амеркада ўсадиган Erythroxylon coca ўсимлигининг баргидан олинади.
1884 йил кўз касаликларини даволашда (операция) ишлатилган. Кимёвий жиҳатдан кокаин бензой кислотаси ва метил экгонин аминоспиртининг муракаб эфири хисобланади. Шикастланмаган шиллиқ қаватдан осон ўта олганлигидан юқори даражада анестезия чақиради. Лекин унинг заҳарлилиги кучли бўлганлигидан қўлланилиши чекланган. Қўллашда эҳтиёткорлик зарур, чунки у яхши сўрилади ва ножўя таъсирлар, ҳамда заҳарланишига олиб келиши мумкин. Оғриқсизлантириш давомлилиги бир соатлар чамасида бўлади. Маҳалий таъсир этганда қон томирларни торайтиради ва кўз қорачиғини кенгайтиради, чунки тўқималарни адреналинга бўлган сезгирлигини оширади (норадреналинни қайтадан пресинаптик мембранага ўтишини сусайтиради). Кўз амалиётида 1-3%ли эритмаси, оғиз бурун, томоқ шиллиқ қаватларини юза анестезияси учун 2-5% эритмаси ишлатилади. Кокаиннинг резорбтив таъсири асосан МНСнинг ўзгаришларида намоён бўлиб, у қўзғалишдан иборатдир: эйфория, бетоқатлик, психоматор қўзғалиш бўлади. Чарчоқ йўқолади, очликни сезиш камаяди. Галлюцинация вужудга келиш эхтимоли бор. Кокаин таъсирида узунчоқ миядаги марказлар қўзғалади ва тахикардия, нафас тезлашиши, кон босимини ошиши ва кайт килиш юзага чиқади. Тормозланишни сусайиши туфайли орқа мия рефлекслари кучайиб, баъзида тиришишга олиб келади.
Юқори дозаларда кокаин таъсиридаги бундай қўзғалиш тезда тескари ҳолга яъни тормозланишга айланади ва узунчоқ миядаги марказларнинг фалажланиш туфайли ўлимга олиб келади. Заҳарланиш 2 хил бўлади:

  • ўткир

  • сурункали

Ўткир заҳарланишда қуйидагича ёрдам бериш керак:

  • кокаинни сўрилишини тўхтатиш (ювиб ташлаш, адсорбентлар, агар оғиздан ичилган булса КМnО4 билан ошқозон ювилади. Сурги дорилар берилади. Қўзғалишнинг бартараф этиш учун сибазон берилади.

  • агар беморни ахволи оғирлашиб, нафас олиши бузилса трахеотомия, сунъий нафас олдирилади. Нафас марказларини қўзғатувчи воситаларни қўллаш бефойда, чунки нафас олишнинг бузилиши уни кучли қўзғалганлиги ва силласи қуриганлигидан бўлади. Кўк томир орқали барбитуратлар киритиб, наркоз бериш мақсадга мувофиқдир. Нафас олиш тўхтаса сунъий нафас олдириш керак. Чунки кокаин жигарда тез парчаланади (тахминан 1 соат) ўткир заҳарланиш оқибати умидсиз эмас.

Кокаиннинг заҳарли таъсирини камайтириш ёки уни олдини олиш мақсадида қўллашдан аввал уйқу чақирувчи восита бериш ёки кокаин эритмасига адреналин қўшиш керак (5 мл кокаин эритмасига 0,1% адреналидан 3-5 томчи қўшилади). Кокаин давомли қўлланилса, (баргни чайнаш, бурунга қўйиш, венага киритиш) сурункали заҳарланишга-кокаинизмга олиб келади. Унинг асосида кокаинга ўрганиб қолиш, у сиз тура олмаслик ётади, чунки кокаин эйфория-кайф чақиради. Кокаинга хос бўлган кайф одатда мушак кучининг ортиши, ва психик имкониятларни ошганини сезиш билан кечади. Кўп холларда кўриш ва тактил галлюцинация юзага чиқади. Агар кокаинист кокаинни қабул қилмаса абстиненция-”хуморлик”юзага келади, лекин бунда соматик ўзгаришлар (қайт қилиш, қон босимини ўзгариши ва ҳоказо) бўлмайди фақатгина оғир психик кечинмалар бўлади.
ДИКАИНимёвий тузилиши бўйича у пара амино бензой кислотасининг ҳосиласидир.
Кокаиндан 2-10 марта кучли, лекин ундан заҳарлилиги 2-5 марта юқори. Шиллиқ қаватлардан осон сўрилади. Шунинг учун юза анестезияда ишлатиш мумкин. Бу препарат турғун ва стерилизацияда парчаланмайди, шунинг учун ҳам кокаиндан устун туради. Бундан ташқари дикаин кўзнинг ички босимига таъсир этмайди, аккомодацияни бузмайди, кўз қорачиғини ўзгартирмайди. Лекин дикаин томирларни кенгайтиргани учун, уни адреналин ёки бошқа адреномиметиклар билан қўллаш мақсадга мувофиқ (5 мл. дикаин+0,1% адреналин эритмасидан 2-3 томчи), заҳарлилиги баланд бўлганлигидан уни қўллашда жуда эхтиёткор бўлиш керак. Шу сабабдан у фақат юза анестезиясида қўлланилади.
АНЕСТЕЗИН-унинг асосли хусусияти етарлича бўлмаганлиги учун кислоталар билан яхши эрувчи туз ҳосил қилмайди. Шунинг учун уни фақат жароҳатланган тери устига кукун, суртма, паста ҳолида ишлатиш мумкин ёки меъда оғриқларида таблетка, суспензия, кукун кўринишида қўлланилади. Анестезинни тўғри ичакка киритиш мумкин. Бу ҳолларнинг ҳаммасида ҳам анестезин таъсирида юза анестезияси ривожланади.

ИНФИЛЬТРАЦИОН ВА ЎТКАЗУВЧИ АНЕСТЕЗИЯДА
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР:


НОВОКАИН (Novocainum). Параминобензой кислотасининг ҳосиласи бўлиб маҳаллий анестезияда ишлатиладиган восита сифатида энг аҳамиятлисидир. У кокаиндан 4 марта заҳарсиз. Етарли фаолликка эга бўлган анестезия кучига эга, лекин бошқа препаратлардан кучсизроқ. Томирларни торайтирмайди ва шу сабабдан тез сўрилади, ҳатто кокаиндан ҳам тезроқ сўрилади. Шу сабабли новокаин эритмасига адреналин қўшилади. Новокаин кокаинга нисбатан жигарда тезроқ парчаланади. Шиллиқ қаватлардан новокаин қийин сўрилганлигидан терминал анестезияга яроқсиздир. Новокаин инфильтрацион, ўтказувчи анестезия чақиришда кенг қўлланилади, бу борада новокаин терапевтик таъсирнинг кенглиги бўйича, кокаиндан анчагина устунлиги бор. Новокаин билан чақирилган инфальтрацион анестезия 30-60дақиқа давом этади.
Ҳозирда новокаин фақат маҳаллий оғриқсизлантиришдагина эмас, балки кўпгина хасталикларни даволашда ҳам қўлланилади (“новокаин қамали”). Новокаин сўрилгандан сўнг, синапсларда (ганглияларда) қўзғалиш импульсларини ўтишини тормозлайди (сусайтиради), эффектор аъзоларни ацетилхолинга бўлган сезувчанлигини камайтиради, нерв толалари охиридан медиаторларни ажралишини (ацетилхолин, адреналин) камайтиради, мушаклар қўзғалувчанлигини пасайтиради. Шу сабабли новокаинни қўзғалиш жараёнини келиб чиқишига қаршилик қилувчи, универсал заҳар деб аташ мумкин (чунки у қўзғалишни таъминловчи барча звеноларга бир вақтни ўзида таъсир кўрсатади). Бунинг асосида хужайра мембраналарининг ионларини ўтказиш қобилиятини бузилиши ётса керак, деб тахмин қилинади.
Новокаиннинг резорбтив таъсирини юзага чиқариш учун уни мушак ичига, кўк томирга киритилади ёки ичилади. Бу йўл билан новокаин одатда хилпилловчи аритмияни, пароксизмал тахикардияни, хафақонликни, ҳомиладорликни кечки токсикози, ошқозон яраси каби хасталикларни даволаш учун қўлланилади. Кўп ҳолларда новокаин дорилар эритмасини тайёрлашда эритувчи сифатида ишлатилади (пеницилин, стрептомицин ва бошқалар).
Новокаин ножўя таъсирлари: идиосинкразия, коллапс, бош айланиш, умумий холсизланиш, қон босимини пасайиши ва бошқалар.
ТРИМЕКАИН (Trimecainum). Бу препарат новокаиндан 2-3 марта фаолрок, лекин ундан заҳарлироқ. Новокаиндан таъсири давомлироқ (2-4 соат). Терминал анестезияга ярамайди.
Инфильтрацион ва ўтказувчи анестезия учун тримекаинни қўлланилганда юрак-томир, нафас системаларида сезиларли ўзгаришлар бўлмайди, лекин тримекаин бош миянинг пўстлоқ қавати ретикуляр формациясига салбий (сусайтирувчи) таъсир этиб, уйқу чақиради, тиришишни йўқотади ва оғриқсизлантиради.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайт қилиш, клоник тиришиш, киритилган жойда ачишиш (куйганга ўхшаш) чақиради.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish