Кўрсатмалар: ҳомиладорликни тўхтатиш учун, туғиш жараёнини қўзғатиш ёки кучайтириш учун учун (тулгок).
Нохуш таъсири: флебит, диспепсия, гипертермия, тахикардия, бронхоспазм.
Глаукома, бачадонда чандиқ бўлса, анатомик ва клиник тор чағоноқда, буйрак ва жигар хасталигида, юрак томир етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
МЕТИЛДИНОПРОСТ-синтетик препарат динопростга нисбатан кучли ва давомли таъсир кўрсатади.
ДИНОПРОСТОН (ПГЕ2) – Простогландин Е2 бўлиб, ҳомиладор аёл бачадонини кучли ритмик қисқаришини ва тонусини оширади, ҳамда бачадон бўйнини бўшаштиради. Томирларнинг умумий қаршилигини пасайтиради, қон босимини туширади. Лекин динопростондан фарқ қилиб, ўпка томирларини торайтирмайди, бронхоспазм чақирмайди. Капиллярлар ўтказувчанлигини ва юрак уриши сонини оширади (тахикардия), чунки цАМФ миқдорини камайтиради. Динопростон ичак моторикасини (ҳаракатини) оширади, меъда секрециясини сусайтиради. Лютеолитик таъсирга эга. Динопрост каби қўлланилади.
ФЕНОТЕРОЛ – токолитик восита бўлиб, бачадоннинг β2-адренорецепторларини қўзғатади. Вақтидан аввал бошланган туғиш жараёнини тўхтатади. Чунки бачадон мушакларининг кучли бўшаштиради. Самарадорлиги юқори препарат. Лекин бачадонга танлаб таъсир этиш хоссаси йўқлигидан, кўпгина нохуш таъсирлар ривожланади (тахикардия, титраш, қон босимини пасайиши, мушакларнинг бўшашиши, терлаш, диспепсия). Ичилганда (табл) салбутамолга нисбатан тезроқ таъсир кўрсатади. Лекин қисқа таъсир этади. Ҳомила ва чақалоқга унчалик таъсир кўрсатмаса ҳам, она болада тахикардия чақиради.
МАГНИЙ СУЛЬФАТ – миометрий хужайраларига кальций ионларини киришини бузади. Кальций миометрийнинг қисқариши учун зарур. Бундан ташқари магний сульфат тўғридан-тўғри миометрийга салбий таъсир этиб, уни қисқаришини сусайтиради.
МИОМЕТРИЙНИ АСОСАН ТОНУСИНИ ОШИРУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Бу гуруҳ воситалари миометрий тонусини ошириб, майда томирларни сиқганлигидан, асосан бачадондан қон кетишини тўхтатиш учун қўлланилади. Бу мақсадда қорамуғ алкалоидлари ва баъзи синтетик воситалар кенг қўлланилади. Қорамуғ, жавдари буғдой бошоқларида паразит холида яшайдиган замбуруғ бўлиб, таркибида заҳарли алкалоидлар бор. Амалий нуқтаи назардан лизиргин кислотаси амидининг ҳосилалари бўлган алкалоидлар ахамиятлидир. Улар 2 гуруҳга бўлинади:
сувда эрувчан алкалоид-эргометрин.
сувда эримайдиган алкалоид эрготоксин (эргокриптин, эргокорнин, эргокристин, эргозин).
Қорамуғ (шох куя)нинг барча алкалоидлари, бачадон мушакларини қисқартиради, томирларни торайтиради, қон босимини оширади, эндотелийни жароҳатлайди.
ЭРГОМЕТРИН МАЛЕАТ. Эргометрин қорамуғ алкалоидларининг асосийларидан биридир. Бошқа алкалоидларга нисбатан бачадон мушакларига тез ва кучли таъсир кўрсатиб, миометрийни давомли тоник қисқаришига олиб келади. Кичик дозаларида қон айланишига деярли таъсир кўрсатмайди. Адренолитик хоссага эга эмас. Эргометрин энтерал ва парентерал йўл билан киритилганда ҳам, яхши самарадор. Қорамуғнинг бошқа алкалоидларига нисбатан, томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита таъсир этиб, спазм чақириш хоссаси кучсизроқ. МНСга таъсир этиб тинчлантиради, қон айланиш маркази ва томирларни торайтирувчи рефлексларни сусайтиради, адашган нерв маркази ва қайт қилиш марказини қўзғатади.
Қорамуғнинг индивидуал алкалоиддаридан иборат препаратлар: эргометрин малеат, эрготамин гидротартрат, гален ва янги гален препаратлари (қорамуғ қуюқ экстракти), алкалоидлар аралашмаси-эрготал асосан бачадондан қон кетишини тўхтатиш ва туғишдан кейинги даврда бачадон инвалюциясини тезлаштириш учун қўлланилади. Лекин уларни туғиш жараёнида қўллаб бўлмайди, чунки ҳомиланинг асфиксиясига сабаб бўлади. Эрготаминни мигренни даволашда қўлланилади (мия томирларини тебранишини камайтиради). Қорамуг билан ўткир заҳарланганда (аборт чақириш учун)-кучли ҳаракатли қўзғалиш, тиришиш, қайт қилиш, ич кетиш, эпигастрал қисмда кучли оғриқлар ва тахикардия кузатилади.
Сурункали заҳарланиш-эрготизм (қорамуғдан тозаланмаган буғдойдан тайёрланган унни истеъмол қилиш туфайли) икки хил бўлади:
Гангреноз шакли-оёқ ва қўлларнинг томирлари жароҳатланиб, некроз ривожланади.
Тутқаноқли (тиришиш) шакли-асосан МНСга таъсири туфайли келади.
КОТАРНИН ХЛОРИД – дигидроизохинолин унуми. Ички аъзоларнинг силлиқ мушаклари ва айниқса бачадон мушаклари тонусини оширади.
Асосан туққан аёлларда бачадон инвалюцияси, абортдан кейин, қон кетишларини даф этиш ва яллиғланишда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |