Пестицидлар тавсифномаси (классификацияси).
Пестицидларни ҳар хил ҳусусиятлари ва қўлланиш шароитлари кузда тутилиб бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин. Кайси мақсадларда ишлатилишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Инсектицидлар - зарарли хашаротларга қарши.
Акарицидлар - каналарга қарши.
Нематоцидлар - думалок чувалчангларга қарши.
Зооциддар (родентицидлар) - кемирувчиларга қарши.
Лимацидлар - моллюскаларга қарши.
Фунгицидлар - замбуруғларга қарши.
Бактерицидлар - бактерияларга қарши.
Гербицидлар - бегона ўтларга қарши.
Дефолиантлар - ўсимлик баргини туширадиган.
Десикантлар - ўсимликларни куритадиган.
Дефлорантлар - ўсимлик гуллари ва тугунини туширадиган.
Арбоциддар - бутасимон дарахтларни яксон этадиган.
Келиб чиқишига қараб пестициддар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: фосфорОрганик бирикмалар (ФОБ), хлорОрганик бирикмалар (ХОБ), ТИО ва ДИТИО карбамин кислоталар ҳосилалари (карбаматлар) триазин гуруҳига кирувчилар, мочевина ҳосилалари, сунъий пиретроидлар, ўсимликдан олинадиган пестицидлар, ноОрганик пестицидлар, биопрепаратлар ва хоказо.
Пестицидлар гигиеник тавсифномаси.
1) Заҳарлик даражасига қараб.
Кимёвий бирикмаларни заҳарлилик даражасини аниқлашнинг аҳамияти мухим шартдир. Бирикмаларнинг заҳарлилик даражасини аниқлашга бир қатор муаллифлар ҳисса қўшганлар (ГольдЖ, Стенер, С.Д.Заугольников, И.В.Саноцкий, Л.И.Медведь ва бошқалар ).
Ҳозирги кунда амалдаги СанКваН № 0028 - 96да пестицидларнинг гигиеник таснифи берилган. Бу хужжатга асосан организмга таъсири бўйича кимёвий моддалар 4 синфга бўлинади :
1. Ўта ҳавфли 3. Ўртача ҳавфли
2. Юқори ҳавфли 4. Кам ҳавфли
Бу қуйидаги кўрсатгичларга қараб белгиланади : иш жойи ҳавосида руҳсат этилган меъёр (ПДК), модданинг ошқозон орқали (ЛД-50 рег ос), тери орқали (ЛД-50 рег си) ҳамда нафас йўллари орқали (ЛД-50) организмга кирганда 50 тажрибадаги ҳайвонларнинг ўлимига олиб келадиган миқдорлар, ўткир таъсир минтақаси ( У ), сурункали таъсир минтақаси ( У ) ва нафас йўли билан заҳарлана олиш коэффициенти (КВИО).
Юқоридагиларга асосан кимёвий моддалар. шу жумладан, пестициддар ҳавфлилик даражаси қанча кам бўлса, пгунча яхши ҳисобланади. Кабуд қилинган қойдаларга биноан ўга ҳавфли пестициддар қишлоқ хўжалигида қўлланиши йўл килмаслик керак, агар иложи бўлса, жуда кам холларда маълум чегаралаш билан қисқа муддатда қўллаш руҳсат берилади. Бу туркумга кирган бир қанча пестицидлар бугунги кунда қўллашга руҳсат этилган пестициддар рўйхатидан чиқарилиб, қўлланишлари ман этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |