Тошкент Тиббиёт Академияси


Пестицидларни салбий таъсирини олдини олиш чоралари



Download 2,75 Mb.
bet98/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Пестицидларни салбий таъсирини олдини олиш чоралари.

  1. Ҳавфлилик даражаси бўйича биринчи гуруҳга кирадиган пестицидларни қўллашдан олдин, иккинчи гуруҳга кирувчиларни қўлланишини ва уларни ҳавфлилик даражаси камроқларига алмаштириш. ОСН босқичида пестицидларни чекловчи чора -тадбирларни ишлаб чиқиш. Хар бир янги пестицид синовдан ўгказилиб, заҳарлик ҳусусиятлари тўла ўрганилгандан сўнг қўлланишга руҳсат этилади.

  2. Қўлланиш шароитларини чегаралаш : ишлатиш усуллари ва шаклларини баҳолаш, йўл кўйиб бўладиган меъёр -миқдорни, СХМни, пестицидлар қўллангандан сўнг иш бошлаш муддатларини (карантин мўддат), ШХВларини, қайта қўллаш сони ва ишлатиш муддатларини асослаш. Умуман ҳар бир пестицидни қўлланинш ҳар томонлама мутахассислар томонидан ҳар тарафлама тўла асосланган бўлиши керак. Қўлланадиган пестициддар фақат руҳсат этилган



Пестицидлар ва уларни қўлланиш аҳамиятлари.
Ҳозирги кунда озиқ - овқат махсулотларини кўпайтириш ҳалк фаровонлигини оширишга қаратилган омиллардан биридир. Бу масалани ечишда қишлоқ хўжалигини самарадорлигини оширишнинг илгор усулларини татбик этиш катга аҳамиятга эгадир.
Бу йўналишда қўлланиладиган тадбирлардан бири ўсимликларни кимёвий ва биологик усул билан ҳимоя қилишдир. Хосилнинг кўпгина қисми ўсимлик касалликлари ва бошқа бегона ўтлар таъсирида йўқолиб кетади. Бу кўнгилсиз оқибатларнинг олдини олишда кимёвий ҳимоя воситаларига кенг йўл очилади. Чунки ўсимликлар кимёвий ҳимоя воситалари қўлланилмаса картошканинг 43%, карамнинг 78%, олманинг 91% нобуд бўлиши мумкин.
Дунё микёсида ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар таъсирида йилига 75 миллиард доллар турадиган қишлоқ хўжалик махсулотлари йўқолади. Вахоланки олинган йиллик ҳосил 140 - 150 миллиард доллар туради (Н.Н.Мельников)
Пестицидлар қабул қилинган умумлашган маъно билдирувчи ибора бўлиб, у ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлардан ҳимоя қиладиган ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари паразитларини ва зарарли кемирувчиларни йўк қиладиган кимёвий ва биологик моддалардир. Пестицидларга хашоратларни ўсимликларга яқинлашишдан чўчитувчи (ферамон) воситалар, дефолиант ва десикантлар ҳам киради.
«Пестицид»- тупгунчасига антибиотиклар ва бошқа кимёвий моддалар, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган ўсимликлар ўсиш жараёнини бошқарувчи кимёвий ва фармақологик воситалар, минерал ўгитлар кирмайди. Пестицидларви қўлланиши махсус журналда қайд этилиши шарт.

  1. Пестицидлар билан ишловчиларни иш бошланишдан аввал махсус йўрикномадан ўтқазиб, пестицидлар ҳусусиятлари (физик ва кимёвий, заҳарлик даражаси, ташқи муҳитда чидамлилиги ва бошқа) ва 1чи ёрдам кўрсатиш чоралари, ташқи муҳитни ва озиқа манбаларини ифлосланишдан сақлаш чоралари ўргатилади. Пестицидлар қўллашда Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлигини таъминлаш ишларини бошқариш хўжалик рахбарлари заммасига юклатилади. Хўжаликларда пестицидлар билан ишловчилар рўйхати хўжалик рахбарининг буйруги билан тасдикланади.

  2. Пестицидларни сақлаш, ташиш, ишлатиш, Меҳнат қилиш ва дам олиш тартиби қойдаларини бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўтказиш. Пестицидлар билан ишлаш кунига 6 соатдан, ҳавфлилиги бўйича 1 синфга кирган пестицидлар билан ишлаш 4 соатдан ошмаслиги керак. Идишларга махсус белгилар кўйилиши керак (қизил йўл -гербициддар, ок дефолиантлар, кора - инсектициддар, нематоцидлар, акарициддар, кўк ранг - фунгациддар, ҳаво ранг - уруғларни дорилашда ишлатилувчилар, сариқ - зооциддар).

  3. Ишлатиладиган пестицидларни эритмаларини тайёрлаш ва уларни пуркагичларга тўлдириш ишлари техник воситалар (УПР - 15, ЗИ - 40 ва бошқалар) ёрдамида олиб борилшпи керак. Пестицидларни қўллаш техника воситаларини такомиллаштириш ишларини олиб бериш.

  4. Омборхоналар, тайёралар ва тракторлар кабиналарида махсус бошқариладиган ҳаво алмашинишини ўрнатиш (вентиляция).

  5. Пестицидлар ишлатилаётган жойда 200м дан кам бўлмаган масофада махсус санитар маиший хизмат воситаларини ташкил этиш. Шаҳсий гигиена қойдаларига қатъий риоя қилиш.

  6. Ишловчиларни ШХВлари билан таъминлаш. Учувчанлик ҳусусиятига эга бўлмаган пестицидлар билан ишловчилар махсус чангга қарши респираторлар (Лепесток, Астра - 2, Клапанли) ёрдамида нафас йўллари ҳимоя қилинади. Бу мақсадларда симоборганик моддалар билан ишлаганда газга қарши «Г» патронли хлор ва фосфор ва бошқа рганик моддалар билан ишлаганда «А» маркали патрони бўлган ва бошқа газга қарши воситалар қўлланилади. Кўзни ПО - 2 (ПР - 3) нусҳали кўзойнақлар ёрдамида ҳимоя қилинади. Ўсимликларни пуркаш йўли билан пестициддар қўллашда махсус брезент ёки пардасимон хлор нил қатлами бор бўлган бошқа матолардан тайёрланган уст - бош кийимлар билан ишлаш керак.

  7. Ишлатилган техник воситалар ва пестицид билан ифлосланган ер сатҳини зарарсизлантириш.

10. Ташқи муҳит ва аҳолини муҳофаза қилиш :
а) ўз вақтида (2 кун олдин) аҳолини ишлар бошлиниши хақида огоҳлантириш;
б) махсус огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш;
в) СХМни аниқлаш ва риоя килшп (вақтинча омборхоналар учун
200 м, бўглаш усули қўлланганда 200 м, тайёралар ёрдамида қўлланганда
1000 м, III ва IV ҳавфли гуруҳга кирадиган песгацидлар ишлатилганда
500м.);
г) ҳаво тезлигини амалда тугиш (трактор ёрдамида қўлланилганда
4 м/сек дан ошмаслиги, майда томчи сепувчи мослама қўлланилганда
З м/сек, тайёрадан сепилганда чангсимон 2м/сек дан ошмаслиги керак).
11. Ташқи муҳитда ўта сақланувчи пестицидлар билан бир ерга уч
йилда бир маротабадан кўп қўллаш ман этилади.

  1. Ҳаво таркибидаги пестицидлар миқдорини мунтазам аниқлаб туриш.

  2. Иш бошланишидан олдин ва иш мобайнида махсус тиббий кўриклар ўтказиш (№300 буйруқ бандига биноан).

Бу кўрикларда терапевт, невропатолог, акушер - гинеқолог, стоматолог мутахассислар иштироки ва махсус лаборатория тахлиллари ўтказилипш керак. Пестицидлар билан ишловчилар ҳар ойда бир марта даврий тиббий хизмат кўрикдан ўтишлари керак. Пестицидлар ишлатилиши вақтида тиббий хизмат ходимлари Ҳозир бўлишлари керак. Бу ишларда аёллар ва 18га кирмаганлар Меҳнатидан фойдаланиш ман этилади.
14. Меҳнаткашларнинг гигиеник таълимотини ошириш.



Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish