ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БОСҚИЧЛАРИ ВА УНИНГ ТАЪСИРИДАН САҚЛАШ ЧОРАЛАРИ.
Пестицидлар қўлланилиши.
Республиканинг қишлоқ хўжалигидаги ерларнинг 87 яқинида пестицидлар қўлланилади. Республикада пестицидлар қишлоқ хўжалигининг кўпгина тармоқларида ҳам сезиларли қўлланилади. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоги - пахтачиликдир. Бу соха ҳар бир босқичи бошқа агротехник тадбирлар қаторида кўгггина пестициддарни қўлланшпни такозо қилади.
Республикада пестицидлар қўлланипш бошқа минтақаларга қараганда бир қанча ўзига хос гигиеник аҳамиятга эга бўлган фарқдарга эгадир Буларга иссиқ иқлим, кипшлар яшаш жойлари далаларга жуда яқин жойлашипш, сугориладиган шароитда экин етиштирилиши, ичимлик сувлар асосан очиқ хавзалардан олиниши, муҳитлар ҳарорати юқорилиги, пестицидларни кўп қўлланилиши киради ( пестицидларнинг кўп қўлланилишига сабаб жуда кўп рўза зараркунандаларнинг мавжудлигидир).
Махсус адабиётларда келтирилган фикрлар ва шаҳсий илмий изланишлар шуни кўрсатадики, пестицидлар қўлланиши жараёнида юзага келадиган омилларнинг етакчиси кимёвий омил бўлиб, у маълум шароитда киши организми ва ташқи муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Салбий таъсирларнинг кўп ёки камлиги бир қанча шарт ва шароитларга боғлиқдир. Булар жумласига пестициддарнинг қўлланиш усуллари, уларнинг заҳарлилик даражаси организмга кайси йўл билан кириши ва тўплана олиши, ташқи муҳитда чидамлилиги ва бошқалар киради.
Пестицидларни қўлланилишида қуйидаги игплар бажарилади : уруғларни дорилаш, зараркунандаларга қарши кўраш, ўсимлик баргларини куритиш ва тўкшп. Булардан ташқари пестицидлар қўлланиши жараёнида махсус мутахассислар, агроном - энтомологлар, фуқаро ҳаво авиапияси ходимлари, республика қишлоқ хўжалигида кимёвий воситалар қўллаш, шплаб чиқариш бирлашмаси ходимлари кирадилар.
Булардан ташқари маълум шароитларда (белгиланган иш юритиш ман этилган вақт - карантин муддатларига риоя қилинмаслик оқибатида пестицидлар қўлланилган далаларда ишлар олиб борадиган ўсимлик ораларини ишлаш, сугориш ва бошқалар) кўпдан - кўп ипгчилар ҳам пестициддар таъсирига дучор бўлишлари мумкин.Юқорида қайд этилган шароитларда пестицидларни таъсир этшп вақти бажариладиган ишларга боғлиқдир.
Республикада пестицидларни қўлланилиши, асосан махсус қишлоқ хўжалигида кимёвий воситаларни қўллаш бўйича ишлаб чиқариш бирлашмаси (сельхозхимия) ходимлари томонидан олиб борилади ( бу бирлашма таркибида ҳар бири 100 - 150 кшпидан иборат отрядлар бўлади) бу ходимлар песгицидларни қўллаш ишларини баҳордан (март ойидан) то кузгача (октябрь ойигача) бажарадилар ва узоқ вақт бевосита пестицидлар таъсирида бўладилар.
Булардан ташқари пестицидлар қўлланшп даврида хўжаликларнинг ишчи ходимларидан ҳам звенолар (10-12 кипшдан иборат) тузилади.
Пестициддар билан ишловчилар қуйидаги ишларни бажариш жараёнида : омборларда сақлаш, қадоқлаш, қабул қилиш, бериш ва ташиш, уруғларни экишдан олдин дорилаш, дориланган уруғларни экиш, ўсимликларни пестипиддар билан дорилаш, дон омборларини дудлаш, техник воситаларни тузатиш, ишлатилган техника ва ШХВларни, корхоналарни зарарсизлантиришда улар таъсирида бўлшплари мумкин.
Юқоридаги ишлар бажарилиш шароитида энг ҳавфли ишлардан бири «хабарловчи» (сигнальпгик) ишидир, чунки улар пестицидларни тайёралар ёрдамида сепилиш жараёнини бошқариб турувчилардирлар. Булар қаторига учувчан ёки чангсимон пестициддарни тайёра ва тракторларнинг махсус хажмларига тўлдирувчилар (заправшиклар)ни ҳам киритиш керак.
Пестицидлар қўлланишидаги ишлар асосан уч босқичдан иборат бўлиб, бўлар тайёргарлик, асосий ва якунловчи ишлардир.
1 чи ва З чи босқичлар махсус ажратилган жойларда бажарилиб, идишларни очиш, пестицидларни тортиш (ўлчаш), ишлатиладиган аралашма ёки эритмалар тайёрлаш, ҳамда техник воситаларни қўшиш (1 чи босқич), бўшаган идишларни, корхона ва бошқа ҳимоя воситаларини, техникани зарарсизлантириш (З чи босқич) ишлари киради.
2 чи босқич ишлари пестицидларни дала экинзорларда ишлатишдан иборат бўлиб, асосий иш ҳисобланади.
Пестицидлар физик - кимёвий ҳусусиятлари ва ишлатиш шартларига қараб: донача(гранула), кукун (порошок, дуст), хўлланувчи кукун (суспензия) сувда ёки Органик эритувчиларда тайёрланган эритмалар, муаллақ эритмалар, аэрозоль - газ, бўг шаклида қўлланиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигида пестицидлар кенг тарқалган кўйидаги усуллар билан ишлатилади : чанглаш, сепиш, бўглаш, тупроқка донача шаклида кўйиш. Булар ичидан сепиш (эритма шаклида) ва донача (гранула) шаклида шплатиш, чанглашдан гигиеник нуктаи назардан афзал ҳисобланади. Чунки сепиш ва донача шаклида ишлатиш оқибатида пестицидларни нафас олаётган ҳавога ва ташқи муҳитга тарқалиши камроқ кузатилади, айникса бу 1чи босқич ишларини бажаришда якқол кўрилади. Шуни ҳам эсда тутиш керакки, донача шаклида қўлланилган пестицидлар узоқрок тупроқда сақланиб, сўнгги бажариладиган ишларда кишига таъсир этиш эҳтимоли кўпроқ.
Пестициддар асосан икки хил воситалар : трактор ва тайёралар ёрдамида (ердан ва ҳаводан) ўсимлик ва ерга таъсир эттирилади.Пестицидларни кенг қўлланилиши ижобий оқибатлар билан бирга кўпгина салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу кимёвий воситалар биологик актив моддалар бўлиб, одам организмига ҳам таъсир этитпи мумкин.
Шуни кўзда тутиш керакки, пестициддар улар билан бевосита ишловчиларга таъсир этибгина крлмай, ташқи муҳитга тарқалишлари оқибатида (ҳаво, тупроқ, сув, озиқ - овқат махсулотлари) одамларга бевосита таъсир этишлари мумкин.
Юқоридагилар гигиена фанишшг олдига пестициддар салбий таъсирини чуқур ўрганиш ва уларни олдини олиш чора - тадбирларини ишлаб чиқишдек мухим вазифаларни кўяди. 5.2. Пестицидларни қўлланишидаги ўзига хосликлар:
1) Оҳирги икки ўн йилликлар мобайнида бутун дунёда пестицидлар қўлланипш кўпайиши кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда дунёда йилига 1,25 млн.тонна пестицидлар ишлаб чиқилади. Бу эса ўрта ҳисобда бир гектар ерга 200 - 300 г тўғри
келади. Бу кўрсаткич АКШда 2 - 3 кг га, собик ССЖИда 1 - 3 кг
га тўғри келган.
Ўзбекистонда пестицидлар 1947 йилдан бошлаб қўлланилмоқда. 1967 йилга келиб пестицидлар қўлланиш миқдори 27 марта отпди. 1989 йилга келиб 850 минг тоннага етиб 1 гектар ерга ўртача 20 кг пестицид тўғри келди, 90чи йилларда эса бироз камайди.
2) Пестицидлар хилларининг кўпайиши ва ўзгариши. Ҳозирги
пайтда дунёда 900 хилдан кўпроқ пестицидлар қўлланилмоқда.
Шакли жихатдан эса 10000 хилдан ошиб кетади. Собик Иттифокда 1940 йилда 15 хил пеетицидлар қўлланилган бўлса, бу ракам 1955 йилда 27ни, 1960 - 47, 1962 -100, 1970 - 1990 йилларда эса 160га етди. 1947 йилгача ноОрганик кимёвий препаратлар (олтингугурт, суръма, фтор) бўлса 1947 -1957 йилларда бўлар қаторига никотин, ТХФМ, фосфорОрганик бирикмалар қўшилди. 1957 - 1967 йилларда хлор, фосфор, суръма Органик бирикмалари қўшилди. 1980 - 1990 йиллар ўрталарида бўлар қатори сунъий пиретроиддар гуруҳи қўшилди.
3) Кенг майдонларда пестицилдар қўлланилиши. Агар саноатда кимёвий моддалар ҳавога технологик сабаблар, санитар - технологик воситаларни йўклиги ёки маромида ишламаслиги ва бошқа сабаблар оқибатида ажралиб чиқса, қишлоқ хўжалигида
эса кимёвий моддалар (пестициддар) атайлаб ташқи муҳит
объектларига таъсир этгирилади (ўсимликларга, ерга) бунинг
натижасида пестицидларнинг 80 ташқи мухитга тарқалади
(А.В.Павлов).
Пестицидларни қўлланиши кенгайиши оқибатида уларни сайёра бўйлаб кенг тарқалишига олиб келади. Бу атмосфера ҳавосини, сувларни, тупроқни ва озиқа махсулотларини ифлосланишига олиб келди. Бу кўнгилсиз оқибатларнинг яна бир сабаби пестицидларни бир шу муҳитдан иккинчисига ўга олиш ҳусусиятидир.
Пестицидлар ўсимликларга сепилиши натижасида у тупроқка ҳам тушади. Тупроқдан атмосфора ёғинлари, экин сугоришдаги сув орқали хавзаларига ўтади. Ифлосланган сув орқали кишилар ва хаивонларнинг организмига тушипш мумкин. Песгицидлар қўлланиши натижасида атмосфера ҳавосига пестицидлар тўғридан - тўғри тушса, тупроқдаги пестицидлар чанг таркибида ҳавога чиқиши мумкин. Шу сабабларга кўра ўта ташқи муҳитда чидамли хлорОрганик бирикма ДДТ Гренландия музликларидаги пингвинлар ёғида, планктон таркибларида аниқланганлиги қайд этилган.
Айрим пестициддар (айникса хлорорганик) ўсимлик таркибига ўтиш ҳусусиятига эга. Бу эса олинган ҳосилни таркибида ёттан зарарли кимёвий моддалар пайдо бўлишига олиб келади.
4) Пестицидлар биологик активлиги оқибатида маълум заҳарли
ҳусусиятларга эгадирлар.
5) Яқин ва олис таъсир оқибатлари борлиги. Яқин таъсир оқибатларига ўткир, сурункали заҳарланишлар киради. Олис таъсир оқибатларига - жинсий хужайраларга (гонадотроп), хомиланинг ўсиш ва ривожланишига (эмбриотроп),
хромосомаларга (мутаген) таъсир, шиш пайдо қилиш (бластомоген), сезувчанлик даражасини ошириш (аллерген), юрак томирларига (кардиоваскуляр) таъсирлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |