Энтомофаглар.
Ўсимликларни зараркунанда — хашаротлари билан кўрашда биоценонинг табиий ва сунъий равишда фойдали организмлар энто — мофаглар билан бойитиш усуллари Қўлланилади. Энтомофаглар — кўп сонли хашаротлар, фойдали ҳисобланади, улар зараркунанда ха — шаротларни антогонист, яъни душманидир. Уларга қуйидагилар киради: кринтолемус кўнгизи, фитосейлюс канаси, линдорус Кўнгизи, трихограмма, бургалар (переллус, биокулатус, боккарум, теленомус, хлоронус, брақон ва бошқалар). Улар зарарли хашаротлар ёппасига кўпайганда қўлланилади. Бунда асосий эътибор уларни кўпайиши учун табиий шароит (фойдали хашаротларга далаларда ем билан таъминлаш) ёки уларни супъий равишда кўпайтириш, биофабрикаларда амалга оширилиб, кейин бу фойдали хашаротларни далаларда таркатиш (мавсумий қолонизация методи) учун шарт — шароитлар яратиш зарур. Турли давлатларда зараркунундаларда хашаротлар билан кўрашда энтомофаглардан фойдаланиш юқори эффективликни кўрсатди. Лёкии, уларни қўллашда баъзи бир қийинчиликлар ҳам бор, энтомофаглар (феромонларга ўхшаб) катъий индивидуал, яъни улар кўп турдаги зараркунандалар учун эмас (кимёвий пестицидлдр сингари), фақат маълум (алоҳида) зараркунандаларга таъсир қилади. Ўсимликларда яшовчи зараркунандаларнинг тури кўп ва уларни ҳар бири учун хашарот — антогонист бор (энтомофаглар).
Юқорида баён килинганларни жамлаб, кўйидагича хулоса килса бўлади:
1. Биологик пестициддарнинг ижобий томонлари мавжуд. Уларни қўллашда ҳосил ва махсулотлар фақатгина юзаки ифлос — ланади, уни осон йўл билан, яъни оқиб тўрган сувда ювиш билан кифояланади;
- Уларни ташки муҳит объектларида тўпланиши амалий жихатдан бўлмайди (3 — 10 сутка сақланиши мумкин бўлган ҳавфли миқдорда) ва биоценоз занжири бўйлаб циркуляцияси ҳам сези — ларсиз даражада (ҳаво, сув, тупроқ, ўсимлик, ўтхўр ҳайвон-лар.зоофитопланктон, балиК одам), чунки табиатда табиий инак-тивацияни таъминловчи механизмлар мавжуд. (ультрабинафша нурланиш, ҳарорат, намлик);
- Ишлов бериш сони ва кимёвий пестицидлар миқдорини камайтириш;
- Озиқ —овқат махсулотларидан Қолдиқ биопрепаратлар миқдорини гигиеник назоратдаи олиб ташлаш;
- Авиа ва трактор билан ўсимликларга биопрепаратлар ҳавфсизлик тадбирларини сақлаб берилганда, ишловчилар саломатлигига сал — бий таъсирлар кузатилмади. (Бу биологик пестицидларни ишлаб чиқаришда ишловчиларга тегишли эмас);
2. Ўсимликлар ҳимоясини биологик методини салбий оқибатлари:
- Ташқи муҳитда янги махсус фактор шаклланиши — микроблар, ассоциацияси ва табиий шароитларга хос бўлмаган миқдорда уларнинг хаёт фаолияти махсулотлари (табиий миқдорда сезиларли даражада ошиқ миқдорларда);
- Бу омилни кейинчалик ўрганиш ва гигиеник баҳолаш керак
бўлади, чунки амалда барча биопрепаратлар аллерген ҳусусиятга
- Вирусли, замбуруғли ва бактериал препаратларни ишлаб чиқариш
шароитида, ишчи зона ҳавосига, улар тушиши мумкин ва оқибатда ишловчиларга зарарли таъсир кўрсатиш мумкин.
Барча айтилганларни ҳисобга олиниб, маълум бўлди-ки, ўсимликларни ҳимоялашда биологик усулни қўллаш, кимёвий пестицидлар қўллангандан кейин салбий оқибатларни камайтиришнинг бир йўли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |